
MIRARABMADRASA.UZ | Расмий канал
#muftiy_minbari
Омонат бўлган фарзанд
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
⚡️
MIR ARAB MADRASA
🚀
Telegram
🔵
Facebook
📷
Instagram
🎬
YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆
Бугун — чоршанба:
28 октябрь, 2026 м;
17 жумодул аввал, 1448 ҳ;
Тўрт илоҳий ваъда
1. Дуога ваъда:
"Менга дуо қилинг. Сизга ижобат қилурман»,
Ғофир сураси, 60-оят.
2. Шукрга ваъда:
"Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман",
Иброҳим сураси, 7-оят
.
3. Зикрга ваъда: "
Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман",
Бақара сураси, 152 - оят.
4. Истиғфорга ваъда. “
Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас
”,
Анфол сураси, 33-оят.
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
⚡️
MIR ARAB MADRASA
🚀
Telegram
🔵
Facebook
📷
Instagram
🎬
YouTube
#кун_ҳадиси
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
⚡️
MIR ARAB MADRASA
🚀
Telegram
🔵
Facebook
📷
Instagram
🎬
YouTube
РОССИЯДА ҲАЛОЛ МАҲСУЛОТ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Россияда ҳалол ейдиган нарса борми? Бу ерда кўп вақтдан бери яшайдиганлар христианлар юртидаги ҳаво ва ҳаттоки сув ҳам ҳаром дейишди. Илтимос менга ёрдам беринг ўзимнинг юрагим сиқилиб кетди. Деярли ҳамма нарсаларни ҳаром деб ўзларича далиллар чиқариб беришди. Илтимос менга йўл кўрсатинг.
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияда ҳам Америкада ҳам ҳайвон маҳсулотларидан бошқа сув, мева-чева, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, нонлар ҳалол. Гўшт ва товуқлар 2 та шарт билан, яъни, исломда ҳалол қилинган ҳайвонники ва мусулмон сўйиши билан ҳалол бўлади. Бундан ташқари ҳозирда кўп маҳсулотларда қулайлик учун ҳалол сертификатлар ҳам қўйиб чиқариладиган бўлган. Ана шуларга ҳам эътибор бериб яшасангиз, қийинчилик йўқ. Сиз турган жойингизга яқин жойлашган ислом маркази, мадраса ёки масжидига бориб маслаҳатлашинг. Яна ҳам кўпроқ маслаҳатлар оласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво
ҳайъати.
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
⚡️
MIR ARAB MADRASA
🚀
Telegram
🔵
Facebook
📷
Instagram
🎬
YouTube
#xuşxabar
#xorazm
#yangi_bino
📢
ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
✅
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида
Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
🌳
Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.
📖
Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди.
Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.
🌙
Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб,
бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.
⏺
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб,
авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар.
Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.
💬
Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов
вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.
✅
Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди.
Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.
🚗
Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
☪️
Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб,
вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Buxorilar
Az
-
Zushiy
الّزوشي
Zush
– Buxoro qishloqlaridan boʻlib, Nur yaqinida joylashgan.
Ab-u Bakr
Muhammad
ibn Abdusayyid
as
-
Surmoriy az
-
Zushiy an
-
Nuriy
shu qishloqdan. Samarqandda Ab-u Ahmad Abdurahmon ibn Isʼhoq ar-Rigʻdamuniydan hadis ilmidan taʼlim olganlar. Ab-u Hafs Umar ibn Muhammad an-Nasafiy bu kishidan hadis rivoyat qilganlar.
📲
OBUNA BOʻLING
✅
VA
ULASHING
🖥
MIR ARAB MADRASA
🚀
Telegram
🔵
Facebook
📷
Instagram
🎬
YouTube
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#дайжест
📢
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
...Марказий банк томонидан "Open bank" акциядорлик жамиятига юртимизда биринчи бўлиб исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилди. Мазкур лицензия исломий молия операцияларини қамраб олади...
➡️
Батафсил
🤝
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон миллий фанлар академиясида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
...Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда тарихий қўлёзмаларни тадқиқ этиш, буюк алломалар меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва илмий муассасалар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди...
➡️
Батафсил
📍
Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди
...Хоразм вилоятида ўтказилаётган илмий-амалий семинар доирасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Боғот туманидаги масжидлар ҳолати ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайрия ишлари ҳамда "Яшил макон" дастури доирасида кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди...
➡️
Батафсил
💬
Диний идорада хорижлик олимлар билан самимий суҳбат ўтказилди
...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Буюк Британиянинг “Woolf Institute” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларга юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида диний таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди...
➡️
Батафсил
☪️
Имом-хатиблар Марказда аждодлар мероси ва тарихий тараққиёт билан танишди
...Самарқанд вилоятидан 40 дан ортиқ имом-хатиб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом цивилизациясининг шаклланиши ва алломаларимизнинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасини ўзида акс эттирган тарихий экспозициялар билан яқиндан танишдилар...
➡️
Батафсил
📝
Баҳриддин Хушбоқов
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#мақола
ЁШЛАРДАГИ ФИКРИЙ МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ – ИСЛОМНИ ТЎҒРИ АНГЛАШДА
Бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётининг барча соҳаларида кузатилаётган кескин ўзгаришлар ёшларнинг дунёқараши, тафаккури ва маънавий оламига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали турли ғоялар, мафкуравий қарашлар ҳамда диний талқинларнинг чекланмаган миқдорда тарқалиши ёшлар олдига мураккаб интеллектуал ва маънавий вазифаларни қўймоқда. Бундай шароитда уларда ахборотни танқидий баҳолаш, ҳақиқатни нотўғри талқинлардан ажратиш ҳамда мустақил ва асосли хулоса чиқариш кўникмаларини шакллантириш долзарб аҳамият касб этади.
Батафсил →
Lotin
Акбар РАҲМОНОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
⚡️
MIR ARAB MADRASA
🚀
Telegram
🔵
Facebook
📷
Instagram
🎬
YouTube
#Muslim_podcast
📱
🗣
FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK
❓
🎙
Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov
–
Andijon shahar bosh imom-xatibi
🎞
To‘liq
👉
FULL HD:
@Muslim_podcast_uz
da ko‘ring!
📝
Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣