Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Надия Рамазон

nadiya_ramazon
Илм олишга тарғиб, ижодий ишлар
Подписчики
2 060
24 часа
-7
30 дней
-45
Необычное падение (24 часа)
Просмотры
4 475
ER
217,23%
Посты (30д)
8
Символов в посте
336
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Книги
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Языковое обучение
Краткое описание
October 24, 13:40

“Ҳақиқий профессионаллик бу кайфиятига қарамай, ўз ишини ҳамда берган сўзини ўз вақтида ва аъло даражада бажарадиган инсондир”.
Жим Рон
@Nadiya_Ramazon

October 23, 08:17

«Ўқинг, эй аёллар» китоби номи топилиб, ғояси бор ҳолда анча ўйланган. Ёзиш услуби, баён шакли ҳақида кўп бош қотирдик. Устозлар билан маслаҳат қилдик, машқлар қилиб кўрдик.
Кейинроқ, Ўзининг изни билан, сўзлар қуйилиб келаверди. Олдинги китобимиздан фарқли бир услубда, гўзал китоб битилди, алҳамдулиллаҳ.
Китоб кутганимизда аъло ҳолда қарши олинди, ҳамон тарғиб қилиб келинмоқда, доимий илиқ фикрлар, раҳматлар келтирмоқда, алҳамдулиллаҳ.
Яна бир хурсандчилик шундаки, каминага китобни турли тилларга таржима қилиш бўйича тез-тез таклифлар тушиб туради. Хусусан, қирғиз, қозоқ, инглиз ва турк тилларига таржима қилиш бўйича мурожаатлар келди. Бу бизни жуда қувонтиради, албатта.
Бизнинг ҳам мақсадимиз китоб кенгроқ тарқалиб, кўпчилик учун манфаатли бўлсин. Аммо камина заифа ҳолида бу каби ишларга масъул бўлишни истамайди. Таржима ва нашр ишларининг ўз қоидалари, талаблари бор. Шунинг учун бу вазифани нашриётга топширишни ихтиёр қилдим.
Мен кўпроқ оила, ўқиш ва албатта, янги ижодий ишлар билан бандман. «Ўқинг, эй аёллар» каби сизларга манзур асарлар битиш учун ўзим ҳам кўпроқ ўқишим, изланишим зарур. Бунинг учун диққат бўлинмаслиги, ошиқча масъулият бўлмаслиги лозим деб ўйлайман.
@Nadiya_Ramazon

October 20, 08:46

Банда тадбир қилаверадию тақдир қилгани бўлади. Биз ҳам анчадан бери «Китоб кўтарган аёл» асаримни нашр қилдириш учун елиб-югураётган бўлсак-да, нашрга доир сўнгги ишлар ҳали якунига етмади.
Шу кунларда китобнинг муқоваси устида иш олиб борилмоқда. Умид қиламанки, дизайнерлар мени ёмон кўриб қолмайди — муқова танлашда инжиқроқман. Бу ҳам бўлса, сиз азиз китобхонларга китобни гўзал шаклда тақдим қилиш, кўрганда кўзингиз қувнаши учун.
Янги ижодий ишлардан ҳам бир неча қораламаларимиз бор. Улар ҳам илм ўрганиш мавзусида бўляпти. Албатта, мавзу ва услуб такрорланмаган ҳолда. Янги ишлар бадиий асарлар эмас, улар ҳақида ҳам ҳали алоҳида тўхталаман, иншааллоҳ.
Кундалик юмушлар, ўқиш-ўрганиш, ижод билан банд бўлганим боис, саҳифадаги фаолиятимиз бироз сусайиб қолди. Биздан янгиликлар, фойдали маълумотлар кутиб шу ерда бўлганларга алоҳида ташаккурлар айтаман.
Шу йилнинг охиригача «Китоб кўтарган аёл» китобини кўтариб юришимиздан умидворман. Яна тақдимотлар, учрашувларда дийдорлашамиз, иншааллоҳ.
#Ижод
@Nadiya_Ramazon

October 12, 14:07

Талаблари кўп, ташқи дабдабага ўч ва
(турмушини)
бошқалар билан кўп солиштирадиган аёлдан эҳтиёт бўл. Чунки у аёл бахтсизлик ва камбағаллик эшикларидан биридир.
arabicuz
@Nadiya_Ramazon

October 05, 15:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бировнинг ожизлигини билиш ундан фойдаланишни эмас, уни асраш масъулиятини оширади.
@IkromSharif

October 01, 05:45

Бизга бебаҳо неъмат ўлароқ ато этилган, ҳар биримизнинг илк устозимиз бўлмиш азиз ота-оналаримизга ҳамда қалбимизга маърифат нурини олиб кириб, онгу шууримизга илм уруғини сочган муҳтарам устозларимизга байрам муборак!
Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
@Nadiya_Ramazon

September 30, 15:23

Ёмғир ёғса, одамлар ҳикоя қўйишга ошиққан пайтда, сен беморлар, мискинлар ва қарздорлар ҳаққига дуо қилишга шошил!
Нафсимга
…
@Nadiya_Ramazon

September 29, 16:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўтмишда сизни чаққан чаён вақт ўтиб капалакка айланиб қолмайди.
Таржима экан

September 13, 15:42
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

“Инсонлар қалбига яқинлашиш учун ўзида йўқ бўлган нарсани бор қилиб кўрсатадиган кишилардан ажабланаман. Аҳир инсонларнинг қалби Аллоҳнинг қўлида–ку!”.
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
@Nadiya_Ramazon

August 17, 15:03
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Устозлардан…
@Nadiya_Ramazon