
МALHAM
#Кун_ҳикмати
"Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин.
Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин. "
🍃
Telegram
https://uza.uz/uz/posts/mavzhud-muammolar-va-yangi-imkoniyatlar-organildi_906211
https://uza.uz/uz/posts/keng-qamrovli-tibbiy-korik-tashkil-etildi_906077
Янги Ўзбекистон бошланган сана
Бухоро давлат педагогика институтида Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов иштирокида талабаларга навбатдаги «Мустақиллик дарси» ўтказилди.
#биласизми
Энди шифокор бўлиш учун дипломнинг ўзи етарли бўлмайди!
Янги тизимга кўра, тиббиёт талабалари ва битирувчилари
уч босқичли мустақил баҳолашдан
ўтиши кутилмоқда.
🩺
2–3-курсдан кейин —
фундаментал фанлар
бўйича баҳолаш;
🩺
Олийгоҳни битиргач —
шифокор сифатида
ишлаш учун баҳолаш;
🩺
Резидентурадан кейин —
тор мутахассислик бўйича
фаолият юритиш учун баҳолаш.
Фақат белгиланган баҳолашлардан муваффақиятли ўтиб, рўйхатдан ўтганларгина мустақил шифокорлик фаолиятини бошлаши мумкин бўлади.
Имтиҳондан ўта олмаганларга эса қайта топшириш имконияти берилади.
🍃
Telegram
“Вақтинг бўлганда қишлоққа борасан, болам"
Поликлиникада шифокор кўригига кириш учун навбат кутиб ўтирибмиз. Шу пайт боласини опичлаб олган бир аёл шошилиб келди.
— Илтимос, уйда ҳам ёш болам бор. Олдинроқ кирсам майлими? — деб рухсат сўради.
Навбати келган онахон индамай йўл берди.
— Нега навбатингизни бердингиз? Эрталабдан бери кутиб ўтирибсиз-ку, — деди ёнида ўтирган киши ҳайрон бўлиб.
— Мен бемор эмасман. Ўғлим шу шифохонада ишлайди. Уни кўриб кетмоқчи эдим, — деди онахон.
— Унда нега бу ерда навбат кутиб ўтирибсиз?
Онахон жилмайди.
— Иш пайтида ўғлимни безовта қилгим келмади. Беморлари кўп экан. Тушлик вақти бўлишини кутяпман.
Шу пайт шифокор чиқиб қолди ва онасига кўзи тушди.
— Она, ўзингиз келдингизми? Вақт топиб, бораман дегандим-ку!
Онахоннинг юзи ёришди.
Бугун ўғлининг туғилган куни экан. Фарзандини бағрига босиб, кўзида ёш билан дуо қилди.
— Туғилган кунинг муборак бўлсин, болам. Биламан, ишинг кўп. Вақтинг бўлганда қишлоққа борарсан...
✍️
Фазлиддин Рўзибоев
🍃
Telegram
#Кун_ҳикмати
«Йўлингизда ҳурган ҳар бир итга тош отаверсангиз, манзилингизга ҳеч қачон етиб бормайсиз.»
✍️
Уинстон Черчилль
🍃
Telegram
Birinchi Prezidentimiz xotirasiga ehtirom ko‘rsatildi.
—
Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны.
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
📖
Фаришталар...
Хонадонингизда кекса одам, ота-онангиз борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, уларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.
Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топасиз...
✍️
Ўткир Хошимов
🍃
Telegram
#Кун_ҳикмати
«Аҳмоқлик ҳам юқумли касалликлар каби осонлик билан юқади. Шунинг учун ўзингга дўст танлашда эҳтиёт бўл.»
✍️
Уильям Шекспир
🍃
Telegram