Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

"Nurmuhammadbuva"масжиди расмий канал

nurmuhammadbuva
Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур «Зориёт»55 оят "Нурмуҳаммад бува " масжиди расмий канали. Имом ҳатиб: Турдиматов Зухриддин
Подписчики
1 489
24 часа
1
30 дней
29
Просмотры
483
ER
32,44%
Посты (30д)
238
Символов в посте
751
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
July 28, 16:09

ХАВФ ВА РАЖО НИМА?
#эътиқод

2185-САВОЛ: Маърузаларда “Мўмин одам хавф ва ражода бўлиши керак”, деган гапни кўп эшитамиз. Лекин бу сўзларни маъносини билмаймиз. Хавф ва ражо нима дегани?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Хавф сўзи луғатда “қўрқиш” маъносини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ таолонинг азобларидан қўрқиш ва хавфсирашга “хавф” дейилади. Ражо луғатда “умид” маъносини билдиради. Истилоҳда эса қалбда Аллоҳнинг раҳматидан ҳамиша умидвор бўлиш “ражо”, деб аталади.
Аллоҳдан қўрқиш шу даражада бўлиши керакки, агар фаразан “Ҳамма жаннатга тушадию фақат бир киши дўзахий бўлади”, дейилса, “Ўша дўзахий мен эмасмикинман”, деб қўрқиш лозим. Ражонинг даражаси шундай бўлиши лозимки, фаразан “ҳамма дўзахга тушадию, фақат бир киши жаннатга киради”, дейилса “ўша жаннатий мен бўлсам керак”, деб умидвор бўлинади. Бу икки туйғу иймон қушининг икки қаноти бўлиб, бири иккинчиси билан бутун бўлади. Агар бандада хавф бўлмасдан фақат умид бўлса, буни “амн” (хотиржам бўлиш), дейилади ва у Аллоҳ таолонинг азобидан хотиржам бўлиш ва ғурурни пайдо қилади. Агар хавф бўлсаю, умид бўлмаса, “қанут”, Аллоҳнинг раҳматидан умид узишга сабаб бўлади. Мўмин банда хавф ва ражони қалбида жамлаган бўлиши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло ўз каломида мўминларни мақтаб, шундай зикр қилади:
يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا
“Улaр Пaрвaрдигoрлaригa қўрқув вa умидвoрлик билaн дуo қилурлaр”
(Сажда сураси, 16-оят).
Имом Шавконий роҳимаҳуллоҳ мазкур оятнинг тафсирида буюк муфассирлар Саид ибн Жубайр ва Муқотил раҳимаҳумаллоҳлардан нақл қилиб, қуйидагиларни баён қилганлар:
أَيْ: يَحْذَرُ عَذَابَ الْآخِرَةِ. قَالَهُ سَعِيدُ بْنُ جُبَيْرٍ وَمُقَاتِلٌ. وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ، فَيَجْمَعُ بَيْنَ الرَّجَاءِ وَالْخَوْفِ، وَمَا اجْتَمَعَا فِي قَلْبِ رَجُلٍ إِلَّا فَاز
“Мўмин банда ҳамиша Парвардигорнинг азобидан қўрқади ва унинг раҳматидан умидвор бўлади. Яъни хавф ва ражони ўзида жамлаган бўлади. Зеро, хавф ва ражо бирор кишининг қалбида жам бўлса, албатта у банда нажот топади”. (“Фатҳул-қадийр” тафсири). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 16:09
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Видео
#Қуръон
📹
Қуръон ўқиб дуо қилмаса ҳам савоб бўладими?
🎙
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 16:08
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Етимпарварнинг мақоми улуғдир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 13:38

Шайх Набулсий айтади:
Бу нафс атрофдаги нарсалардан жуда тез тасирланади. Тижоратчилар билан яшаб кўринг, тижоратчи бўлишни хоҳлаб қоласиз. Тақводорлар билан яшаб кўринг, тақводор бўлишни истаб қоласиз. Фосиқ кимсалар билан давомий мулоқотда бўлаверсангиз, ўшалардек бўлгингиз келиб қолади. Атроф-муҳит инсон учун жуда хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Эй мўминлар, Аллоҳга тақво қилинглар, дея буюриб, кетидан қандай тақво қилишни ўргатди Содиқ кишилар билан бирга бўлинг.
Аллоҳ таоло айтади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَكُونُواْ مَعَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!
(Тавба сураси, 119-оят).
Солиҳ кишилар билан бирга бўлишликнинг ўзи ҳам солиҳ амалдир...
Дуода бўлинг бизларни хам Роббим солиҳлар билан бирга қилсин.
Зулматдан нурга чиқарсин...
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 13:00
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Машҳур_қорилар
Шайх Хасан Солих томонидан   гўзал тиловат.
••┄┄┄❅┄┄┄••
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 05:40

Юсуф Ҳамадонийни синамоқчи
бўлишди
Ибн Ҳажар Маккий ҳазратлари баён қиладилар:
«Абу Саид, Абдуллоҳ Ибн Саққа ва ёш Абдулқодир Жийлоний илм ўрганиш учун Бағдодга келади. Юсуф Ҳамадонийнинг “Низомия” мадрасасида ваъз қилишини эшитиб қолишади.
Ибн Саққа: “Унга бир савол бераман, жавоб беролмайди”, деди. Абу Саид Абдуллоҳ: “Мен ҳам бир савол бераман, кўрамиз, жавоб бера олармикан?” дейди.
Ёши кичик бўлишига қарамай, яхши одоб тимсоли бўлган Абдулқодир Жийлоний эса: “Аллоҳ сақласин, мен қайси сифатим билан у зотга савол бериб имтиҳон қила оламан? Яхшиси, у зотнинг ҳузурида қўл қовуштириб, сиймоларини кўриш билан шарафланаман ва баракатланаман”, деди.
Ниҳоят улар Юсуф Ҳамадоний ҳазратларининг олдига келишди. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари Ибн Саққага ўгирилиб: “Сенга ҳайф! Демак, менга жавобини билмайдиган савол берасан, шундайми? Сен бермоқчи бўлган саволинг фалон, жавоби эса мана бундай. Сендан куфрнинг ҳиди келяпти”, дедилар.
Сўнгра Абу Саид Абдуллоҳга ўгирилиб: “Сен ҳам менга бир савол бериб, қандай жавоб беришимни синаб кўрмоқчисан. Бермоқчи бўлган саволинг шу, жавоби эса бундай. Лекин сен ҳам одобга риоя қилмаганинг учун умринг ғам-ташвиш билан ўтади”, дедилар.
Сўнгра ёш Абдулқодир Жийлоний ҳазратларига қараб: “Эй Абдулқодир! Одобинг гўзаллиги билан Аллоҳ таолони ва Расулини рози қилдинг. Мен сени Бағдодда бир курсида ўтирганингни, юксак илмларни ўргатаётганингни, “Менинг оёғим бутун авлиёларнинг елкалари устида”, дейишингни ҳамда сенинг замонингдаги ҳамма авлиёларни сенинг юксаклигинг қаршисида бошларини эгиб туришини кўриб тургандайман”, дедилар».
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 05:40
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Видео
#намоз
📹
Қуёш ботаётганда аср ўқиса бўладими?
🎙
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 05:39
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ЭРКАК ЎЗ ҚИЗИНИ ҚУЧОҚЛАБ ЎПСА ХОТИНИ ТАЛОҚ БЎЛАДИМИ?
#талоқ

САВОЛ:
Агар ота ўз қизини қучоқлаб ўпса ва иссиқлик сезса хотини унга талоқ бўладими?
💭
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак ўз қизини шаҳват билан ўпса, қучоқласа, ушласа ёки фаржини ичига қараса хотини унга абадий ҳаром бўлиб қолади.
Бунда қуйидаги шартлар топилиши керак:
1. Эркак шу ишни қилганига бир марта бўлса ҳам ўзи иқрор бўлиши ёки икки эркак (ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлиши керак);
2. Қиз 9 ёш ёки ундан катта бўлиши керак;
3. Юқорида айтилган ишларни қилганда, жинсий аъзоси қўзғалиши ёки қўзғалган бўлса, зиёда бўлиши (қари бўлса, кўнглида жинсий алоқага майл пайдо бўлиши) керак;
4. Айни қизини ушлаган ёки ўпган пайтда шаҳват топилиши керак. Лекин қизни лабидан ўпиш, кўкрагидан ушлаш ва фаржини ушлашда шаҳват бўлган ё бўлмагани эътиборга олинмайди;
5. Қизни ушлаган ёки ўпган пайтда маний тўкилмаган бўлиши керак;
6. Қизини кийимсиз ёки тана ҳароратини билдириб турадиган юпқа кийимда бўлиши.
Юқоридаги шартлар топилса бундай эр-хотинларни ўртасига талоқсиз ҳам ажрим тушади. Шундан кейин бундай эр-хотинларни қайта никоҳлаб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉
ЖАВОБ
:
👉
https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
📲
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА
:
✔️

July 28, 00:41
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#хайрли_тун
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра:
“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”
(таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса:
“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур”
(таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”)
.
Имом Бухорий ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/Nurmuhammadbuva

July 28, 00:37
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Олов еювчи бўлманг!
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/Nurmuhammadbuva