Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Шайх Мухаммад Содик Марузалари

maruzalari
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган. Ушбу каналда юртимизда фаолият олиб бораётган Устоз имом домлаларимизнинг маърузаларидан ҳам жойлаб борилади! Савол йўллаш: Savollar.islom.uz
Подписчики
3 984
24 часа
-17
30 дней
-82
Просмотры
626
ER
15,71%
Посты (30д)
16
Символов в посте
1 905
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 12, 08:15

​​
​​
СУЮКЛИ АЁЛ БЎЛИШНИНГ 12 УСУЛИ
#ТАРҚАТИНГ
Дунёда турмуш ўртоғининг муҳаббатига сазовор бўлишни истамайдиган аёл бўлмаса керак. Чунки бахтнинг асосий мезони эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Қолаверса, икки дунё саодатига эришмоқчи бўлган солиҳа аёл биринчи галда эрининг юксак севгисига сазовор бўлади.
Қуйидаги тавсиялар аёлларнинг бахтга эришишларида кўмаклашади:
1. Тингланг, итоат этинг.
Эрига итоат этиш – фарз. Сизнинг умр йўлдошингиз – оила бошлиғи. Унга ана шу туйғуни ҳис этиш имконини беринг. Шунда ҳурмат қозонасиз.
2. Эрингиз мол-мулкини, уй-жойини кўз қорачиғидек асранг. Чунки унинг мулки сизнинг мулкингиз.
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг. Чунки эрингиз сизга жавобгар.
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг.
Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган. Аллоҳ амр этганидек, эрингиз юрагини забт этиш учун чиройингизни ишга солинг. Бегона эркаклар эътиборини тортишга уринманг.
5. Яхши кайфият билан қарши олинг.
Тасаввур қилинг: эрингиз ишдан қайтди. Қаршисида саранжом-саришта уй, ширин калом, яхши кайфият билан кулиб қарши олган гўзал аёли, севиб истеъмол қиладиган мазали таомлар, ақлли фарзандлар. Шунда ҳам эрингизда салбий муносабат кузатилармикан?!
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг.
Барча аёллар болалигидан нафис сирғалар, билакузуклар тақади, чиройли кийимлар кияди. Ана шу одатни энди уйингизда давом эттиринг. Бу, эрингизга маъқул келади.
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг.
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари, меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб туринг.
Жаннатий аёлнинг безаги эрини доимий қўллаб-қувватлаш, оиласи фаровонлиги учун қилаётган ишларига ижобий баҳо бериш, раҳмат айтишдир. Зеро, эрининг топганига қаноат қилиш, унга миннатдорчилик билдириш аёлнинг саодат калитидир.
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг. Бундай гаплар эр-хотин ўртасида қолсин. Бу, оила мустаҳкамлигида жуда муҳим саналади.
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, “Кечиринг”, “Узр” дейишни лозим тутинг.
Ҳар бир хонадонда келишмовчилик, қўйди-чиқдилар бўлиб туради. Бу – табиий ҳолат. Ана шундай пайтда баҳслашманг, оловга мой сепманг, вазиятни кутинг, “Кечиринг, жаҳлингизни чиқардим. Илтимос, баҳслашмайлик, дадаси”, десангиз, олам – гулистон.
11. “Жаннат калити” бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг.
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг .
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

❗️
Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
🤲
👇
👇
👇
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

September 12, 08:15

​​
​​
​​
РИСОЛАДАГИ ЭРНИНГ 15 ҚОИДАСИ
#ТАРҚАТИНГ
Қуйидаги қоидаларга риоя этган эркак жуфти ҳалолини бахтиёр қилади, оиласига тотувлик, бахт-саодат олиб келади:
1. Аёлингизга меҳрибон бўлинг. Зеро, меҳр-муҳаббатнинг аҳамияти беқиёс.
2. Муносабатлар софлигига эътибор беринг. Ҳар куни муҳаббатга тўла сўзларни айтишни канда қилманг. Бу изҳор аёллар учун жуда муҳим.
3. Aёлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Пaшшa бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқидa ўйлaмaймиз... Аёл кун бўйи тинмaйди. У эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр ҳам унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг. Аёлингиз қилгaн ҳaр бир яxшилик фaрқигa бoринг, эътибoр бериб туринг.
4. Бахтли никоҳ асоси садоқат, дўстлик, бир-бирини тушунишдир.
5. Aёлингизни кўргaндa доим тaбaссум қилинг, уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир. Aёлингиз бунгa мунoсиб.
6. Эркак кишига “талоқ” сўзини айтиш ҳуқуқи берилган. Аммо буни эсдан чиқарган яхши. Вазият ажрашишгача бориб етганда, иложсиз қолгандагина, талоқ қилиш мумкин.
7. Aёлингиз учун кийининг, ҳaр дoим тoзa ҳoлдa бўлинг, ўзингизга хушбўй нарсалардан сепинг. Эр aёлини дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaнидек, aёл ҳaм эрининг кийинишини истaйди.
8. Оилангиз учун вақт ажратиш биринчи галдаги вазифангиз бўлсин. Чунки завжангиз, болаларингиз сиз билан кўпроқ бирга бўлишни исташади.
9. Муаммоларни имкон қадар босиқлик билан ҳал қилинг. Айб аёлингизда бўлган тақдирдаям, “Ҳаммасига сен айбдорсан”, деб айтманг, кечиримли бўлинг.
10. Рафиқангизни заифа эканига кўпам урғу берманг. Барча муносабатларда унга ишонч билан қаранг.
11. Доим эътиборли бўлинг. Янги кўйлаги, пиширган таомларини мақташни унутманг. Аёлингиз тaoм тaйёрлaйди, уй тoзaлaйди, бoшқa юмушларни бажарaди. Бaъзaн унинг қилгaн ҳамма ишлaри учун эшитадигaн рaҳмaти: “Oвқaтнинг тузи паст!” дeгaн сўз бўлaди...
12. Уй юмушларига кўмаклашинг. Аёлингиз таъби хира бўлиб турганда уй ишларига кўмилиб қолишига йўл қўйманг.
13. Бирон сабаб бўлмасаям совға-саломлар улашиб туринг. Совғанинг баҳосидан кўра эътибор аёл учун муҳим.
14. Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг, аёлингизни тaъминлaб қўйинг. Гоҳида эркaклaр aёллaри тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бундай қилиш нотўғри.
15. Баъзида хотинингиз қариндошларининг айрим ишлари сизга ёқмайди. Шундай пайтда бунинг учун хотинингизни айбламанг. Акс ҳолда муносабатлар дарз кетади.
16. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан алоқаларга чуқур киришиб, оилангизни унутиб қўйманг. Сиз оилада шундай муҳит яратингки, уйга қайтишингизни аёлингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам интиқиб кутишсин.
17. Уйда гапириш оҳангига эътибор беринг. Буйруқ бериш, ҳақорат қилиш, сўкиниш умумий иқлимни бузади, фарзандларингизга салбий таъсир кўрсатади.
18. Ота-онангиз олдидаги мажбуриятларингиз жуда кўп. Уларни бажаринг, бироқ рафиқангиз ҳуқуқларини ҳам унутиб қўйманг.
19. Уйда суннат амалларни бажаринг. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос суннат амаллар эркак кишининг касб-корига барака, хонадонига бахт-саодат олиб келади .
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

❗️
Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
🤲
👇
👇
👇
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

September 06, 11:08
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🔺
♦️
🔺
🔺
визангиз бўлса 14 кунлик Умра зиёрати қилинг! Виза билан 950$ ажойиб имконият!
Бугун котта чегирма
7-СЕНТЯБР кунига
❗️
8 ТА ЖОЙ БОР
Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз!
Шошилинг!
14 кунлик Умра зиёрати
Умра сафари хизматлари:
• Расмий виза
• Бориш ва келиш учун авиабилетлар
• Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар
• 2-3 маҳал иссиқ таом
• Малакали Гид хизмати
• Транспорт хизмати
• Кутиб олиш / кузатиш
• Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик
Умра зиёрати дастури:
📌
Мадина:
• Масжид Aн-НAБAВИЙ
• Қубо масжиди
• Уҳуд тоғи
• Қиблатайн масжиди
• Хурмо боғи
• Етти масжид
• Жаннатул Бақьи қабристони
📌
Макка:
• Арофат водийси
• Хиро ғори
• Савр ғори
• Мино водийси
• Муздалифа
• Жамарот
• Жин масжиди
• Жаннатул Муьалла қабристони
• Қизил денгиз саёҳати
• Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат
☎️
Мурожаат учун:
+998 77 415 88 55
+998 91 883 88 55
+998 88 998 88 55
+998 95 455 55 53
+998 88 455 55 53
😎
Telegram
😎
Instagram
😎
Youtube
😎
Facebook

September 04, 10:32

ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: Қуръони карим қандай Китоб?
Жавоб: Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.
Савол: “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Қироат қилиш, ўқиш.
Савол: Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Мусҳаф, Фурқон, Каломуллоҳ, Бурҳон, Зикр, Китоб, Ҳақ, Нур, Танзил ва ҳоказо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни қайси фаришта орқали қабул қилиб олганлар?
Жавоб: Жаброил алайҳиссалом.
Савол: Қуръондан илк бор нозил қилинган оятлар қайси?
Жавоб: “Алақ” сурасининг аввалги 5 ояти.
Савол: Қуръони карим неча йил давомида нозил қилинган?
Жавоб: Йигирма уч йил давомида оятма-оят, бўлиб-бўлиб туширилган.
Савол: Қуръон қайси тилда нозил қилинган?
Жавоб: Араб тилида.
Савол: Қуръон неча порадан иборат?
Жавоб: 30 порадан.
Савол: Бир пора неча бет?
Жавоб: Бир пора 10 варақ – 20 бетдан иборат.
Савол: Қуръони каримда нечта сура бор?
Жавоб: 114 та.
Савол: Энг узун сура қайси?
Жавоб: “Бақара”.
Савол: “Бақара” нечта оятдан иборат?
Жавоб: 286 оятдан.
Савол: Энг қисқа сура қайси?
Жавоб: “Кавсар”.
Савол: “Кавсар” сураси нечта оятдан иборат?
Жавоб: 3 оятдан.
Савол: Қуръондаги энг фазилатли сура қайси?
Жавоб: “Фотиҳа”.
Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.
Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.
Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
Жавоб: “Бақара” сураси.
Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
Жавоб: “Каҳф” сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
Жавоб: “Ихлос” сураси.
Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
Жавоб: 6236 та.
Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.
Савол: Энг узун оят қайси?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.
Савол: Энг қисқа оят қайси?
Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.
Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
Жавоб: “Оятул курсий”.
Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.
Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.
Савол: Қуръон ўқиган одам қанча савоб олади?
Жавоб: Ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб берилади.
Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савоб олади?
Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.
Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.
Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.
Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар, жинлар бир ерга тўпланиб, минг уринишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.
©
Зиёвуддин Раҳим

❗️
Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик
☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
➡️
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
🤲
👇
👇
👇
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ.
#САВОЛ
: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

September 04, 10:32
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

РИЗҚ ВА БАРАКА СУРАСИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Instagram
|
Youtube
|
Telegram
☝️
ДЎСТЛАРИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
👇
👇
👇
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17637

September 04, 10:32

☝️
ИЙМОНИНГИЗНИ ҚАНДАЙ КУЧАЙТИРАСИЗ?
#ТАРҚАТИНГ
БУНИНГ УЧУН КУНЛИК РЕЖА
1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.
2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.
3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.
4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.
5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).
6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.
7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.
8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.

Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
🤲
👇
👇
👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ.
#САВОЛ
: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

August 30, 14:11
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🔺
♦️
🔺
🔺
визангиз бўлса 14 кунлик Умра зиёрати қилинг! Виза билан 970$ ажойиб имконият!
Бугун котта чегирма
31-АВГУСТ кунига
❗️
6 ТА ЖОЙ БОР
Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз!
Шошилинг!
14 кунлик Умра зиёрати
Умра сафари хизматлари:
• Расмий виза
• Бориш ва келиш учун авиабилетлар
• Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар
• 2-3 маҳал иссиқ таом
• Малакали Гид хизмати
• Транспорт хизмати
• Кутиб олиш / кузатиш
• Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик
Умра зиёрати дастури:
📌
Мадина:
• Масжид Aн-НAБAВИЙ
• Қубо масжиди
• Уҳуд тоғи
• Қиблатайн масжиди
• Хурмо боғи
• Етти масжид
• Жаннатул Бақьи қабристони
📌
Макка:
• Арофат тоғи
• Хиро ғори
• Савр ғори
• Мино водийси
• Муздалифа
• Жамарот
• Жин масжиди
• Жаннатул Муьалла қабристони
• Қизил денгиз саёҳати
• Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат
☎️
Мурожаат учун:
+998 77 415 88 55
+998 91 883 88 55
+998 88 998 88 55
+998 95 455 55 53
+998 88 455 55 53
😎
Telegram
😎
Instagram
😎
Youtube
😎
Facebook

August 25, 03:35

​​
ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШ УЧУН ҚАЙСИ СУРА ЁКИ ОЯТНИ ЎҚИШИМ КЕРАК
@Shayx_Muxlislariuz
САВОЛ:
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Бир инсондан катта қарзим бор. Шу қарздан қутулиш мақсадида қайси сура ёки ояти каримани ўқишим керак.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан ёрдам сўраб, дуо қилинг. Доимо «Астағфируллоҳ», деб айтиб юринг.
Машҳур ҳадис олимларидан Ибн Абу Дунё ривоят қиладилар:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: شَكَوْتُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَيْنًا كَانَ عَلَيَّ، فَقَالَ: «يَا مُعَاذُ، أَتُحِبُّ أَنْ يُقْضَى دَيْنَكَ؟» قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ، تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاءُ وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاءُ، بِيَدِكَ الْخَيْرِ، إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَحْمَنَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَرِحيمَهُمَا، تُعْطِي مِنْهُمَا مَنْ تَشَاءُ وَتَمْنَعُ مِنْهُمَا مَنْ تَشَاءُ، اقْضِ عَنِّي دَيْنِي، فَلَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِلْءُ الْأَرْضِ ذَهَبًا أُدِّيَ عَنْكَ». رَوَاهُ ابْنُ أَبِي الدُّنْيَا.
«Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зиммамдаги қарздан шикоят қилган эдим, у киши: «Эй Муъоз, қарзинг узилишини хоҳлайсанми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Қулиллааҳумма маликал мулки туътил мулка ман ташаау ва танзиъул мулка мимман ташаау, туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал хойру. Иннака ъала кулли шайъин қодийр. Роҳманад-дуня вал ахиро ва роҳиймаҳумаа, туътий минҳумаа ман ташаау ва тамнаъу минҳумаа ман ташаау, иқзи ъанний дайни», дегин, шунда ер юзи тўла олтин қарз бўлсанг ҳам узилади», дедилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, эй мулк эгаси, мулкни хоҳлаганингга берасан, хоҳлаганингдан тортиб оласан, хоҳлаганингни азиз қиласан, хоҳлаганингни хор қиласан, яхшилик Сенинг қўлингда, Сен ҳамма нарсага қодирсан. Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Раҳими, у иккисидан (дунё ва охират насибасидан) хоҳлаганингга берасан, хоҳлаганингни маҳрум қиласан. Менинг қарзимга нажот бергин».
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
———————————————
#САВОЛ
: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ, СЎЙИЛГАН ТОВУҚНИНГ УСТИГА ҚАЙНОҚ СУВ ҚУЙИБ, ПАТИНИ ЮЛИШ МУМКИНМИ?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22498

Манба

August 24, 14:48

📌
НАФСНИНГ 7 ТУРИНИ БИЛАСИЗМИ?
Динимизда инсоннинг ички дунёсини поклаш энг олий мақсадлардандир. Уламоларимиз Қуръони Карим оятларига таянган ҳолда, нафснинг 7 та турини баён қилганлар:
1.
Нафси аммора (Ёмонликка буюрувчи нафс)
Энг қуйи даража бўлиб, инсонни фақат гуноҳ, шаҳват ва Аллоҳга осийлик қилишга ундайди.
2.
Нафси лаввома (Маломат қилувчи нафс)
Гуноҳ иш қилиб қўйганда эгасини виждон азобига солувчи, қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзини маломат қилувчи нафс.
3.
Нафси мулҳима (Илҳомланувчи нафс)
Яхшилик ва ёмонликни ажрата оладиган, қалбига Аллоҳ томонидан тақво ва чиройли амаллар илҳом қилинадиган нафс.
5.
Нафси мутмаинна (Осуда нафс)
Иймон ва Аллоҳнинг зикри билан бутунлай хотиржамлик топган, шубҳа ва қўрқувлардан қутилган олий нафс даражаси.
5.
Нафси розия (Рози бўлган нафс)
Бошига келган ҳар бир синов ва тақдирга чиройли сабр қилиб, Аллоҳнинг ҳукмидан тўла рози бўлган нафс.
6.
Нафси марзия (Розилик топган нафс)
Ўзи Аллоҳдан рози бўлгани каби, Аллоҳ таоло ҳам ундан ва қилган амалларидан рози бўлган нафс мақоми.
7.
Нафси комила (Мукаммал нафс)
Инсоний қусурлардан бутунлай пок бўлган, пайғамбарлар ва авлиёларга хос энг олий ва мукаммал нафс даражаси.
🤲
Аллоҳ таоло барчамизнинг нафсимизни пок ва хотиржам нафслардан қилсин!
☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
———————————————
#САВОЛ
: ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ, СЎЙИЛГАН ТОВУҚНИНГ УСТИГА ҚАЙНОҚ СУВ ҚУЙИБ, ПАТИНИ ЮЛИШ МУМКИНМИ?
👉
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
👈
https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/22498

August 23, 07:02
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🔺
🔺
🔺
🔺
визангиз бўлса 14 кунлик Умра зиёрати қилинг! Виза билан 970$ ажойиб имконият!
Бугун котта чегирма
24-АВГУСТ кунига
❗️
7 ТА ЖОЙ БОР
Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз!
Шошилинг!
14 кунлик Умра зиёрати
Умра сафари хизматлари:
• Расмий виза
• Бориш ва келиш учун авиабилетлар
• Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар
• 2-3 маҳал иссиқ таом
• Малакали Гид хизмати
• Транспорт хизмати
• Кутиб олиш / кузатиш
• Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик
Умра зиёрати дастури:
📌
Мадина:
• Масжид Aн-НAБAВИЙ
• Қубо масжиди
• Уҳуд тоғи
• Қиблатайн масжиди
• Хурмо боғи
• Етти масжид
• Жаннатул Бақьи қабристони
📌
Макка:
• Арофат тоғи
• Хиро ғори
• Савр ғори
• Мино водийси
• Муздалифа
• Жамарот
• Жин масжиди
• Жаннатул Муьалла қабристони
• Қизил денгиз саёҳати
• Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат
☎️
Мурожаат учун:
+998 77 415 88 55
+998 91 883 88 55
+998 88 998 88 55
+998 95 455 55 53
+998 88 455 55 53
😎
Telegram
😎
Instagram
😎
Youtube
😎
Facebook