
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢
☪️
Рабиул Аввал ойининг 7-кунлари Пайшанба !!!
🌙
3-КУН | РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ СИЙРАТЛАРИДАН
📖
АМИН ВА СОДИҚ ЗОТ
Расулуллоҳ ﷺ пайғамбарликдан олдин ҳам Макка аҳли орасида
«Ал-Амин» — ишончли
,
«Ас-Содиқ» — ростгўй
деган ном билан танилганлар.
У зот ﷺ ҳеч қачон ёлғон гапирмаганлар, омонатга хиёнат қилмаганлар.
Ҳатто душманлари ҳам у зотнинг ростгўйлиги ва омонатдорлигини инкор қила олмаган.
Расулуллоҳ ﷺ ни севиш — у зотнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётимизга олиб кириш билан намоён бўлади.
Аллоҳ барчамизни Росулуллоҳ ﷺ нинг шафоатларига сазовор қилсин. Омин!
🤲
🗣
Албатта яқинларингизга юборишни унутманг
✅
Telegram
🌐
instagram
☪️
Рабиул Аввал ойининг 5-кунлари Сешанба !!!
🌙
РОСУЛУЛЛОҲ ﷺ СИЙРАТЛАРИ 2-КУН
📖
РОСУЛУЛЛОҲ ﷺ НИНГ ОТАЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дунёга келишларидан олдин оталари
Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб
вафот этган эдилар.
Шу сабабли Расулуллоҳ ﷺ
етим ҳолда дунёга келдилар
.
🌙
Аллоҳ таоло Ўзининг Расули ﷺ га марҳамат қилиб:
«У Сизни етим ҳолда топиб, паноҳ бермадими?»
📖
Зуҳо сураси, 6-оят
🌙
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ ﷺ ни ёшликларидан Ўзининг ҳимояси ва тарбиясида асради. У зотнинг ҳаётларидаги ҳар бир воқеада биз учун ибрат бор.
Аллоҳ барчамизни Росулуллоҳ ﷺ нинг шафоатларига сазовор қилсин. Омин!
🤲
🗣
Албатта яқинларингизга юборишни унутманг
✅
Telegram
🌐
instagram
☪️
Рабиул Аввал ойининг 4-кунлари Душанба !!!
Келинг Рабиул Аввал ойида Жанобимиз алайҳис саломга кўпроқ саловат айтайлик
📖
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
🤲
Ўқилиши:
“Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
📕
Маъноси:
“Ё Аллоҳ, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил”.
🗣
Албатта яқинларингизга юборишни унутманг
✅
Telegram
🌐
instagram
☪️
Рабиул Аввал ойининг 2-кунлари Шанба !!!
🌙
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ СИЙРАТЛАРИ
1-КУН
📖
У ЗОТ КИМ ЭДИЛАР?
Муҳаммад ﷺ — Аллоҳ таолонинг сўнгги Пайғамбари ва Расулидир.
У зот Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим уруғидан эдилар. Расулуллоҳ ﷺнинг ўзлари:
«Аллоҳ Исмоил авлодидан Кинонани, Кинонадан Қурайшни, Қурайшдан Бану Ҳошимни танлади ва мени Бану Ҳошимдан танлади», деганлар.
📖
Саҳиҳ Муслим, 2276-ҳадис.
💭
Ўйлаб кўринг…
Биз бугун У зотни яхши кўрамиз, номлари тилга олинганда салавот айтамиз.
Аммо биз севган инсонни қанчалик таниймиз?
🌹
Келинг, ҳар куни Расулуллоҳ ﷺнинг ҳаётларидан битта кичик воқеа ёки ибратни ўрганиб борайлик.
Зеро,
танимаган инсонни чинакам севиш қийин.
أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
🤲
Ўқилиши:
“Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.
📕
Маъноси:
“Ё Аллоҳ, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил”.
🗣
Албатта яқинларингизга юборишни унутманг
✅
Telegram
🌐
instagram
🌙
ЖУМА АКСИЯСИ — ЭҲСОН ЧЕЛЛЕНЖИ
🤲
Азизлар, яхшилик қилиш учун энг гўзал вақт —
Жума куни!
☪️
Биз шаҳримизда кўпайиб бораётган
“
Эҳсон жавон
”
ларини тўлдириш мақсадида
“Жума акцияси”
ни бошлаяпмиз. Бу — бир инсон эмас, барчамизнинг умумий яхшилигимиз !!!
🌙
☝️
Қандай қатнашиш мумкин?
Ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб:
— Озиқ-овқат (қурбонлик гўшти бўладими фарқи йўқ)
— Кийим-кечак
— Ёки бошқа керакли нарсаларни
жавонларимизга ёки Зинбардор жоме масжидига олиб келишларинг мумкин.
🌙
Ғойибона қатнашмоқчилар учун:
Ихтиёрий равишда карта орқали эҳсон қилиш имконияти ҳам мавжуд.
💳
Карта рақамлар:
👇
🏦
9860 1701 1250 8685 M.M
💳
9860 1001 2585 5617 M.M
🌙
Кичик яхшиликлар — катта ўзгаришларга сабаб бўлади.
Бугун сиз қилган эҳсон, кимнингдир юзида табассумга айланади
😊
🤲
Келинг, биргаликда яхшилик тарқатайлик
☪️
✔️
Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг
!!!
✅
|
Telegram
🌐
|
instagram
☪️
Рабиул Аввал ойининг 1-кунлари ЖУМА !!!
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг».
Аҳзоб сураси 56-оят.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», дедилар
».
اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Алло́ҳумма солли васаллим ала́ набиййина́ Муҳаммад.
Маъноси:
Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!
🗣
Албатта яқинларингизга юборишни унутманг
✅
Telegram
🌐
instagram
🥰
Сафар ойининг 29-кунлари Чоршанба !!!
☪️
Албатта яқинларингизга юборишни унутманг
✅
Telegram
🌐
instagram