
ISLOM
وعلاج كل وجع هو الرحمة..
Har qanday dardning davosi bu - Mehr..)
🤍
@islom
Kanal tez orada o’z faoliyatini boshlaydi
❌
Ega
@shohjahon
…
Rizq faqat mol dunyo emas yaxshi insonlarga duch kelish ham bir rizqdir...)
@islom
🍃
-bir biznes haqida bosh qotiryapman
-xo’sh
-ikki do’kon ochsam, birida hayo birida vafo sotsam..
(𝙍𝙚𝙖𝙠𝙨𝙞𝙮𝙖 𝙦𝙤𝙡𝙙𝙞𝙧𝙞𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙪𝙣𝙪𝙩𝙢𝙖𝙣𝙜...)
@kalbim
❤️
#Рамазон
Энг катта савдо
Инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлса, у ҳолда эрталабдан кечгача ибодатдан бошқа бирор иш қилмаслигимиз ва бошқа иш қилишимизга рухсат ҳам бўлмаслиги керак эди. Лекин бошқа бир ўринда Қуръони карим шундай дейди
«Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди»
(Тавба сураси, 111-оят)
. Аллоҳ таоло мўминлардан жонларию молларини сотиб олди ва бунинг эвазига охиратда уларга жаннат бўлишини тайин қилди. Жонимиз аллақачон сотиб олинган бўлса, у ҳолда танамизда турган бу жон бизники эмас, балки сотиб олинган молдир. Унинг қиймати тўлаб ҳам қўйилган. Жонимиз ўзимизники эмас экан, унинг Эгаси бор экан, демак, ушбу жон ва жисмни Аллоҳга ибодатдан бошқа ишга ишлатмаслигимиз керак. Шунга кўра, бизга Аллоҳ таоло: «Сенга эрталабдан кечгача бошқа ишга рухсат йўқ, доим сажда қилиб тур, доим Аллоҳ-Аллоҳ деб тур, бошқа гапга ҳам рухсат йўқ. Касб қилма, таом ема. Фақат тирик туришинг учун орада таом еб олишга етадиган даражада муҳлат берамиз. Шу даражада танаффус қилишинг мумкин, холос. Лекин қолган барча вақтни Бизга сажда қилиб ўтказ», деб ҳукм қилинса ҳам, ҳеч адолатга хилоф бўлмас эди. Чунки, биз айнан шу ибодат учун яратилганмиз.
@islom
#Кун_дуоси
Мажлисдан туриш дуоси
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ جَلَسَ فِي مَجْلِسٍ فَكَثُرَ فِيهِ لَغَطُهُ فَقَالَ قَبْلَ أَنْ يَقُومَ مِنْ مَجْلِسِهِ ذَلِكَ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ، إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا كَانَ فِي مَجْلِسِهِ ذَلِكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мажлисда ўтириб, унинг гапи кўпайиб кетса ва мажлисдан туришдан олдин «СубҳанакАллоҳумма! ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка», деса, унинг ўша мажлисдаги нарса(гуноҳ)лари кечирилади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят килганлар.
@islom
#Рамазон
Рамазон покланиш ойи
Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қилинг:
1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга;
2. Рўзадорларга ифторлик қилиш;
3. Таровеҳ ва таҳажжуд намозларини адо этишга ва бомдоднинг азонидан аввал дуолар қилиш;
4. Ҳар куни имкон қадар садақа бериш;
5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни тийиш ва кўзни сақлаш;
6. Қуръонни тадаббур билан қироат қилиш;
7. Лайлатул қадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд килищ.
Мажид Закий
@islom
“O‘tgan gunohlari mag‘firat qilinadi…”
Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq
@islom
#Рўза
Рамазон рўзасининг сир-асрорлари
Рамазон ойининг аввали - раҳмат, ўртаси – мағфират, ва охири – дўзах азобидан озод бўлишдир.
Муборак ойнинг яхшиликларидан бизларни насибадор қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бу муборак ойга ҳурмат кўрсатганлар ҳурсанд, ҳурматсизлиик қилганлар қаттиқ надомат қилувчилардир. Рамазон ойига ҳурмат кўрсатиш – бу ойнинг кириб келганлигига қувониш , тугаганига ачиниш хиссидир. Шунингдек, гуноҳларга тавба қилиш, улардан узоқлашиш ва вақтни Аллоҳга ибодат билан ўтказишлик бу ойни ҳурматлаш жумласидандир.
Ҳурматли биродарлар, қандай қилиб биз Рамазон ойини кириб келганига ҳурсанд бўлмайлик, ахир Набийимиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Аллоҳниниг бандалари Рамазон ойида қўлга киритадиган нарсаларини билганларида эди, умматим орасидаги инсонлар бу ойни йил бўйи давом этишини орзу қилишар эди”- деганлар. (Абу Шайх).
@islom