
Namoz vaqti
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.
Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин!
Кунингиз хайрли ўтсин...
@Namoz_vaqti
14- Сафар, 1448
2026-йил
28
- Июлъ
Сешанба
ТОНГ - 03:38
ҚУЁШ - 05:09
ПЕШИН - 12:35
АСР - 17:35
ШОМ - 19:49
ХУФТОН - 21:16
@Namoz_vaqti
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо:
"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади",
дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"
@Namoz_vaqti
13- Сафар, 1448
2026-йил
27
- Июлъ
Душанба
ТОНГ - 03:37
ҚУЁШ - 05:08
ПЕШИН - 12:35
АСР - 17:35
ШОМ - 19:50
ХУФТОН - 21:18
@Namoz_vaqti
САВОЛ - ЖАВОБЛАР:
1) Биринчи Отанг ким ?
1) Хазрати ОДАМ АТО.
2) Биринчи Онанг ким ?
2) Хазрати МОМО ҲАВО.
3) Бошингда нима бор ?
3) ТОЖИ ДАВЛАТ.
4) Пешанангда нима бор ?
4) ТАҚДИР У ҚИСМАТ.
5) Қошингда нима бор ?
5) ҚАЛАМУ ҚУДРАТ.
6) Кўзингда нима бор ?
6) НУРИ МУҲАММАД.
7) Бурнингда нима бор ?
7) БОЙИ МУҲАММАД.
8) Оғзингда нима бор ?
8) КАЛИМАИ ШАҲОДАТ.
9) Қулоғингда нима бор ?
9) АЗОНИ ҚОМАТ.
10) Елкангда нима бор?
10) ФАРИШТАИ МАЛОҲАТ.
11) Қўлингда нима бор?
11) ХАЙРИ ЭҲСОН.
12) Белингда нима бор?
12) КАМАРУ ҲИЗМАТ.
13) Тиззангда нима бор ?
13) ИЗЗАТУ ҲУРМАТ.
14) Оёғингда нима бор?
14) ПОЙИ ТАҲОРАТ.
15) Қaлбингда нима бор ?
15) АЛЛОҲГА МЕҲРУ МУҲАББАТ.
@Namoz_vaqti
12- Сафар, 1448
2026-йил
26
- Июлъ
Якшанба
ТОНГ - 03:36
ҚУЁШ - 05:07
ПЕШИН - 12:35
АСР - 17:36
ШОМ - 19:51
ХУФТОН - 21:19
@Namoz_vaqti
Отанг ёлғиз қолмасин,
Онанг ёлғиз қолмасин,
Борида ет қадрига,
Вақт тортиб олмасин.
Отанг борми давлатинг,
Онанг борми жаннатинг,
Мехр бериб шод айлаб,
Кўрсатиб тур химматинг.
Дуогўйинг онангдур,
Дуогўйинг отангдур,
Шу иккиси бўлмаса,
Кўнглинг гўё мотамдур.
Ота рози худо рози,
Она рози худо рози,
Бу дунёда энг ёқимли,
Ота-онамиз овози.
Бир кун ота бўласан,
Бир кун она бўласан,
Ота онанг қадрини,
Ўша кунда биласан.
Аллоҳдан умр сўра,
Уларга сўра соғлик,
Ота онанг омон бўлса,
Ана шу катта бойлик...
@Namoz_vaqti
11- Сафар, 1448
2026-йил
25
- Июлъ
Шанба
ТОНГ - 03:34
ҚУЁШ - 05:06
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:36
ШОМ - 19:52
ХУФТОН - 21:20
@Namoz_vaqti
ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.
@Namoz_vaqti
2026-йил
24- Июлъ
10- Сафар, 1448
Жума
ТОНГ - 03:33
ҚУЁШ - 05:05
ПЕШИН - 12:35
АСР - 17:37
ШОМ - 19:53
ХУФТОН - 21:22
@Namoz_vaqti