
NAVOMUSIC 🎧
НИМА УЧУН БАХТСИЗМИЗ???
Инстаграмни ўчиринг:
У сизга фойдали билим эмас, сохта бахт ва ҳашамат иллюзиясини сотади. Вақтингизни бировларнинг ясама ҳаётига сарфламанг.
Таққослашни тўхтатинг:
Бошқаларнинг фақат «витринаси»га қараб баҳо берманг. Ҳеч ким ўз дарди ва қийинчиликларини оммага кўрсатмайди.
Қарздан қочинг:
Орзунгиздаги матоҳга қадам-бақадам, ўз меҳнатингиз билан эришинг. Кутишнинг гашти ва эришиш қадри қарз юкидан анча афзал.
Хулоса: Бахт - бор нарсани қадрлаш ва эркинликда. Шу оддий қоидаларга амал қилган инсон хотиржам яшайди.
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Онам доим бизга: "
Отанг уйга келганида юзига кулиб қаранглар, сабаби уйдан ташқаридаги дунё машаққати оталарни хароб қилади
" дерди.
©
Ф. Достоевский хотираларидан
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Дунёда ўлимдан бошқаси ёлғон...
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Хайрли тонг азизларим,
Саййидул айём - Жума мyбopак!
Барчаларимизга бу куннинг барокоти, ҳикмати, файзи, саломатлиги, мубораклиги насиб этсин, унда қиладиган ҳар бир амалимизни Аллоҳ таолонинг ўзи даргоҳида қабул қилсин!
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Дилга яқин унутилмас оҳанглар
🎶
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Sardor Mamadaliyev - Bir kecha
❤️🩹
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Дунё неъматлари нисбий
Кимдир 2 хонали уй олгани учун хурсанд. Бошқа биров Истанбулдан вилла ололмай сиқилиб юрибди.
Бир оддий нондаги мазани, биров дунёнинг энг тансиқ таомидан тополмайди.
Инсон ҳаётидаги биринчи марта «Жигули» олганидаги севинчни, йиллар ўтиб «иномарка» олганида туймайди.
«Менда шунча бўлсайди» деганим миқдордан минг баробар сармояли бой билан ҳамсуҳбат бўлдим. Ўзимдан кўра ташвишсиз кўрмадим. Мендаги, «бугун фалончи 100$ қарзини берармикин» деган ташвишнинг ўрнига, унда «фалон жойдан 100 000 $ келмаяпти» деган ташвиш.
«Фалон миқдордаги сармоям бўлсин, менга етади» деган одамнинг ўшанча миқдорга эга бўлгандан кейин, «ана бўлди», деганини эшитганмисиз? Мен эшитмадим.
Ажиб дунё! «
Неъмат жиҳатидан ўзингдан пастдагиларга боқ.
Мусибат жиҳатида ўзингдан мусибати кўпроққа боқ! Бир кўзинг кўрмаяптими? Икки кўзи кўрларга боқ!»
Борига ва барига шукр қилиш насиб этсин
.
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Meta компаниясида ишлайдиган 24 ёшли дастурчи Раймонд Зенг йилига 306 минг доллар топади.
Лекин ҳар ой қўлига 4 000 доллар олади. Қолган пулни банк ҳисоб рақамида йиғиб боради. Мақсади:
30 ёшгача 1.6 миллион доллар йиғиб, эркин яшаш.
Сан-Франсискода яшайди, шахсий машинаси йўқ, жамоат транспортида юради. Уйда диван, телевизор ҳам йўқ. Максимал кўчада овқатланмайди, зерикса уйда чучвара қилади.
Хуллас, фақат ўзи учун муҳим нарсаларга пул сарфлайди, қолганида тежаб юради.
Шиори "
Аввал қандай яшашни ўйла, кейин ўша ҳаёт учун пул йиғ
."
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
Пул ортидан қувиб, ҳаётнинг энг гўзал лаҳзаларини бой берманг!
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW
❤️🩹
Барчага кун давомида яхши кайфият ва яхши мусиқа ҳамрох бўлсин
🎶
https://t.me/+Ur5SSKVZ5B46VEQW