
Мустафаева Шириной Фархадовна
Эркак бўлиш — бу фақат кучли кўриниш эмас.
Бу: • аёли учун ишончли таянч бўлиш; • ақлий жиҳатдан доим ўсиш ва ривожланиш; • ҳиссиётларини бошқара олиш; • жисмоний соғломликка эътибор бериш; • оиласи учун масъулиятни зиммасига олишдир.
Аёл эркакнинг бойлигини эмас, унинг барқарорлиги, масъулияти ва ишончини ҳис қилганда ўзини хавфсиз сезади.
Ҳақиқий куч — овозни баланд қилишда эмас, қийин вазиятларда ҳам ўзини бошқара билишдадир.
Ҳар куни ўзингизнинг кечаги ҳолатингиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки кучли эркак — кучли оиланинг пойдеворидир.
#Психология
#ЭркакМасъулияти
#Оила
#ШахсийРивожланиш
#Психолог
#КучлиЭркак
#СоғломМуносабатлар
Мижозларимиздан фикрлар
МИЯ ТИЛГА КИРГАНДА.....
сизга нималар дейиши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
Марказимиз мутахассислари турли нейротренажерлар ердамида болангизнинг гиперфаоллиги, ўқишни истамаслиги, ака еки укалари билан чиқиша олмаслигини коррекция қилиш имкониятига эга
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
Хар куни 20 дақиқа давомида шундай машқларни уйда бажариш амалиети фарзандингизнинг асаб тизимини тинчланишига ердам беради. Шунингдек, қайсарлик, серзардалик аломатларини пасайтириб, ақлий жараенларни фаоллаштиради
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
Марказимиз нейропсихологлари томонидан яна бир машқ- рангларни ажратиш, қўл моторикаси, диққат турғунлигини ривожлантириш
Соғлом рашк — инсоннинг жуфтига бефарқмаслиги, муносабатни қадрлаши, йўқотишдан хавотирланиши. Соғлом рашкда ишонч сақланади, ҳурмат йўқолмайди.
Мисол, эр- хотин жуфтининг ҳаётига қизиқади, унинг ҳис-туйғулари билан ҳисоблашади, лекин ҳар бир қадамини назорат қилмайди.
Патологик рашк инсонда далилсиз шубҳа, доимий текширув, телефонни ковлаш, сўроқ қилиш, назорат қилиш ва айблашлар бўлади.
Бундай рашкнинг асосида кўпинча ўзини паст баҳолаш, ишончсизлик, ички қўрқувлар ётади.
Патологик рашк муҳаббатни кучайтирмайди. Аксинча, жуфтлар ўртасидаги ишончни емириб, оилавий муносабатларни заифлаштиради.
Оилани сақлаш учун нима қилиш керак?
✅
Жуфтингиз билан очиқ мулоқот қилинг.
✅
Шубҳа эмас, далилларга таянинг.
✅
Ўзингизга бўлган ишончни ривожлантиринг.
✅
Жуфтингизни назорат қилиш эмас, тушунишга ҳаракат қилинг.
✅
Муаммо чуқурлашган бўлса, психолог ёрдамига мурожаат қилинг.
Эсда тутинг:
Муҳаббатнинг асоси назорат эмас, ишончдир. Рашкнинг меъёри муносабатни асрайди, ортиқчаси эса уни секин-аста вайрон қилади.
Telegram
|
Instagram
|
YouTube