
Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
🔘
Айни дамда Нукусда ўтказилаётган “Саломатлик марафони” янгиликларини кузатиб боринг!
••••
✔️
Тадбир доирасидаги энг сўнгги янгиликлар, фото ва видеоларни биринчилардан бўлиб кўриш учун Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг.
⸻
Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси расмий саҳифалари:
▫️
Веб-сайт:
kkmi.uz
▫️
Телеграм:
@kmi_clinic
▫️
Инстаграм:
https://www.instagram.com/kmi_clinic
KMI | Clinic
Telegram
|
Instagram
#ОАВ
| Ахборот24
••••
Тиббиётда халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
🔘
Dr.Bakhtiyorjon Umarov
Telegram
|
Instagram
#ОАВ
| Замон
••••
Болалар миллий тиббиёт марказида хорижлик мутахассислар иштирокида ноёб амалиётлар ўтказилди
🔘
Dr.Bakhtiyorjon Umarov
Telegram
|
Instagram
🇺🇿
🤝
🇹🇷
Ўзбекистон – Туркия: тиббий туризм соҳасида янги қадам
••••
☑️
Болалар миллий тиббиёт маркази директори
Бахтиёржон Умаров
Туркиянинг Ventura компанияси Ўзбекистондаги вакили
Илкнур Акюрек
хонимни қабул қилди.
—
✔️
Учрашув доирасида томонлар тиббий туризм йўналишида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, соҳа ривожи учун инновацион ташаббусларни амалга ошириш ҳамда турк ва ўзбек тиббиётининг ўзаро тажрибасини бойитиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, меҳмонга Марказда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
—
🤝
Суҳбат давомида тиббий туризмни ривожлантириш, юқори технологияли хизматларни ташкил этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида дастлабки келишувларга эришилди.
🔘
Dr.Bakhtiyorjon Umarov
Telegram
|
Instagram
🤧
Astma
– bolalarda eng ko‘p uchraydigan surunkali nafas yo‘llari kasalliklaridan biridir. Uning eng keng tarqalgan turi – allergik astma bo‘lib, bu holat nafas yo‘llarining allergenlarga (chang, gulchang, hayvon junlari, uy changkanasi, ba’zan ovqat mahsulotlari) haddan tashqari sezuvchanligi tufayli yuzaga keladi.
—
🟢
Bolalarda uchrashi
• Astma har 10 boladan taxminan 1 tasida kuzatiladi.
• Shulardan katta qismi allergik shakl bilan bog‘liq bo‘ladi.
• Ko‘pincha 2–10 yosh oralig‘ida namoyon bo‘ladi.
🟣
Asosiy belgilar
• Bola tez-tez yo‘taladi (kechasi yoki tongda kuchayadi).
• Nafas qisishi, xirillash eshitilishi.
• Jismoniy harakatdan keyin tez charchash.
🔴
Ota-onalarga tavsiyalar
• Allergiya chaqiradigan omillarni (chang, sigaret tutuni, gulchang, hayvon junlari) imkon qadar kamaytiring.
• Bolaning yashash joyida tozalik va shamollatishga e’tibor bering.
• Dorilarni faqat shifokor ko‘rsatmasi bilan ishlating.
Bolalar tibbiyoti
Instagram
|
Telegram
Bolalar tibbiyoti (rasmiy)
pinned «
Hurmatli do‘stlar, bemorlar, xodimlar va shifokorlar! Ma’lum sabablarga ko‘ra, sizlarga ushbu kanal o’zgarayotganini ma’lum qilamiz. Shu munosabat bilan barchangizni yangi kanalimizga qo‘shilishlaringizni so‘rab qolamiz
❗️
Havola
🔗
Hurmat bilan, BMTM rahbariyati…
»
Hurmatli do‘stlar, bemorlar, xodimlar va shifokorlar!
Ma’lum sabablarga ko‘ra, sizlarga ushbu kanal o’zgarayotganini ma’lum qilamiz. Shu munosabat bilan barchangizni yangi kanalimizga qo‘shilishlaringizni so‘rab qolamiz
❗️
Havola
🔗
Hurmat bilan,
BMTM rahbariyati
➖
➖
➖
Уважаемые друзья, пациенты, сотрудники и доктора!
По определённым причинам мы вынуждены сообщить вам об изменении данного канала. В связи с этим просим всех вас присоединиться к нашему новому каналу
❗️
Ссылка
🔗
С уважением,
Руководство НДМЦ
➖
➖
➖
Dear friends, patients, staff and doctors,
For certain reasons, we would like to inform you that this channel will be changed. In this regard, we kindly ask all of you to join our new channel
❗️
Link
🔗
Sincerely,
NCMC
Administration
🇺🇿
🤝
🇰🇷
Ўзбекистон – Корея: ҳамкорликда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги истиқболли режалар
••••
☑️
Бугун Болалар миллий тиббиёт марказига
Кореянинг KOFIH фонди президенти
жаноб
Ил Су Ҳа
бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ҳурматли меҳмонларни марказ бош шифокори
Шухратжон Салахитдинов
қабул қилди.
—
🔘
Учрашув доирасида томонлар ўртасида ўтган вақт мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, келгусидаги истиқболли режалар ҳамда
Dr Lee Jong-wook стипендия дастури доирасидаги учтомонлама ҳамкорлик лойиҳаси
бўйича якуний семинар масалаларини муҳокама қилдилар.
—
🤝
Суҳбат давомида томонлар икки мамлакат тиббиёт муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қўшма илмий-тадқиқотлар олиб бориш, кадрлар малакасини ошириш ва болалар тиббиёти соҳасида инновацион ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришдилар.
bmtm.uz
|
telegram
|
instagram
|
facebook
|
youtube
|
x
|
tiktok
#ОАВ
| НаманганТв
••••
Болаларга беринг дунёни!
Саломатлик акцияси Наманган вилоятида
bmtm.uz
|
telegram
|
instagram
|
facebook
|
youtube
|
x
|
tiktok
🔴
🟦
🟦
🟦
❗️
Азиз юртдошлар!
❗️
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
➡️
Аввало, барчангизни энг улуғ, энг азиз айём — мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
📌
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун”
деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган хайрли ишларни амалга оширишда Сиз, соҳа фидойиларининг хизматингиз беқиёс.
✅
Истиқлол шодиёналари арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланиши бу борадаги меҳнатингизнинг яна бир муносиб эътирофи бўлди
.
🔎
Барчангизга яхши маълум, бугун соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли трансформация жараёнлари давом эттирилмоқда. Энг илғор диагностика ва даволаш усулларини туман-шаҳарлар даражасида йўлга қўйиш, бу орқали одамларимиз оғирини енгил, узоғини яқин қилиш чоралари кўриляпти.
🗺
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ соғлиқни сақлашнинг янги моделини жорий қилиш бўйича
15 та ҳудудда бошланган тажриба-синов лойиҳаси, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури
асосида бажарилаётган ишлар айни шу мақсадлар рўёбига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
🏥
Бундан ташқари, жорий йилда
Тошкент давлат тиббиёт университети, Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази
ташкил этилиши, жойларда қатор замонавий даволаш-профиликтика муассасалари очилиши тизимни халққа янада яқинлаштириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлар бўлди.
📋
Шунингдек, бу йил биринчи марта давлат тиббиёт муассасаларига робот технологиялари кириб келди ва улардан диагностика, даволаш ҳамда жарроҳлик амалиётларида самарали фойдаланишни йўлга қўйдик. Соҳани рақамлаштириш жараёни жадаллашди.
🛬
Кадрлар салоҳиятини юксалтириш мақсадида ўтган йили 500 нафардан зиёд мутахассисларимиз АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Франция, Туркия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Озарбайжон, Беларусь каби дунёнинг етакчи мамлакатларида давлат ҳисобидан ўз билим ва малакасини ошириб қайтган бўлса, шу йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 300 нафардан ошди.
🧑🏻🏫
Ўз навбатида, жойлардаги даволаш муассасалари раҳбарлари соҳада замонавий менежмент тизими бўйича ўқитилди
ва бу тажрибани келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.
📋
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказига ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига эса ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими сертификатлари топширилиши
ҳам 2025 йилдаги энг салмоқли ютуқларимиздандир.
🗓
Бинобарин, ихтисослашган марказлар саъй-ҳаракати билан
хорижий давлатлардан инвестициялар олиб кириш, қолаверса, тизимда тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида тиббиёт муассасаларини ташқи бошқарувчиларга топшириш
амалиёти жорий этилиши, тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастлабки самараларини бера бошлади.
⏩
Албатта, ютуқлар — ўзимизники. Олдинда эса ечимини кутаётган масалалар, давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган талаб ва вазифалар кўп.
💻
Шу асосда, келгусида бирламчи бўғинда сунъий интеллектни кенг қўллаган ҳолда касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилиш, ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, тез тиббий ёрдам фаолиятига инновацион ютуқларни кенг жорий этиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, тиббий таълимни такомиллаштиришга доир қатор истиқболли режа ва мақсадларни белгилаб олганмиз.
💱
Ана шундай юксак марраларга эришишда, албатта, Сиз, азиз тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатингиз, куч-ғайратингиз, билим ва тажрибангизга таянамиз.
❗️
Ҳурматли соҳа фидойилари!
💐
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман!
‼️
Касбингиз барокати ва роҳатини, фарзандларингиз бахту камолини кўринг! Оқ либосингизга асло гард юқмасин! Юртимиз доимо омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
.
📱
@ssvuz
|
📱
@ssvmatbuotkotibi
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram