Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ислом молияси | Islom moliyasi

islommoliyasi
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар 📱 t.me/IslomMoliyasi 🖥 islommoliyasi.uz 🔵 fb.me/IslomMoliyasi 🔴 youtube.com/c/IslomMoliyasi 🔘 t.me/islamic_finance_plus ⌨️ @IM_contact
Подписчики
13 168
24 часа
16
30 дней
—
Просмотры
1 650
ER
12,53%
Посты (30д)
61
Символов в посте
1 963
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Экономика и финансы
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Право и юридические услуги
Краткое описание
October 25, 14:27

#хабар
🇮🇩
ИНДОНЕЗИЯДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА 3 МУҲИМ ТАШАББУС
Индонезияда ислом молиясини фақат молиявий маҳсулотлар эмас, балки яхлит экотизим сифатида ривожлантиришга қаратилган янги қадамлар ташланмоқда.
📍
ISEF 2026 доирасида Bank Indonesia ислом молия бозори, ижтимоий молия ва инсон капитали йўналишларини қамраб олган учта муҳим ташаббусни илгари сурди.
1️⃣
📜
ИСЛОМИЙ МОЛИЯ БОЗОРИ УЧУН ХУЛҚ-АТВОР КОДЕКСИ
Islamic Financial Market Code of Conduct (ICoC) — исломий молия бозори иштирокчилари учун касбий хулқ-атвор, ҳалоллик, шаффофлик ва бозор интизомини мустаҳкамлашга қаратилган.
Бу каби механизмлар бозорда нафақат Шариат талабларига мувофиқликни, балки ишончли ва масъулиятли бозор муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
2️⃣
🤲
ZAKAT CORE PRINCIPLES 2.0
Zakat Core Principles 2.0 — закотни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган янгиланган ёндашув.
Бу ташаббус закот маблағларини йиғиш, бошқариш ва тақсимлаш жараёнларида бошқарув, шаффофлик, самарадорлик ва ҳисобдорликни кучайтириш нуқтаи назаридан муҳим.
Эътиборли жиҳати — ислом молияси экотизимида ижтимоий молия алоҳида эмас, балки молиявий тизимнинг бир қисми сифатида қаралмоқда.
3️⃣
🎓
ИНСОН КАПИТАЛИГА САРМОЯ
ISEF 2026 доирасида халқаро стипендия дастури ҳам илгари сурилди.
Бу ташаббуснинг мақсади — ислом иқтисодиёти ва молияси учун замонавий билим ва профессионал кўникмаларга эга мутахассислар авлодини шакллантириш.
Чунки кучли инфратузилма фақат қонунлар ва молиявий воситалар билан эмас, балки малакали инсон капитали билан ҳам яратилади.
🔎
АСОСИЙ ХУЛОСА
Индонезия тажрибасида эътиборли жиҳат — ислом молияси бир нечта ўзаро боғлиқ йўналишлар орқали ривожлантирилаётганидир:
📈
Бозор инфратузилмаси
➕
⚖️
Бошқарув ва бозор интизоми
➕
🤲
Ижтимоий молия — закот
➕
🎓
Инсон капитали
➡️
Натижада ислом молияси алоҳида банк маҳсулотлари йиғиндиси эмас, балки яхлит иқтисодий-молиявий экотизим сифатида шакллантирилмоқда.
🇺🇿
Ўзбекистон учун сабоқ: исломий банкчиликни ривожлантириш билан бир қаторда Шариат бошқаруви, бозор инфратузилмаси, ижтимоий молия, кадрлар тайёрлаш ва аҳоли ишончини бир вақтнинг ўзида кучайтириш муҳим.
Манба
:
https://www.bi.go.id/en/publikasi/ruang-media/news-release/pages/sp_2821826.aspx
@IslomMoliyasi

October 24, 10:43

#хабар
🌍
ЖАҲОН ИСЛОМ МОЛИЯСИ АКТИВЛАРИ $6,5 ТРИЛЛИОНГА ЕТДИ
📊
📊
LSEG ва ICDнинг 2026 йилги Islamic Finance Development Report ҳисоботига кўра, 2025 йилда глобал ислом молияси активлари 9% ўсиб, $6,5 триллионга етган.
🔮
Таҳлилчилар прогнозича, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич $10,5 триллиондан ошиши мумкин.
🌐
🌐
ЎСИШНИНГ АСОСИЙ ДРАЙВЕРЛАРИ:
🔹
ислом банк хизматларининг кенгайиши;
🔹
сукук чиқарилишининг ўсиши;
🔹
исломий сармоя фондларининг ривожланиши;
🔹
янги меъёрий-ҳуқуқий базанинг шаклланиши;
🔹
FinTech ва очиқ банк хизматлари;
🔹
токенлаштирилган сукук;
🔹
барқарор ва экологик молиялаштириш.
📍
📍
Ҳисобот 140 та мамлакатни қамраб олган.
🏆
Ислом молияси энг ривожланган бозорлар:
🇲🇾
Малайзия
🇸🇦
Саудия Арабистони
🇦🇪
БАА
🇮🇩
Индонезия
🇵🇰
Покистон
🇺🇿
🇺🇿
Ўзбекистон ҳам сезиларли ўсиш қайд этган мамлакатлар қаторида.
Бу айниқса муҳим: ҳисоботда ислом молияси анъанавий марказлардан ташқари Марказий Осиё ва Африка бозорларида ҳам жадал ривожланаётгани таъкидланган.
📌
📌
Энг муҳим сигнал:
Ислом молиясининг келажаги фақат исломий банклар билан чекланмайди. Сукук + рақамли технологиялар + FinTech + барқарор молия соҳанинг кейинги ўсиш босқичини белгиламоқда.
📌
Шу билан бирга, соҳадаги ўсиш суръатига мос равишда малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.
Манба
: ICD — Islamic Finance Development Report 2026
@IslomMoliyasi

October 24, 02:01

САВОЛ — ЖАВОБ
Ислом банкларида ликвидлик хатари қандай бошқарилади?
💡
Қисқа жавоб:
Ликвидлик хатари
— банк ўзининг муддати келган тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаслиги ёки бунинг учун активларини катта йўқотиш билан сотиши эҳтимоли.
Ислом банкларида бу хатарни бошқариш анъанавий банкларга нисбатан бир қадар мураккаброқ. Сабаби — банк ҳар қандай фоизли ёки Шариатга номувофиқ пул бозори воситасидан фойдалана олмайди.
🏦
Ислом банки ликвидликни қандай бошқаради?
1️⃣
Етарли ликвид активларни сақлайди
Банк кутилмаган маблағ чиқиб кетишларини қоплаш учун нақд пул ва юқори сифатли ликвид активлар захирасини шакллантиради.
Бунда
сукук
каби Шариатга мувофиқ, бозорда айланиши мумкин бўлган воситалар муҳим аҳамиятга эга.
2️⃣
Исломий пул бозоридан фойдаланади
Банкда вақтинча ортиқча маблағ бўлса, уни бошқа исломий молия муассасаларига
мудораба
каби Шариатга мувофиқ механизмлар асосида жойлаштириши мумкин.
Маблағ етишмаса,
товар муробаҳа
ёки банклараро мушорака каби воситалардан фойдаланиш амалиёти ҳам мавжуд.
3️⃣
Сукук портфелини шакллантиради
Сукук нафақат сармоялаш воситаси, балки айрим ҳолатларда ликвидликни бошқариш учун ҳам муҳим восита ҳисобланади.
Айниқса, давлат ёки юқори сифатли эмитентларнинг ликвид сукуклари банкка зарур пайтда маблағ жалб қилиш ёки гаров сифатида фойдаланиш имконини бериши мумкин.
4️⃣
Марказий банк механизмларидан фойдаланади
Ислом банклари учун марказий банкнинг Шариатга мувофиқ ликвидлик бериш механизмлари муҳим.
Бундай механизмларга:
🔹
қисқа муддатли ликвидлик ёрдами;
🔹
махсус ликвидлик воситалари;
🔹
сукукни гаров сифатида қабул қилиш;
🔹
Шариатга мувофиқ «охирги инстанция кредитори» механизмлари
кириши мумкин.
⚠️
Нега бу муаммо жиддий?
Ислом банкларининг асосий муаммоларидан бири —
қисқа муддатда ликвид бўлган мажбуриятлар билан узоқ муддатда қайтувчи активлар ўртасидаги номутаносиблик
.
Яъни:
қисқа муддатли маблағлар → узоқ муддатли молиялаштириш
Агар омонатчилар бир вақтнинг ўзида маблағларини қайтаришни талаб қилса, банкда тезда пулга айлантириладиган активлар етарли бўлмаса, ликвидлик хатари юзага келади.
Энг муҳим хулоса
Ислом банки учун ликвидликни бошқариш фақат
«кўпроқ нақд пул сақлаш»
дегани эмас.
У:
ликвид активлар + сукук + исломий пул бозори + банклараро операциялар + марказий банк механизмлари + актив ва мажбуриятларни мувофиқлаштириш
каби элементларнинг яхлит тизимидир.
IFSB
бу йўналиш учун махсус
IFSB-12 — Liquidity Risk Management
тамойилларини ишлаб чиққан. Унда ислом молия муассасаларининг ликвидлик хатари, ликвидликни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва Шариатга мувофиқ воситаларга алоҳида эътибор берилган.
📚
Манбалар:
— Islamic Financial Services Board (IFSB),
IFSB-12: Guiding Principles on Liquidity Risk Management
.
— IMF,
Ensuring Financial Stability in Countries with Islamic Banking
.
— IMF,
Monetary Operations and Islamic Banking in the GCC
.
@IslomMoliyasi

October 23, 09:49
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#хабар
Ассалому алайкум!
Кеча хабар берганимиздек, Тошкент ислом институтида
📖
«
Қуръони каримдаги иқтисодий-молиявий масалаларга доир оятлар
» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу китоб жорий йилнинг май ойида нашрдан чиққан бўлса ҳам устозларнинг тавсиясига кўра тақдимот бир неча ойдан кейин бўлиб ўтди, чунки бу орада китоб олим ва мутахассисларга тарқатилди, сотувга қўйилди ва шу орқали мутахассислар ва оддий ўқувчиларнинг фикри олинди. Аллоҳга шукр, барча олинган фикрлар ижобий бўлди ва шу билан бирга йўл қўйилган баъзи имло хатолар бўйича мулоҳазалар эътиборга олинди. Шундан кейингина китоб тақдимоти ўтказилди.
Китоб нашрдан чиққан пайтдан бошлаб кенг реклама қилинмаган бўлса ҳам босмадан чиққан китобларнинг аксарияти сотилиб бўлинди. Бугунги кунда
қолган китоблар адади таҳминан 500 дона
ни ташкил қилади.
Китобдан сотиб олмоқчи бўлганлар қуйидаги телефон рақамлари орқали Islamic Business and Finance компанияси ходимларига мурожаат қилишлари мумкин (
@IslomMoliyasi
телеграм саҳифаси ҳамда
islommoliyasi.uz
вэбсайти
обуначиларида
китобни 65 минг сўмдан сотиб олиш имконияти бор).
📞
+998338880059; +998997522262
✈️
@IsBF_admin
📱
@IslomMoliyasi

October 23, 05:33

#хабар
🇺🇿
ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМИЙ МОЛИЯ МЕЪЁРИ — «МУРОБАҲА» ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАДА
🏦
Марказий банк томонидан
1-сонли «Муробаҳа» исломий молия меъёрини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси
ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Лойиҳа ислом банклари ва ислом дарчалари томонидан
Муробаҳа асосида молиялаштириш амалиётларини амалга ошириш тартибини
белгилайди.
◾️
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
✅
Активга эгалик.
Молия муассасаси мол (актив)ни мижозга сотишдан олдин уни сотиб олиши ва унга эгалик қилиши керак. Актив унинг мулкида бўлган даврдаги хавф-хатарлар ҳам унинг зиммасида бўлади.
Сотувчи → Молия муассасаси → Мижоз
✅
Нарх шаффофлиги.
Активнинг асл қиймати ва устама миқдори шартномада аниқ кўрсатилади.
✅
Кечиктирилган тўлов.
Тўлов муддати кечиктирилгани ёки узайтирилгани учун келишилган сотув нархини ошириш мумкин эмас.
✅
Комиссиялар.
Молиялаштириш мажбурияти ёки молиялаштиришнинг ўзи учун алоҳида комиссияларга чекловлар белгиланган.
✅
Неустойка.
Кечиктириш учун белгиланган жарима молия муассасасининг даромади ҳисобланмайди, балки белгиланган тартибда хайрияга йўналтирилади.
💡
НЕГА БУ МУҲИМ?
Муробаҳа фақат «фоизсиз кредит» эмас. У
реал актив, мулкка эгалик, хавф ва олди-сотди муносабатига
асосланади.
Шунинг учун ушбу талаблар Муробаҳа амалиётининг «бошқа номдаги кредит»га айланиб қолишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
⚠️
Эслатма:
ҳужжат ҳозирча лойиҳа бўлиб, муҳокама жараёнида ўзгариши мумкин.
🔗
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
Марказий банк қарори лойиҳаси — ID-11799
@IslomMoliyasi

October 22, 12:22
Файлы недоступны
7
2
Открыть в Telegram

#Янгиликлар
#Китоб_тақдимоти
🔺
“Қуръони каримдаги иқтисодий-молиявий масалаларга доир оятлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
🔺
Бугун, 22 октябрь куни Тошкент ислом институтида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Жаҳонгир Имамназаров
қаламига мансуб
“Қуръони каримдаги иқтисодий-молиявий масалаларга доир оятлар”
китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
🟦
Мазкур китоб Қуръони каримдаги иқтисодий-молиявий масалаларга бағишланган бўлиб, унда
закот, хайр-эҳсон, мерос, маҳр, нафақа, омонат, тижорат, қарз, рибо ва қимор
каби мавзуларга оид оятлар ўзбек тилида чоп этилган тафсирлар асосида мавзулар кесимида жамланган. Китоб кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган бўлиб, Қуръони каримдаги иқтисодий-молиявий масалаларни чуқурроқ англашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
🤩
Тақдимот тадбирини институт ректори
Уйғун домла Ғафуров
кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ислом энциклопедияси бўлими мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, академик
Нурислом Тўхлиев
ҳамда институтнинг
«Ижтимоий фанлар ва тиллар»
кафедраси катта ўқитувчиси
Алижон Равшанов
маърузалар билан иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашдилар.
➡️
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда иқтисодий-молиявий масалаларнинг ёритилиши,
«Ислом энциклопедияси»
да мазкур йўналишга оид маълумотларнинг акс эттирилиши ҳамда ислом молиясини ўрганишда Қуръони карим оятларини тўғри англашнинг илмий ва амалий аҳамияти ҳақида маърузалар тингланди.
🟦
Шунингдек, китобнинг маърифий ва илмий аҳамияти алоҳида таъкидланиб, унинг профессор-ўқитувчилар, талабалар, диний соҳа ходимлари ҳамда ислом иқтисодиёти ва молиясига қизиқувчи китобхонлар учун фойдали манба экани қайд этилди.
💬
Тадбир якунида эзгу тилаклар ва хайрли дуолар билдирилиб, китоб тақдимоти ўз ниҳоясига етди.
Манба:
@oliymahad
@IslomMoliyasi

October 22, 02:08

#савдо
КИЛОГРАММГА СОТИБ ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ДОНАЛАБ СОТИШ
САВОЛ: Айрим сотувчилар тухумни, яна бошқалари кийимни килограммда сотиб олиб, доналаб сотишади. Темир билан шуғулланувчи айрим савдогарлар темирни тонналаб олиб, метрлаб сотишади. Буларнинг савдоси дуруст бўладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай савдо дуруст бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Нисо” сурасининг 29-оятида ўзаро розилик билан бўлган тижоратга рухсат берган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَن تَكُونَ تِجَارَةً عَن تَرَاضٍ مِّنكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا ‎﴿٢٩﴾
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир”.
Саволда айтилган ҳолатда харидор маҳсулотни кўриб туради, кийимларни бичимини билади, темирнинг ҳам узунлигини кўриб-билиб туради. Шариатимизда қандай шаклда сотиб олинган бўлса, шундай сотилсин деган талаб йўқ.
Сотиб олишда доналаб олиб, сотишда кг.да сотиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Манба
: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
@IslomMoliyasi

October 21, 12:10

#хабар
🇺🇿
ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН КОМПАНИЯ ЧИҚАРГАН ИЛК СУКУК AIX РАСМИЙ
РЎЙХАТИДА
📅
20 октябрь 2026 йил
Ўзбекистонда фаолият юритаётган
Alif Moliya
компанияси томонидан чиқарилган
10 млн АҚШ долларлик сукук
Қозоғистондаги
Astana International Exchange (AIX)
расмий рўйхатига киритилди.
AIX маълумотига кўра, бу
Ўзбекистонлик эмитент томонидан AIXда рўйхатга олинган биринчи сукук
ҳисобланади.
📌
СУКУК ҲАҚИДА АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
🔹
Эмитент:
Alif Moliya Sukuk SPC Limited
🔹
Ҳажми:
10 млн АҚШ доллари
🔹
Биржа:
Astana International Exchange — AIX
🔹
Рамз:
ALIF.1028
🔹
Қимматли қоғозлар сони:
100 000 дона
🔹
Номинал қиймати:
100 АҚШ доллари
🔹
Чиқарилган сана:
20 октябрь 2026 йил
🔹
Сўндириш санаси:
20 октябрь 2028 йил
🔹
ISIN:
KZQ000001684
НИМА УЧУН БУ ЯНГИЛИК МУҲИМ?
Ушбу операция Ўзбекистон компаниялари учун
халқаро капитал бозорига чиқишнинг янги имкониятини
намоён этади.
Сукук орқали компаниялар анъанавий қарз инструментларидан ташқари,
Шариат тамойилларига мувофиқ молиялаштириш механизмларидан
ҳам фойдаланиши мумкин.
AIX ушбу битимни нафақат Ўзбекистон, балки бутун
Марказий Осиёда ислом капитал бозорини ривожлантириш
нуқтаи назаридан муҳим қадам сифатида баҳолаган.
🌍
AIX НИМАГА ЭЪТИБОР ҚАРАТМОҚДА?
AIX маълум қилишича, мазкур сукук чиқарилиши биржанинг ислом капитал бозорини ривожлантириш бўйича йўл харитасига мос келади.
Ушбу йўл харитасининг асосий йўналишлари:
🔸
сукук чиқаришлар портфелини кенгайтириш;
🔸
янги эмитентларни жалб қилиш;
🔸
сармоядорлар базасини кенгайтириш;
🔸
бир хил қимматли қоғозларни бир нечта биржада рўйхатдан ўтказиш —
кросс-листинг
имкониятларини ўрганиш;
🔸
исломий капитал бозори инфратузилмасини ривожлантириш.
🇺🇿
ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ҚАНДАЙ АҲАМИЯТГА ЭГА?
Бу воқеани Ўзбекистонда исломий молия экотизими шаклланаётган бир пайтда
муҳим амалий қадам
сифатида баҳолаш мумкин.
Чунки келгусида сукук:
📌
компаниялар учун муқобил молиялаштириш манбаи;
📌
халқаро ва минтақавий сармоядорларни жалб қилиш воситаси;
📌
капитал бозорини диверсификация қилиш инструменти;
📌
инфратузилма ва реал иқтисодиёт лойиҳаларини молиялаштириш механизми
сифатида кенгроқ қўлланилиши мумкин.
⚠️
Муҳим изоҳлар:
AIX расмий хабарида 10 млн долларлик сукукнинг расмий рўйхатга киритилгани қайд этилган. Бу рақамни автоматик равишда “10 млн долларлик маблағ тўлиқ жалб қилинди” деб талқин қилиш тўғри эмас. Якуний жалб қилинган маблағ ва сармоядорлар таркиби AIX хабарида очиқланмаган.
Ушбу хабарнинг энг эътиборли жиҳати - минтақавий ҳамкорлик ва капитал бозорининг шаклланаётганлигидадир:
Тожикистонлик тадбиркорлар ўз бизнесларини Ўзбекистонда ривожлантирмоқдалар, AIX орқали битимлар тузиб Қозоғистон фонд биржасида маблағ жалб қилмоқдалар
.
🔎
ХУЛОСА
Alif Moliya сукукининг AIXда рўйхатга олиниши — Ўзбекистон исломий молияси учун рамзий эмас, балки амалий аҳамиятга эга воқеа.
Бу қадам:
➡️
Ўзбекистон эмитентларининг минтақавий капитал бозорига чиқишини;
➡️
сукук инструментларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганини;
➡️
Марказий Осиёда исломий капитал бозори инфратузилмаси шаклланаётганини
кўрсатади.
Энг муҳими, бу тажриба келгусида
Ўзбекистонда корпоратив ва ҳатто суверен сукуклар бозорини ривожлантириш
учун амалий асослардан бири бўлиши мумкин.
🔗
Асосий манба:
AIX — расмий хабар
@IslomMoliyasi

October 21, 06:27
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#эслатма
Акциялар савдоси билан боғлиқ муҳим қоидалар
Ислом молиясида асосий фаолияти ҳалол бўлса-да, фоизли қарз оладиган ёки фоизли даромад келтирувчи депозитларга маблағ жойлаштирадиган компаниялар акциялари билан муомала қилиш (олиш, сотиш) мумкинми ?
Ислом молиясида бундай акцияларни сотиб олиш ва улар билан савдо қилиш умумий қоида бўйича мумкин эмас.
Бироқ, ААОИФИ стандарти бўйича қуйидаги шартлар бажарилганда истисно тариқасида рухсат берилади:
1️⃣
Компаниянинг асосий фаолияти ҳалол бўлиши керак
.
Таъсис ҳужжатларида фоизли қарз муомалалари ёки ислом молиясида тақиқланган маҳсулотлар билан савдо қилиш компания мақсадларидан бири сифатида белгиланган бўлмаслиги лозим.
2️⃣
Фоизли қарзлар 30%дан ошмаслиги керак
.
Компаниянинг қисқа ва узоқ муддатли фоизли қарзлари жами суммаси компания бозор капитализациясининг 30%идан ошмаслиги лозим.
3️⃣
Фоизли даромад келтирувчи депозитлар ҳам 30%дан ошмаслиги керак
.
Компаниянинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли фоизли даромад келтирувчи депозитлари жами суммаси компания бозор капитализациясининг 30%идан ошмаслиги лозим.
Бозор капитализацияси — компаниянинг барча акциялари бозор қийматининг йиғиндиси.
4️⃣
Ислом молиясида тақиқланган манбалардан олинган даромад 5%дан ошмаслиги керак
.
Фоизлар, тақиқланган фаолиятдан келган даромад компаниянинг жами даромадининг 5%идан ошмаслиги лозим. Даромад манбаси очиқланмаган бўлса, уни аниқлаш учун қўшимча текширув зарур.
‼️
Бу чегаралар фоизли қарз олиш ёки фоизли депозит очишни мумкин қилиб қўймайди. Улар муайян шартларда компания акцияларини сотиб олиш ва улар билан савдо қилишга берилган истиснонинг мезонларидир.
5️⃣
Ислом молиясида тақиқланган даромадга тўғри келадиган суммадан халос бўлиш шарт
.
Акциядор ўз акцияларига тегишли тақиқланган даромад миқдорини ҳисоблаб, уни ўз мулкидан чиқариши керак. Бу маблағдан шахсий манфаат учун фойдаланиш, ҳатто уни солиқ тўлашга сарфлаш ҳам мумкин эмас.
Манба: Islom_moliya_huquqi
@IslomMoliyasi

October 20, 09:03

#қисқа_савол_жавоблар
СОЛИҚ ТЎЛАШ НАФАҚАНИ СОҚИТ ҚИЛАДИМИ
САВОЛ: Оиламда онам, синглим ва турмуш ўртоғимни ишлаб овора бўлмасликлари учун
«уйда ўтиринг, нафақангизни ўзим зиммамга оламан»
деб айтган эдим. Бугун, ўзим ишлаб уларни таъминотини бажариб келмоқдаман.
Пенсия тизими ислоҳоти бўйича таклифларда ишловчи фуқаро ўзининг ишламайдиган оила аъзолари учун ижтимоий солиқ тўлаш ҳисобига келгусида пенсия (нафақа) таъминотига эга бўлиш таклифи берилмоқда.
Домла иш ҳақимдан онам, синглим ва турмуш ўртоғим учун ижтимоий солиқ тўласам, уларни нафақасини бўйнимга олган ваъадамни бажарган бўламанми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак кишига турмуш ўртоғи ишласа ҳам, ишламаса ҳам, унинг нафақаси вожиб бўлади. Агар ота вафот этган ёки меҳнатга лаёқатсиз ҳолатга келган бўлса, онанинг нафақаси барча фарзандлар зиммасига тушади. Сингилнинг нафақасига келсак, агар унинг эри вафот этган ёки турмушдан ажраган бўлса ҳамда отаси ҳам вафот этган бўлса, унинг нафақаси ака-укалар зиммасига тушади. Она ва сингилнинг ҳолатида юқорида айтилгандек бўлмаса, уларнинг нафақаси мазкур эркакка лозим бўлмайди.
Аммо, ваъда бергани учун ваъдасига вафо қилиш шариатимизда гўзал ахлоқлардан ҳисоблангани боис, унга амал қилиб, уларнинг нафақасини бериб турса, савобга эришади.
Улар учун ижтимоий солиқ тўлаш нафақани адо этишга кирмайди. Чунки кексалик нафақаси бу давлатнинг ҳар бир фуқаро кексайганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда унга кўрсатиладиган доимий ижтимоий ёрдами ва ғамхўрлиги ҳисобланади. Қайсидир тўловлар, бадаллар эвазига берилаётган маблағ эмас.
Улар учун ижтимоий солиқ тўлаб, келажакда уларнинг кўпроқ нафақа олишларига замин яратмоқчи бўлса, бу зиммадаги ёки ваъдадаги нафақага кирмайди, балки улар учун қилаётган яхшилиги, бошқача қилиб айтганда, уларнинг келажаги учун маблағ таъминлаш ҳисобланади. Улар учун ижтимоий солиқни тўлаб қўйиш билан зиммасидаги нафақани адо этиш бошқа-бошқа масалалардир.
Қолаверса, шариатда аёл кишининг келажакдаги нафақаси унинг атрофидаги яқинлари бўлган эркакларнинг зиммасига тушади.
Демак, айни вақтда аёли, онаси ва синглисига қилаётган нафақаси зиммасида бурчи ҳамда ваъдасининг вафоси бўлиб, ижтимоий солиқ тўлаб қўйиш нафақадан бошқа – беғараз ёрдами ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Манба
: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
@IslomMoliyasi