Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Mahbub.uz

mahbub_uz
Mahbub.uz | Расмий канал. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймоновнинг фаолиятини ёритувчи расмий диний-маърифий канал. YouTube: https://www.youtube.com/channel/UC0MORXUxRWhyNqK89YBQZZA
Подписчики
2 580
24 часа
10
30 дней
-100
Просмотры
290
ER
13,14%
Посты (30д)
134
Символов в посте
1 742
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
April 25, 06:12
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Зиёрат одоби — маънавият ойнаси
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА

УЛАШИНГ
🗣

April 24, 17:47
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Андижон
#зиёрат
#маъруза
🌙
МАЪНАВИЯТГА ЙЎҒРИЛГАН ЗИЁРАТ ВА ИЛМ МАЖЛИСИ
Ҳаммаларимиз гувоҳи бўлиб турганимиздек юртимизда Ислом динига эътибор, буюк бобокалонларимизга хурмат руҳида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса,
Имом Бухорий мажмуаси
каби муқаддас қадамжоларда ўтказилаётган зиёрат ва суҳбатлар ўзгача нур, қалбларга сурур улашмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 24-апрель жума куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов ушбу табаррук масканга ташриф буюриб,
Имом Бухорий мақбараси
ни зиёрат қилдилар.
Зиёрат доирасида Имом Бухорий мажмуасидаги масжидда жума намозини адо этиб, жума намозига йиғилган жамоатга қозидомла
“Имом Бухорий — буюк аллома”
мавзусида гўзал ва мазмунли маъруза қилиб бердилар.
Унда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий мероси ва ҳадис илми ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида кенг маълумотлар берилди. Маъруза масжидга йиғилган жамоатда катта таассурот қолдириб, уларни илмга, эзгуликка ва маънавий покланишга чорлади.
Бундай маънавий учрашувлар юртимизда диний-маърифий муҳитни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
🤲
Аллоҳ таоло барчамизни илмли, маърифатли ва эзгу амалларда бардавом этин!
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

April 24, 17:47
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Андижон
#зиёрат
#маъруза
🌙
МАЪНАВИЯТГА ЙЎҒРИЛГАН ЗИЁРАТ ВА ИЛМ МАЖЛИСИ
Ҳаммаларимиз гувоҳи бўлиб турганимиздек юртимизда Ислом динига эътибор, буюк бобокалонларимизга хурмат руҳида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса,
Имом Бухорий мажмуаси
каби муқаддас қадамжоларда ўтказилаётган зиёрат ва суҳбатлар ўзгача нур, қалбларга сурур улашмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 24-апрель жума куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов ушбу табаррук масканга ташриф буюриб,
Имом Бухорий мақбараси
ни зиёрат қилдилар.
Зиёрат доирасида Имом Бухорий мажмуасидаги масжидда жума намозини адо этиб, жума намозига йиғилган жамоатга қозидомла
“Имом Бухорий — буюк аллома”
мавзусида гўзал ва мазмунли маъруза қилиб бердилар.
Унда Имом Бухорийнинг ҳаёти, илмий мероси ва ҳадис илми ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида кенг маълумотлар берилди. Маъруза масжидга йиғилган жамоатда катта таассурот қолдириб, уларни илмга, эзгуликка ва маънавий покланишга чорлади.
Бундай маънавий учрашувлар юртимизда диний-маърифий муҳитни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
🤲
Аллоҳ таоло барчамизни илмли, маърифатли ва эзгу амалларда бардавом этсин!
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

April 24, 17:47
Файлы недоступны
8
Открыть в Telegram

🏆
Талабалар ўртасидаги
мусобақа ғолиблари аниқланди
📆
Шу йил 23-24 апрель кунлари Самарқанддаги Ҳадис илми мактабида диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Баркамол авлод – 2026” спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.
🇺🇿
Мусобақа аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграганидан сўнг кўргазмали чиқишлар қилинди.
📖
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг мусобақа иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
🏃
Шундан сўнг спорт мусобақасининг финал учрашувлари бошланди. Ушбу жараённи тажрибали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра, қуйидагилар ғолибликни қўлга киритди:

Шахмат
Талаба йигитлар ўртасида:
1-ўрин
Тошкент ислом институти талабаси Фазлиддин Шамиевга;
2-ўрин
"Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Асрорбек Турдалиевга;
3-ўрин
"Саййид Муҳйиддин Махдум" мадрасаси талабаси Раҳмонжон Расуловга насиб этди.
Аёл-қиз талабалар ўртасида:
1-ўринни
“Жўйбори Калон” мадрасаси талабаси Розияхон Зокирова;
2-ўринни
“Хадичаи Кубро” мадрасаси талабаси Ҳамидахон Жамолиддинова;
3-ўринни
Тошкент ислом институти талабаси Нодирахон Муротова эгаллади.
🏓
Стол тенниси
Талаба йигитлар ўртасида:
1-ўринга
“Фахриддин ар-Розий” мадрасаси талабаси Муроджон Райимжонов;
2-ўринга
Тошкент ислом институти талабаси Абдулҳай Абдимуталов;
3-ўринга
"Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассаси талабаси Абдураҳмон Абдужабборов сазовор бўлди.
Аёл-қиз талабалар ўртасида:
1-ўрин
"Мир Араб" олий мадрасаси талабаси Эъзоза Аслиддинова;
2-ўрин
“Хадичаи Кубро” мадрасаси талабаси Дилдорахон Болтабоева;
3-ўрин
“Жўйбори Калон” мадрасаси талабаси Нодира Қодирбоевага насиб этди.
🏋️‍♀️
Тош кўтариш
Талаба йигитлар ўртасида:
1-ўринни
"Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассаси талабаси Мусулмон Равзатуллоҳ;
2-ўринни
"Мир Араб" олий мадрасаси талабаси Алишер Умаров;
3-ўринни
“Фахриддин ар-Розий” мадрасаси талабаси Зикрулло Сағдуллаев қўлга киритди.
🥋
🤼
Миллий кураш
Талаба йигитлар ўртасида:
1-ўринни
"Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассаси талабаси Муҳаммадаброрхон Юнусхонов;
2-ўринни
“Хожа Бухорий” мадрасаси талабаси Ясин Аблазов;
3-ўринни
“Кўкалдош” мадрасаси талабаси Ҳусан Мирзаев эгаллади.
Жамоалар ўртасида эса якуний натижалар қуйидагича бўлди:
🥇
1-ўрин
“Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига;
🥈
2-ўрин
Тошкент ислом институти жамоасига;
🥉
3-ўрин
“Имом Фахриддин ар-Розий” мадрасаси жамоасига насиб этди.
🎁
Ғолибларга қуйидаги мукофотлар топширилди:

Жамоалар бўйича совринлар:
1-ўринга
I-даражали кубок, замонавий смарт доска;
2-ўринга
II-даражали кубок, музлатгич;
3-ўринга
III-даражали кубок, кир ювиш машинаси
тақдим этилди.

Яккалик беллашувлар ғолиблари учун:
1-ўринга
биринчи даражали диплом ва ноутбук;
2-ўринга
иккинчи даражали диплом, телевизор;
3-ўринга
учинчи даражали диплом ва шарбат чиқаргич берилди.
🎉
Ғолибларга зафар ва мукофотлар муборак бўлсин!
ℹ️
Эслатиб ўтамиз, мазкур спорт мусобақаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

April 24, 17:47
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

April 24, 17:47
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

☪️
ИМОМ БУХОРИЙДЕК ФАРЗАНД ЕТИШТИРИШ СИРИ
🇺🇿
Бугун, 24 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари жума намозини
Мирзо Улуғбек туманидаги “Мулла Холмирза ота”
жоме масжидида адо этдилар.
🌙
Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин жамоатга бутун дунё мусулмонлари эҳтиромини қозонган улуғ аллома, бобокалонимиз Имом Бухорий ҳазратлари ҳақида манфаатли маъруза қилиб бердилар.
📚
Суҳбат аввалида ҳадислар борасида ҳам тўхталиб ўтилди.
Зеро, Расулуллоҳнинг ҳадислари Қуръондан кейинги иккинчи манба, ҳадис тўпламларининг энг ишончли ва мукаммали эса буюк аждодимиз Имом Бухорий тўплаган
“Саҳиҳи Бухорий”
китоби ҳисобланади.
📿
Улуғ бобомиз ҳақида машҳур муҳаддис ва олимларнинг таърифлари, хусусан, Имом Ибн Хузайманинг баҳоси келтириб ўтилди:
“Осмон остида Муҳаммад ибн Исмоилдан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини яхши билувчи ва ёдловчи инсонни кўрмадим”
.

Имом Бухорий ҳақларидаги бу мақтовлар – оддий сўзлар эмас, балки буюк илм аҳллари томонидан берилган тарихий гувоҳликдир.
🕌
Бугунги кунда Юртбошимиз ташаббуслари билан
Имом Бухорий ҳазратларининг мақбаралари
у зотнинг илмий фаолиятлари ва юксак обрў-эътиборларига муносиб тарзда қайта қурилиб, улкан ва маҳобатли мажмуа сифатида барпо этилгани ҳам у зотга муносиб ворис бўлишнинг бир намунаси экани таъкидлаб ўтилди.
🗣
Муфтий ҳазратлари
Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёт йўли ҳақида сўзлар экан, у кишининг отаси Исмоил вафоти олдидан бундай деганини келтирдилар:
“Топган молимда бир дирҳам ҳам ҳаром ёки шубҳали нарса борлигини билмайман”
. Демак, комил ва олим фарзанд етиштиришда луқмасининг ҳалол бўлиши жуда муҳим экан. Қолаверса, Имом Бухорий ҳали гўдаклигида кўриш қобилияти сусайиб кетади. Шунда онасининг тинимсиз дуолари, парвариши сабабли Муҳаммад ибн Исмоил яна кўра бошлайди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, тўғри таълим-тарбия билан бирга, ота-она фарзанди ҳақига кўплаб дуолар қилиб туриши ҳам лозим бўлади.
🌍
Имом Бухорий ҳазратлари илм талабида
Макка, Мадина, Шом, Миср, Нишопур, Басра, Куфа, Бағдод, Восит, Марв, Рай ва Балх
каби шаҳарларга сафар қилгани, у замонларда бунинг нақадар машаққатли бўлгани ҳақида сўз борар экан, бугунги ривожланган замонда илм ўрганишга ҳар жиҳатдан қулай шароитлар муҳайёлиги, шундай экан, ёшларимизни илмга янада тарғиб этиш лозимлиги эслатиб ўтилди.
🤲
Гўзал мавъиза сўнгида юртимиздан яна Имом Бухорийдек улуғ олимлар чиқишини сўраб дуо қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

April 24, 07:33
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#anons
#juma
#jonli_efir
📢
БУГУНГИ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА!
📖
Бугун, 24 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда
"Имом Бухорий – буюк аллома"
мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎
Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:

1. Зайниддин домла Эшонқулов
,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🟥
https://youtube.com/live/mcwhixQ7J-E?feature=share

2. Ғуломжон домла Холбоев
,
Фатво маркази директори ўринбосари
🟥
https://youtube.com/live/J7C9hnc0m6M?feature=share

3. Шайх
Али Файзуллоҳ Махдум,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръони ва тажвид" бўлими бошлиғи
🟥
https://youtube.com/live/pINkhIkUBbE?feature=share

4. Абдуқаҳҳор домла Юнусов
,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
🟥
https://youtube.com/live/mbD9jZBwknk?feature=share

5. Дониёр
домла Икромов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
🟥
https://www.youtube.com/live/0HeVzCs1Ivo?si=uQjE3mT1TMDILwf

6. Раҳматуллоҳ Термизий
,
Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди имом-хатиби
🟥
https://youtube.com/live/4OxY-Abwx8k?feature=share

7. Раҳимберди
домла Раҳмонов
,
Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби
🟥
https://www.youtube.com/live/3Wq9h8s2X-w?si=t7LWruNL18nrQFbH

8. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ
,
Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби
🟥
https://youtube.com/live/lfoyPmmUQp4?feature=share

9. Ҳабибуллоҳ
домла Абдураззоқов
,
"Ҳазрати
Имом" масжиди имом-хатиби
🟥
https://youtube.com/live/qbOgHaNnzAE?feature=share

10. Ботиржон
домла Тожибоев,
Андижон шаҳар "Эски гумбаз" масжиди имом-хатиби
🟥
https://www.youtube.com/live/Za4LE2Y7CbI?si=pRyBOXSLC8Tp_-mh

11. Муҳаммад Бобур домла Насриддинов
,
Наманган шаҳри “Ҳомиддин қори” масжиди имом-хатиби
🟥
https://youtube.com/live/vicbk5snFwI?feature=share

12. Исроилжон
домла Исмоилжонов
,
Миробод тумани “Оқ уй” масжиди имом-хатиби
🟥
https://youtube.com/live/lS_IHaos20I?feature=share
🤲
Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

April 24, 06:32
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

#xabar
#barkamol_avlod
🟢
“Баркамол авлод – 2026” республика мусобақаси бошланди
🌙
Шу йил 23-24 апрель кунлари Самарқанддаги
Ҳадис илми мактабида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида
“Баркамол авлод – 2026” республика мусобақаси ўтказилмоқда.
Унда 14 та диний таълим муассасасидаги саралаш босқичларидан ўтиб келган жамоалар спортнинг миллий кураш, тош кўтариш, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ўзаро беллашди.
📍
Бугун куннинг биринчи ярмида мусобақа иштирокчилари Самарқанддаги қадамжолар, хусусан, Гўри Амир мажмуаси, Регистон майдонидаги Тиллакори, Шердор ва Улуғбек мадрасаларини зиёрат қилиб, кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлиш билан бирга элу юрт ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган мусобақа очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул раҳбар ва ходимлари, диний таълим муассасалари раҳбарлари, иштирокчи жамоалар ва уларнинг мураббийлари қатнашди.
💬
Тадбир аввалида сўзга чиққан Ҳадис илми мактаби ректори
Барот Амонов
меҳмонларни ташриф билан қутлади. Сўнг Диний идора раиси ўринбосари
Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов
барча иштирокчиларга Муфтий ҳазратларининг салом ва дуоларини етказиш баробарида юртимизда таълим-тарбия ва спортга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб, мусобақада қатнашаётган талаба-ёшларга муваффақият тилади.
🔵
Шундан сўнг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда диний таълим муассасалари жамоаларининг беллашув тартиби ва навбатлари аниқлаб олинди.
Шу асосда стол тенниси, шахмат ва миллий кураш йўналишлари бўйича саралаш ўйинлари ўтказилди. Юқори кайфият ва қизғин рақобат муҳитида ўтган беллашув якунида муносиб иштирокчилар финал йўлланмасини қўлга киритди.
🟡
Эслатиб ўтамиз,
эртага, 24 апрель куни мусобақанинг ҳал қилувчи – финал босқичи бўлиб ўтади. Унда ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, тақдирланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

April 24, 06:32
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣
Туркия сафари: қатор келишувларга эришилди
...Ўзбекистон делегациясининг Туркия давлатига амалий сафари доирасида 22 апрель куни Туркия исломий тадқиқотлар маркази раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда бугунги кун учун жуда муҳим бўлган китоблар нашри, уларнинг электрон вариантларини ижтимоий тармоқларда кенг тарқатиш ҳамда сунъий ақл тизимларидан фойдаланишда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавобни асл манбаларга асосланган маълумотлардан олишларини таъминлаш борасида музокаралар олиб борилди...
➡️
Батафсил
🗣
Отинойилар учун касбий салоҳиятни оширишга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди
...Жорий йилнинг 20-22 апрель кунлари Республикада фаолият юритаётган отинойиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини кучайтириш ҳамда уларнинг билим, малака ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўқув-машғулотлар ва семинар-тренинглар ташкил этилди...
➡️
Батафсил
🗣
Қозон шаҳридаги халқаро Қуръон мусобақасида Ўзбекистон вакили иштирок этади
...Шу йилнинг 20–25 апрель кунлари Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида нуфузли Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда юртимиз шарафини Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиси, хушовоз қори Низомиддин Исмоилов ҳимоя қилади...
➡️
Батафсил
🗣
“Ҳар бир инсон кўриши керак”: имом-хатиблар ислом цивилицияси маркази ҳақида
...Имом-хатиблар ташрифи чоғида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат бой тарихий меросни намоён этувчи маскан, балки замонавий технологиялар орқали ўтмишни “жонлантириб”, инсонни чуқур тафаккур ва маънавий камолотга чорлайдиган ўзига хос маърифат маркази эканини яна бир бор исботлади — ташриф иштирокчилари эса уни “ҳар бир инсон кўриши шарт бўлган жой” сифатида баҳолади...
➡️
Батафсил
🗣
Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот
...Учрашув давомида меҳмонлар талаба-ёшлар билан самимий суҳбат олиб бориб, бугунги кунда юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг илм олишга бўлган масъулияти, соғлом ақида ва тўғри тушунчаларни шакллантириш масалалари ҳақида атрофлича фикр билдирдилар....
➡️
Батафсил
#yangiliklar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

April 24, 06:32
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🗣
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(
Табароний ривоят қилган)

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🌙
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА
#tabrik
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari