
Kishvar.uz | Расмий канал
#Шеърият
БАХТ
Шеърни ёки сени эсласам,
Хиёнат деб, йиғлайди турмуш.
Ёмғир ҳаққи ичгандим қасам,
Кӯзларингни этмам фаромуш.
Нигоҳларинг қолди дарбадар,
Кӯзингда ёш, юрагингда чӯғ.
Дилим ёнса, сени эслатар
Бугун ёмғир остидаги Сӯх.
Томчиларга кӯксингни очиб,
Бахтим дея қилардинг таъна.
Айладим мен (шаҳардан қочиб) -
Ӯз бахтимни ёмғирдан пана.
Кӯз ёшлари найсоним ӯзинг,
Мен ӯзга юрт япроғидирман.
Кимни кӯриб ёш тӯкди кӯзинг,
Унинг турмуш ӯртоғидирман.
Аммо назм рӯзғор жиҳози
Ёки қонун-қоида эмас.
Ҳаётда мен ёзувчи, қози,
Шеърда ақлим жойида эмас.
Сӯхда бари кетди-ку ӯтиб,
Адабиёт қоғозда, гулим.
Лек баъзида шоирлик тутиб,
Узатаман ёмғирга қӯлим.
@
Шоҳрӯз Мӯъминзода
Обуна бӯлинг
👉
https://t.me/kishvar24
🇷🇺
🇦🇿
🇮🇷
Россия ФВВ Эрон учун ажратилган гуманитар ёрдамни Озарбайжонга етказди
Ёрдам таркибида Ислом Республикаси ҳукуматига топшириладиган 13 тонна дори воситалари бор.
Юк Москвадан Ил-76 самолёти орқали жўнатилган.
Обуна бӯлинг
👉
https://t.me/kishvar24
#ТЕЗКОР
Т
елеграмда носозлик кузатилмоқда
Бугун Телеграм мессенжери фаолиятида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда. Айрим фойдаланувчилар хабарлар юборилмаётгани ёки юкланмаётганидан шикоят қилмоқда.
Мониторинг хизматлари маълумотига кўра, сўнгги бир соат ичида юзлаб мурожаатлар қайд этилган.
Обуна бӯлинг
👉
https://t.me/kishvar24
🔴
Yangiliklar
11.03.2026
So‘x tumanida haydovchilar hushyorligini oshirish choralari ko‘rilmoqda.
🔔
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💻
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|
📝
𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|
📱
YouTube|
🎙
Radio FM 90.8
|Facebook
Тошкентда
ф
уқарони аёвсиз калтаклаган шахс ким?
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бир фуқаро бошқа фуқарони аёвсиз ураётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 9 март куни тахминан соат 18:00 ларда Яккасарой тумани, Шота Рутавели кўчасида 1990 йилда туғилган К.И. ўзининг таниши 1969 йилда туғилган Б.А. билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи Б.А. тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи К.И. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
Обуна бӯлинг
👉
https://t.me/kishvar24
Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган олтин қуймалар тўхтатиб қолинди
Товар-моддий бойликларнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш йўналишида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Фарғона туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Қирғиз Республикасига чиқиш мақсадида “Водил-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширувдан ўтказилди.
Натижада, автомашина кузов қисмининг ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуймалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, уларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 гр бўлиб, умумий баҳоси 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Обуна бӯлинг
👉
https://t.me/kishvar24
Сизнинг ёрдамингизга муҳтож
Сӯх тумани Демирсад қишлоғида яшовчи Лайлихон Маҳмадова (Айниддинова) жигар циррозидан азият чекмоқда. У тўрт нафар фарзанднинг меҳрибон онаси. Айни пайтда даволаниш учун ёрдамга жуда муҳтож.
Имконияти бор инсонлардан илтимос — беморга ёрдам қўлини чўзинг. Сизнинг кичикгина кўмагингиз ҳам бир оиланинг умидига айланиши мумкин.
Савобли ишда бефарқ бўлманг. Аллоҳ қилган яхшилигингизни минг чандон қилиб қайтарсин!
Халқбанк:
4097830097333518
Лайлихон Маҳмадова
(Айниддинова)
Агробанк:
4187800001933142
Жанобиддин Айниддинов
Телефон рақам:
+998992343013
Обуна бӯлинг
👉
https://t.me/kishvar24
🔴
Farg'ona 24
10.03.2026
Soʼx tumanida pistachilikni rivojlantirish maqsadida Muborak Ramazon oyida 80 ming tupdan ortiq pista koʼchatlari aholiga bepul yetkazib berildi.
🔔
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💻
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|
📝
𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|
📱
YouTube|
🎙
Radio FM 90.8
|Facebook
⚽️
⚽️
Superliga. 3-tur
Biz tayyormiz!
19:00
🟢
Neftchi — Andijon
🔵
💡
💥
Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида қўшни мамлакатдан олиб келинган жами 77 кг наркотик моддалар мусодара қилинди
Батафсил
👉
видеода
👆
📞
Ҳурматли фуқаролар агарда бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизматининг
1520
қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
Обуна бӯлинг
👉
https://t.me/kishvar24