Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi muslim.uz portali. 📩 Murojaat uchun: @Muslimuzadmin2bot ❓ Diniy savollar uchun +998781503344 🔹 Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Подписчики
103 189
24 часа
57
30 дней
-997
Просмотры
33 620
ER
32,58%
Посты (30д)
113
Символов в посте
1 163
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 29, 06:32
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#xabar
#islom_instituti
#anjuman
🌙
Тошкент ислом институти республика илмий-амалий анжуманидан ёрқин лавҳалар
💬
Ислом цивилизацияси марказида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 55 йиллик юбилейига бағишланган ҳамда “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 29, 04:55
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#eslatma
#videorolik
⚡️
Media makondagi huşyorlik — real hayotdagi xavfsizlikning kafolatidir!
📌
Yoşlar, öquvçi-talabalar, ota-onalar va mas’ullarga muhim eslatma!
📺
HD formatda köriş uçun
🌐
Din işlari böyiça qömita
Axborot xizmati
🌐
Tg
|
📷
Insta|
✅
Fb
| X
|
▶️
Youtube

October 29, 04:33
Файлы недоступны
6
3
Открыть в Telegram

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#дайжест
📍
Қашқадарёда диний соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди
...Қашқадарё вилоятида имом-хатиблар, имом-ноиблар ва отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда фаолиятда ижро интизомига қатъий риоя этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди...
➡️
Батафсил
🗣
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди
..Боку шаҳрида икки мамлакатнинг тарихий ва маънавий алоқалари ҳамда замонавий илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Озарбайжон Миллий Фанлар академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди...
➡️
Батафсил
📖
Имом-хатиблар учун "Қуръон ва тажвид илми" бинар дарси ташкил этилди
...Диний таълим муассасалари педагог кадрлари ҳамда имом-хатиблар учун "Қуръон ва тажвид илми" мавзусида бинар дарс ўтказилди. Машғулот давомида Шайх Али Файзуллоҳ Махдум динимизда вақтнинг қадри ва ундан унумли фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди...
➡️
Батафсил
🗣
Ҳомиджон домла Ишматбеков: Муштарак маънавий қадриятлар икки халқни яқинлаштиради
...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Бокудаги анжуманда сўзга чиқиб, қардош халқларни бирлаштириб турувчи маданий ва маънавий омилларга тўхталди. У Яссавий, Нақшбанд ва Бокувий каби буюк мутафаккирлар мероси туркий халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади...
➡️
Батафсил
📢
Хоразмда республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди
...Хоразм вилоятида соҳа мутахассислари ва илмий доира вакиллари иштирокида навбатдаги республика илмий-амалий семинари ташкил этилди...
➡️
Батафсил
📝
Баҳриддин Хушбоқов
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 28, 12:17
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

#xabar
#xuşxabar
#xorazm
#masjid
🕌
Хивада қайта қурилган жоме масжид фойдаланишга топширилди
📍
Хоразм сафари давомида кўҳна ва қадимий Хива шаҳрида қайтадан қуриб битказилган
“Шайх Нажмиддин Кубро”
жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
🌙
Ушбу файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари, уламолар, имом домлалар, нуроний отахонлар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда маҳалла аҳли жам бўлди.
💬
Маросимда сўзга чиққан Муфтий ҳазратлари йиғилганларни гўзал масжид ва Аллоҳнинг уйи очилиши билан қизғин муборакбод этдилар.
Ўз сўзида бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва улкан саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хусусан, диний-маърифий жабҳада катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидладилар.
✅
Хусусан, Самарқанд ва Тошкентдаги йирик илмий-маънавий мажмуалар қурилиши, юртимиздаги 500 га яқин масжид таҳоратхоналарининг қайта қурилаётгани, муборак қадамжолар обод бўлаётгани шукроналик билан тилга олинди.
Шунингдек, ушбу маърифат масканига қадам қўйган ҳар бир киши бу ердан олган файз ва маърифат билан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиши, шубҳасиз.
⏺
Ушбу қайта қурилган жомега улуғ аллома номи берилиши бежиз эмас.
Бу маскан худди Нажмиддин Кубро каби ҳар томонлама етук инсонлар, ватанпарвар авлодлар, хизмат қилувчи маънавият ўчоғи бўлиши таъкидланди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган мазкур муҳташам масжид бир вақтнинг ўзида 5000 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.
📚
Мажмуа ҳудудида маъмурият хоналари,
китобхонликни ривожлантириш мақсадида кутубхона, бир вақтнинг ўзида 60 кишига хизмат кўрсатадиган замонавий таҳоратхона барпо этилган.
Айниқса, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш учун отинойиларга махсус хизмат хонаси ажратилгани эътиборга моликдир.
🤲
Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб,
Муфтий ҳазратлари ушбу жоме то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳ ва хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар янграйдиган ҳидоят ва маърифат маскани бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 28, 10:58
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#xuşxabar
#xorazm
#yangi_bino
📢
ХОРАЗМ САФАРИ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚАДИ
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 28, 08:16
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

#xabar
#ilmiy_amaliy_seminar
#xorazm
🕋
📜
30 йиллик фидойи устозга ҳаж йўлланмаси ва иқтидорли талабаларга рағбат кўрсатилди
📍
Хоразм вилояти
сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Урганч шаҳридаги
“Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида
бўлиб, устоз ва талабалар билан учрашув ўтказдилар.
⏺
Мулоқотда Муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар. Жумладан, диний таълим сифатини тубдан такомиллаштирилгани, янги диний таълим муассасаларининг ташкил этилгани, Тошкент ислом институтида магистратура йўлга қўйилгани, тизимдаги 50 дан ортиқ педагог-ўқитувчиларнинг илмий даражаларга (PhD ва DSc) эга бўлгани, шунингдек, етакчи хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяётгани алоҳида эътироф этилди.
🗣
Шундан сўнг
Муфтий ҳазратлари илм олиш фазилати, вақтнинг ғаниматлиги, дин ва Ватан ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда соҳага садоқат масалаларида талаба-ёшларга гўзал ваъз-насиҳатлар қилдилар.
Энг қувонарлиси, бир гуруҳ фаол, илмга чанқоқ ва қори бўлган иқтидорли талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилиши маълум қилиниб, уларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
🕋
Тадбир якунида Муфтий ҳазратлари томонидан диний таълим тизимини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси
ва кўплаб малакали шогирдлар етиштиргани учун 30 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган мадраса мудири
Давронбек домла Абдуқодировга “Ҳаж – 2027” йўлланмаси тантанали равишда топширилди.
✅
Мадрасадаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар ва янги барпо этилаётган талабалар турар жойи билан яқиндан танишилди.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 28, 06:54
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Уфқ узра ёйилган уммат
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣

October 27, 17:34
Файлы недоступны
10
2
Открыть в Telegram

#xabar
#ilmiy_amaliy_seminar
#xorazm
🤝
САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг бевосита халқ ичига кириб бориб ўтказаётган самимий мулоқотлари кўплаб муаммолар ечимига асос бўлмоқда. Хусусан, Хоразм сафари давомида
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари фуқароларни сайёр қабул қилиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ва мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.
📍
Жумладан, Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдипошша Юсупованинг хонадони томини ёпиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, оилага тез фурсатда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🟢
Сафар чоғида раис ўринбосарлари,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатибларининг Хоразм вилоятидаги ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқотлари амалга оширилди. Шунингдек, улар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги масжидларга йўл олиб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишлари ва масжидларни бошқаришдаги фаолияти билан яқиндан танишди.
❔
Мазкур жараёнда имомларнинг халқ билан мулоқотлари, маърифий суҳбатлари, масжидларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тозалик ва озодалик, ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳамда ҳужжатлар юритиш каби муҳим масалалар эътибор марказида бўлди. Ўрганишлар натижасида масжидлар жамоаларининг ишига ижобий баҳо берилиб, молиявий шаффофликни таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича муҳим ва амалий тавсиялар берилди.
📍
Хизмат сафарининг эътиборли жиҳатларидан бири бош имом-хатиблар вилоятнинг 13 та туман ва шаҳридаги 70 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир беморлари бор ва эътиборга ташна оилалар хонадонида бўлди. Кўнгил сўраш баробарида уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.
🎁
Шунингдек
, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.
🤲
Кўрсатилган эътибор ва амалий кўмакдан кўнгли тоғдек кўтарилган ҳамюртларимиз бу хайрли ишлардан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ҳамда мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 27, 14:16
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

October 27, 12:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram