Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

KIUT(YTIT)_подробно

kiutpodrobno
📚 Университет битирувчиси томонидан юритиладиган ва барча расмий каналлардан келаётган хабарлар бўйича батафсил ёзиладиган канал. ✍🏻 Админга таклиф ва мурожаат: @kiut_podrobnobot
Подписчики
12 400
24 часа
100
30 дней
-200
Необычное падение (24 часа)
Просмотры
2 455
ER
20,69%
Посты (30д)
16
Символов в посте
687
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
EDЖизнь студента
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
18-24
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
March 11, 13:46
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⚠️
🇺🇿
Rektor bilan ochiq muloqot
2026 yil 14 mart, shanba kuni soat 10:00 da A bino 1-qavatidagi kutubxonada Toshkent Kimyo xalqaro universiteti rektori prof.
A. Allakuliev bilan ochiq muloqot bo‘lib o‘tadi.
Ushbu uchrashuvda talabalar va ularning ota-onalari universitet hayotiga oid o‘zlarini qiziqtirgan savollar, mavjud muammolar hamda taklif va tavsiyalari bilan bevosita rektorga murojaat qilishlari mumkin.
Talabalar va ota-onalarni ochiq muloqotda ishtirok etishga taklif qilamiz.
🔸
Kun: 2026 yil 14 mart
🔸
Joy: A bino, 1-qavat, kutubxona
🔸
Vaqt: 10:00
🇷🇺
🔼

March 10, 12:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ЎНИНЧИ МАРТ
Дилора Абдухаликова
Бугун ўнинчи март, алланечук тонг
Ҳовлимизда чаман момоқаймоқлар.
Деразамиз томон талпиниб шу он,
Ҳониш қилишяпти жуфт зарғалдоқлар.
Мен келдим, дадаси, мозорингизга,
Сиз нечун бенишон, кўтармайсиз бош?
Қабрингиз бошида бўлиб пайваста,
Фарёд чекаяпман, тўкиб аччиқ ёш.
Эвоҳ, шум айрилиқ мени бўзлатди,
Ҳижрон ғам-ғуссаси эгди қаддимни
Қаранг, қошингизда ўрик гуллабди
Дув-дув тўкиляпти тинглаб дардимни
Мен келдим, дадаси! Сизни сўроқлаб...
Сизга деб, бир қучоқ гул олиб келдим.
Бугунги фарахбахш кун ила қутлаб,
Ўшал ғунчаларга ишқ солиб келдим.
Мен келдим, қувлигим сезмади фано,
Армонни ғафлатта қолдириб келдим.
Сиз-ла кўришмоқ-чун беркиниб хатто,
Тунни ҳам уйқуга толдириб келдим.
Бугун ўнинчи март, Сиз туғилган кун,
“Дадамиз бўлсайди”,- дейди болалар.
Бу кун Сизни қўмсар кўнгиллар маҳзун,
Мунғайиб туради ҳовли, хоналар.
Дадаси, ранжиманг мендан, азизим,
Гарчи учрашмасак кунда-кунора,
Гарчи олисларда бўлса ҳам, ўзи – Сизнинг ёдингиз-ла яшар Дилора.

March 04, 12:45

Эслатиб ўтилади
: қайта топшириш имтиҳонига ёзилиш учун университетга келиш шарт эмас.
Ушбу ҳавола орқали
бемалол уйда туриб ҳам ёзилса бўлади. Энг муҳими - ҳар бир сўралган маълумот, сўровномада кўрсатилган талабларга мувофиқ тўлдирилиши керак.
Напоминаем:
для регистрации на пересдачу приходить в университет не требуется.
Вы можете спокойно зарегистрироваться, не выходя из дома,
пройдя по этой ссылке.
Главное - заполняйте все запрашиваемые данные в точности с указанными в анкете требованиями.

March 04, 12:12

Академик қарздор талабалар диққатига!
9 март (душанба) - дам олиш куни бўлгани сабабли, кейинги ҳафтада қайта топшириш имтиҳонига кирмоқчи бўлсангиз, шу ҳафтанинг ўзида рўйхатдан ўтишингиз тавсия этилади.
Вниманию студентов, имеющих академическую задолженность!
Поскольку 9 марта (понедельник) является выходным днём, тем, кто планирует пересдачу на следующей неделе, рекомендуется зарегистрироваться уже на этой неделе.

March 02, 13:22

2. Қайта топшириш (retake) ва унинг нархи Retake имтиҳонлари бўйича тўловлар университетнинг молиявий сиёсати билан белгиланади ҳамда тушадиган маблағлар ушбу қўшимча имтиҳонларни ташкил этишга сарфланади, аммо талабаларнинг мурожаатлари битирувчи курслар…

March 02, 11:00

5. Ўқув жараёнини ташкил этиш (жадвал, гуруҳлар, кафедралар)
Талабаларнинг катта гуруҳлар, узоқ «ойна»лар (окнолар) ва иш билан дарсни бирга олиб боришдаги қийинчиликлар ҳақидаги эътирозлари ўқув бўлимида ўқув машғулотлари жадвалини тузишда инобатга олинади.
Имкон қадар: катта гуруҳларни бўлиш, жуфтликларни зичлаштириш орқали «окна»ларни камайтириш, айрим оқимлар учун эрта (масалан, 8:00–13:00) ёки кечки (13:00–17:00) блокли дарсларни жорий этиш вариантлари ўрганилади.
Мурожаатларда кўрсатилган алоҳида кафедраларда талабаларга хизмат кўрсатиш сифати, ўқитувчиларнинг юкламаси ва талабаларни ортиқча ташкилий ишга жалб қилиш ҳолатлари бўйича хизмат текширувлари ўтказилади.

March 02, 11:00

2. Қайта топшириш (retake) ва унинг нархи
Retake имтиҳонлари бўйича тўловлар университетнинг молиявий сиёсати билан белгиланади ҳамда тушадиган маблағлар ушбу қўшимча имтиҳонларни ташкил этишга сарфланади, аммо талабаларнинг мурожаатлари битирувчи курслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга юк нисбатан юқорилигини кўрсатмоқда.
Шу боис, битирувчи курслар учун айрим фанлар бўйича чегирмалар ва алоҳида оғир аҳволдаги талабалар учун енгиллик механизмларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.
Шунингдек, қайси ҳолларда қайта топшириш бепул ёки арзонлаштирилган тартибда бўлиши мумкинлиги, қандай тартибда расмий мурожаат қилиш лозимлиги бўйича талабалар билан тушунтириш ишлари кучайтирилади. Шу тоифадаги талабаларни тўғридан-тўғри Регистратор бўлимига (А-305) мурожаат қилиши сўралади.

March 02, 11:00

3. Масофавий таълим талабалари учун онлайн имтиҳон топшириш масаласи
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, масофавий таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун имтиҳонларни тўлиқ онлайн тарзда ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга, масофавий таълим дастурларида айрим назорат турлари, консультациялар ва ўқув жараёнининг бир қисми онлайн тарзда ташкил этилиши мумкин, бу йўналишда ўқув жараёнини янада мослашувчан қилиш устида иш олиб борилади.
Вилоятларда, чет элда ёки оилавий сабаблар туфайли Тошкентга келиши қийин бўлган талабаларнинг мурожаатлари инобатга олинади, уларга қонунчилик доирасида қулайроқ муддат ва шаклларни таклиф этиш бўйича деканатлар билан ишланади.

March 02, 11:00

Университет ректори ботига келиб тушган ўқув жараёнига оид мурожаатлар ўрганиб чиқилди ҳамда такрорланиб келаётган муаммолар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
1. Баҳолаш, ҳалоллик ва апелляция
Университетда баҳолаш тизими ички тартиб қоидаларига ҳамда ҳар бир фан бўйича тузилган силлабусларга асосланади, унда давомат, жорий назорат ва якуний назоратнинг улуши аниқ белгиланган, асосий мезон эса талабанинг билими ҳисобланади.
Баҳодан норози бўлган талабалар аниқ фан ва ўқитувчини кўрсатган ҳолда ўз деканати орқали апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.
Имтиҳонларда телефон ва «шпаргалкалардан» фойдаланишни чеклаш, қўшимча назоратчилар қўйиш, керак бўлганда видеокузатувни кучайтириш, «бахоси шубҳали» фанлар бўйича натижалар ҳамда барча апеллация мурожаатлари ички аудитдан ўтказиб келинмоқда.
Қўшимча равишда, ҳар бир фан бўйича балл қўйиш мезонлари талабаларга олдиндан тушунарли тарзда етказилиши, шу жумладан имтиҳон натижаларидан шаклланадиган GPA ҳисоби бўйича ҳам аниқ тушунтириш берилиши юзасидан деканатларга тегишли топшириқ берилди.
Агарда шахсий кабинетингизда кўрсатилган GPA кўрсаткичидан шубҳангиз бўлса, у ҳолда расмий каналда жойлаштирилган GPA калькуляторидан (
https://t.me/EdKIUT/4359
) фойдаланиш тавсия этилади, агар натижаси фарқ қилса, у ҳолда тўғридан-тўғри Регистратор бўлимига (А-305) мурожаат қилиши сўралади.

March 02, 11:00

7. Инфратузилма ва шароитлар (чекиш, локерлар)
Университет ҳудудида чекиш бўйича амалдаги тартиб кучайтирилади: фақат белгиланган жойларда чекишга рухсат, бошқа ҳудудларда чекишга қатъий чора кўрилади.
Талабалар учун шахсий буюмларини сақлашга мўлжалланган локерлар ўрнатиш масаласи бўйича биноларнинг техник ҳолати, хавфсизлик талаблари ва молиявий имкониятлар ўрганилади; энг кўп юклама бўлган жойлардан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилади.