
Namoz oʻqishni oʻrganamiz🤗📿
Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?
Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.
Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.
Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.
Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.
Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.
Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.
Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.
Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.
✅
Албатта яқинларингизга ҳам юборин
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳайит
❓
402-CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шаръиатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.
Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, ҳушбўйланиш, энг яҳши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
🌙
РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА
🌐
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
💬
Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.
🔭
Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.
🗣
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
Фидя нима?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У(рўза)ни қийналиб тутадиганлар зиммасида мискин таоми фидя бордир» ояти қари чол ва қари кампирга тегишли рухсатдир. Икковлари рўзани қийналиб тутурлар. Улар оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берурлар. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар қўрқсалар, оғизларини очурлар ва таом берурлар».
Бухорий «Тафсир»да ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Бухорийнинг лафзида:
«Ибн Аббос:
«Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампир учундир. Улар рўза тутишга қодир эмас. Бас, ҳар бир кун ўрнига бир мискинни таомлантирурлар», деди» дейилган.
Маълумки, Исломда инсонни тоқатидан ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Жумладан, рўза масаласида ҳам. Шу маънода Аллоҳ таоло ўта қариб қолганлари туфайли рўза тутса қийналиб қоладиган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат берган.
Бу ҳақда Бақара сурасида оятлар келган. Биз ўрганаётган ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ана шу ояти кариманинг ҳукмини тушунтириб бермоқдалар.
Мазкур оятга кўра, ўта қари чол-кампирларга рўза тутмасликка рухсат бор ва рўзаси тутилмаган ҳар бир кун эвазига бир мискинга таом беришлари мумкин.
Баъзи бир кишилар ўзлари соғ бўлсалар ҳам ёшлари катталиги туфайли рўза тутишга қийналадиган бўлиб қоладилар. Ана шундай кишилар ҳам рўза тутмасликлари мумкин. Рўзанинг ўрнига фидя берадилар.
«Фидя» сўзининг луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариатда маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш фидя бериш деб аталади.
Қариликлари туфайли рўза тута олмайдиганлар учун фидя беришнинг жорий қилиниши бежиз эмас. Унда мискинларнинг манфаати билан бирга ўша рўза тута олмаган кишиларнинг ибодатни адо эта олмаганлари учун афсус-надоматларини енгиллатиш ҳам бор.
Бу ривоятда қари чол ва кампирлар ҳукмига ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам қўшилиши, агар улар ёш болаларининг соғлиғига зарар етишидан қўрқсалар, оғизларини очиб юришлари мумкинлиги ва кейин фидя беришлари кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўзлари ва болаларига зарар етишидан қўрқсалар, рўзани очиб юборишларига рухсат бор. Бунга ҳамма уламолар бир овоздан иттифоқ қилганлар.
Аммо мазкур тоифадаги аёллар рўзанинг қазосини тутадими-йўқми, деган масалада хилоф бор.
Ҳанафий мазҳабида «Улар рўзанинг қазосини тутадилар», дейилган. Бу мазҳаб уламоларининг ўзларига яраша ҳужжат ва далиллари бор. Қари чол ва кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишларига рухсат этилгани уларнинг кейинчалик ҳам рўза тута олмасликлари эътиборидандир. Чунки улар борган сари қариб, заифлашиб бораверадилар. Уларнинг кейинчалик ёшариб, рўза тутишларидан умид йўқ.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар эса вақтинчалик беморга ўхшайдилар. Ҳомилани туғиб, болани кўкракдан ажратгандан сўнг яна рўзани тутиш имконига эга бўладилар. Бир йилда бир марта келадиган рўзани қазо қилиб тутиш осондир.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
ИСРОФ...
🔹
Илмлар исроф- қанча ўрганмайлик амал қилмадик.
🔹
Амал исроф- йиллаб такрорладик ихлос қилмадик.
🔹
Куч-қувват исроф- Аллоҳ йўлида эмас, қорин йўлида фидо.
🔹
Қалблар исроф- Аллоҳни эсламас, уммат ғамидан жудо.
🔹
Баданлар исроф- намозлар ўрнида уйқу, ишрат, маьсиятга ғарқ.
🔹
Севгилар исроф- никоҳу зиною, ҳаром ўртасин қилмайин фарқ.
🔹
Вақтлар исроф- бўшлик бирла тўлган бўшлиқ.
🔹
Ақллар исроф- фитратидан бегона, ёвлари бўлди бошлиқ.
🔹
Хизматлар исроф- Тоғутлар пойидаги топталган бир даста гул.
🔹
Зикрлар исроф- қалб ёришмас, кўздан ёш томмас бир хаёлга қул.
✅
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
Рамазонга оз қолди
Ўн икки ойнинг султони, муборак моҳи Рамазонга ҳам оз фурсат қолди. Ушбу ой қадимдан юртимизда ҳалқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган. Ўтган солиҳлардан: «Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?» деб сўралганида, улар: «Биз янги ойни бошқа мусулмонларга нисбатан заррача ҳам гина адоват, кек сақламаган ҳолда, қалбимизни поклаган тарзда қаршилар эдик», дея жавоб берган эканлар.
Рамазон ойларнинг султонидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», деганлар.
Имом Табароний ривот қилган.
Бу ҳақиқатни қуйида келадиган сатрлар ҳам тасдиқлайди.
Рамазон Қуръон ойидир. Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара сураси, 185-оят).
«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр сураси, 1-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Вақти-соати келиб, Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган.
Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга икки бора ўқиб берганлар.
Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. Бу хатм манбаларда «арзаи охир» - «сўнги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.
Аллоҳим, яқинлашиб келаётган Рамазон ойини бизларга муборак қил!
✅
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
Безовта бўлиб, ухлай олмаганда ўқиладиган ДУО
🤲🏻
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:
اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي
«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳадаатил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».
(Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй Ҳай ва Қаййум сифатли Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)
Ибн Сунний ривоятлари.
✅
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11
💰
Бой бўлишни истасангиз...
🌹
Ростгўй одам бойдир,
🥀
Ёлғончи эса доим сиқилиб, эзилиб яшайди.
🌹
Тақводор одам бойдир,
🥀
Фосиқ эса доимий ваҳшатда (ёлғизликда) яшайди.
🌹
Яхшилик қилувчи бойдир,
🥀
Ёмонлик қилувчи ўз ёмонлигидан қайғуга ботиб, ич-этини еб юради.
🌹
Олим одам илми билан бойдир,
🥀
Жоҳил эса илмсиз ёки илми оз бўлгани сабабли фақирдир.
🌹
Сабрли одам бойдир, сабрининг мукофотини олувчидир,
🥀
Умидсиз, бесабр одам маҳзундир.
🌹
Қариндошига силаи раҳм қилувчи одам бойдир,
🥀
Қариндоши билан алоқани узувчи ҳар қанча моли кўп бўлса ҳам фақирдир.
🌹
Ота-онасига яхшилик қилувчи бу яхшилигининг баракаси билан бойдир,
🥀
Уларга ёмонлик қилувчи фақирдир, яхшилик қилиш неъматидан маҳрумдир.
🌹
Қўли очиқ, саховатли киши бойдир. Чунки Аллоҳ таоло унинг садақалари ўрнини зиёдаси билан тўлдириб беради.
🥀
Бахил кимса ҳар қанча пули кўп бўлса ҳам фақирдир.
🌹
Аллоҳ таолони зикр қилувчи одам бойдир,
🥀
Аллоҳни зикр қилмай, ғафлатда юрган кимса фақирдир.
🌹
Аллоҳ таолога итоат қилувчи бойдир, бахтлидир,
🥀
Осий эса фақирдир, бахтсиздир.
✅
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/namoz_oqishni_organamiz11