
Kosonsoyliklar - Rasmiy Kanal
РАСМАН
✅
France Football таьлқинига кўра Ҳарри Кейн ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси!
Golden Ball
💥
@KOSONSOY
“Менинг энг катта айбим Тошкентда туғилмаганим эди” — Президент прописка тизими ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб имзолаган ҳужжатларидан бири прописка масаласига оид бўлганини эслади ва бунга ўз ҳаётидан мисол келтирди.
“Москвада илмий ишимни ҳимоя қилиб келганман. Ишлаган институтим менга уй берган. Иккита болам бор. Лекин ордер олиш учун прописка йўқ. Менинг энг катта айбим — Тошкентда туғилмаганман, лекин Ўзбекистон фуқаросиман. Беришмаган менга ордерни.
Биринчилардан қабул қилган қароримдан бири — Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонда прописка олиши мумкин, деган қарор эди”, — деди давлат раҳбари.
@KOSONSOY
Макка кўчаларини кучли ёмғир босди
Бугун муқаддас Макка шаҳри бўйлаб кучли ёмғир ёғиб, кўчалар сувга тўлиб оқмоқда.
Кўчадаги зиёратчиларни сув оқизиб кетишига оз қолган.
@KOSONSOY
— 𝐘𝐚 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡 ...
𝐀𝐠𝐚𝐫 𝐥𝐚𝐛𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦 𝐝𝐮𝐨𝐝𝐚 𝐧𝐢𝐦𝐚𝐧𝐢 𝐬𝐨ʻ𝐫𝐚𝐬𝐡𝐧𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐦𝐚𝐲 𝐪𝐨𝐥𝐬𝐚 — 𝐢𝐥𝐭𝐢𝐦𝐨𝐬, 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐠𝐢𝐦𝐧𝐢 𝐞𝐬𝐡𝐢𝐭 ...!
@KOSONSOY
🌙
Ёруғликни ким ёқди?
Қадимда бир чироқсоз шогирди билан бозорга эрта тушарди. Бир куни шамол кучайиб, кўча қоронғи қолди. Шогирд жаҳли чиқиб: «Ҳеч ким бу чироқни кўрмайди-ку», деди.
Устози сукут билан чироқни ёқди-да, уни дарвоза олдига қўйди. Тун ярмида йўлдан адашган бир мусофир ўша нурга қараб уйини топди.
Эртаси тонгда мусофир қайтиб келиб, фақат бир гап айтди: «Кечаги ёруғлик менга йўл эмас, умид берди». Уста шунда жилмайди: баъзан биз ёққан кичик нур, бировнинг бутун тунини сақлаб қолади.
✨
Бугун сизнинг кичик меҳрингиз ҳам бировга йўл кўрсатсин. Тун қоронғи бўлса ҳам, қалбингиздаги нур сўнмасин. Хайрли тун!
@KOSONSOY
МашаАллоҳ
🤲
Наманганда 1922-йилда туғилган отахонимиз бор экан!
😍
Аллоҳ умрларига барака берсин, соғлик-саломатликда, фарзандлару набиралар ардоғида юриш насиб қилсин!
❤️
Барчамизга ҳам шундай улуғ ёшларга етиб, қарилик гаштини суриб юриш насиб этсин
!
🤲
@KOSONSOY
Президент кино соҳаси ходимлари билан учрашди
Лавозимдан қатъи назар, халқдан ажрамаган, қишлоқда ўсган одамман, деди Президент.
Шавкат Мирзиёев кинематография соҳаси ходимлари билан учрашувда ўзбек киноси ҳақида гапирар экан, болалик хотиралари билан ўртоқлашди.
@KOSONSOY
🧯
Gaz balon tarqatish e'loni
Hududgaz Kosonsoy filiali ma'lumotlariga ko'ra,
2026-yilning 27-oktabr
kuni quyidagi mahallalarga suyultirilgan gaz beriladi:
📍
Iftixor
Gaz kartalariga pul tushurib, balonlarni almashtirish uchun hozirlab qo'ying.
ℹ️
Mashina uyingizgacha boradi.
📡
Hududgaz Kosonsoy filiali
📢
@KosonsoyKommunalBot
#Миллий_қадрият
🇺🇿
Миллийлик — қадрият, китоб — маърифат!
▫️
«Фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида Косонсой туманидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ўзлари таҳсил олган таълим муассасаларига китоблар совға қилдилар.
Ушбу эзгу ташаббус миллий қадриятларимизни улуғлаш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда ёш авлод қалбида илм-маърифатга муҳаббат уйғотишга хизмат қилади.
Зеро, ўзи таҳсил олган мактабга китоб совға қилиш — устозларга эҳтиром, келажак авлодга эса бебаҳо туҳфадир!
Болага нимага илм юқмайди, биласизми? Илм эгаси у ёқда турсин, илм даргоҳига энг аввало ҳурмати йўқлигидан. Бугун мен ишонч билан айтиб оламан, мактабни парталарга чизиб ташлайдиган, полга тупурадиган, эшикларини тепадиган, деворларга тепадиган, эшикларни қаттиқ очиб қаттиқ ёпадиган, умуман илм даргоҳини оёқ ости қиладиган ўқувчилар жуда ҳам кўп.
Ислом Карабаев, журналист
@KOSONSOY