
Жозибали аёл
Админка
👇
https://t.me/oila_salomatligi_sirlari
Абу Толиб ал- Маккий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
"Қуръони Каримга назар солиш ҳам ибодатдир, Саҳоба ва тобеинлар доимо Қуръон ўқишар, ва ҳеч ҳам Қуръонга назар солмасдан кунларини ўткизмасликка ҳаракат қилар эдилар".
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Амалингга Аллоҳдан бошқаси гувоҳ бўлишини ва У зотдан бошқаси мукофот беришини истамаслигинг айни ихлосдир».
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким ислом ва суннатда вафот топса, барча яхшилик устида вафот топибди».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: "Кимки бир мўминнинг дунёдаги бирор муаммосини ҳал қилса, Аллоҳ уни қиёмат кунида муаммолардан қутқаради. Кимки бирор қийинчиликни енгиллатса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик беради."
Имом Муслим
Бир ўзимга насиҳат қилсанг, ҳақиқатан насиҳат қилган бўласан. Агар кўпчиликнинг олдида насиҳат қилсанг, шарманда қилган бўласан.
Имом Шофиъий
Қайғуни ёлғиз енгиш мумкин, лекин қувончни тўлиқ ҳис қилиш учун уни ким биландир баҳам кўриш керак...