
📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊
Assalomu alaykum.
Juma tongi muborak
🥰
Juma kunining xayr va barokati sizga bo'lsin
🤲
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
💥
БУГУН 31
➖
ИЮЛЬ.
ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
🌼
🌸
❤️
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли,
❤️
толеимизни баланд,
🌺
ризқимизни кенг қилсин.
💗
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
⭐️
Кунимизни мазмунли қилиб,
🌺
хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.
🤲
🌸
🎋
🌷
Ҳамиша
🎋
🌷
Омад
🎋
🌷
Қувонч
🎋
🌷
Тарк этмасин
Яқинларга Улашинг..
🌸
Сизни хам таклиф етамиз:
🕊
Қалбингизга яқин маскан...
💖
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
30 июль — Халқаро дўстлик куни!
Дўстларинг бўлсин!
Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда,
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.
Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.
Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса, кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.
Эркин ВОҲИДОВ
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
Payshanba kuningiz xayrli va mazmunli o'tsin!
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
🌻
Ҳаёт- бу бир қултум чой...
🌻
Ҳаёт- ифори таралиб турган гул...
🌻
Ҳаёт - сершовқин кўчалар...
🌻
Ҳаёт - ҳикоялар ёзиладиган саҳифа
🌻
Ҳаёт - бир узун йўл
🌻
Ҳаёт - ҳиди димоғингизга урилган иссиқ нон!
😍
🌻
Ҳаёт - қайнаб турган муҳаббат!
❤️
🤗
🌻
Бугунги тонг— янги саҳифа
🌻
Ассалому алейкум яна бир
ёруғ - муҳаббатли тонг билан азизим!!
😍
🫶
🙏
🌻
Омонмисиз?!
🕊
Қалбингизга яқин маскан...
💖
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
Ровийларнинг айтишича бу дунё 3 кундан иборат.
Кечаги кун:
Ўз ҳикматини сенга ташлаб кетган донишманд ҳакимдир.
Бугунги кун:
Сен билан видолашиб турган содиқ дўст.Сендан жуда йироқ эди,сен унинг олдига бормадинг.Унинг ўзи сени йўқлаб келди ва тез жўнаб кетиш пайида турибди.
Эртанги кун:
Сен унда бўласанми,йўқми?
Буниси номаълум.
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
🌸
Ассалому алайкум
🌸
ва раҳматуллоҳи
🌹
ва барокатуҳ.
💐
ПАЙШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК Булсин, АЗИЗЛАРИМ
💐
⛅️
ХАЙРЛИ ТОНГ
🌱
🌱
🌸
Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...
🌸
Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, Ин ша Аллоҳ!!!
🤲
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI
Абдулла Орипов
БАЙРАМ
Токи тирик экан дунёда одам,
Унга ҳамроҳ эрур гоҳ шодлик, гоҳ ғам.
Эртанг не бўлишин билмасман аммо,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.
Ёрдан айри кечса — ҳар лаҳза абас,
Вафосиз дўстни ҳам дўстим дема, бас.
Кенг жаҳон сен учун бўлмасдан қафас,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.
Демагил, чопқирдир омадим маним,
Ҳеч қачон беланмас лойларга шаъним.
Устингдан ёзмасдан бир номард ғаним,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.
Оддий нарсаларни кўзга илмай гоҳ,
Олис юлдузлар деб чекамиз оҳ-воҳ.
Бошингни қотирмай ёнингдаги моҳ,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатга, байрам.
Оламда базму айш учрар аломат,
Беморга бормикан ундан ҳаловат.
Майлига ёвғон ич, лекин саломат,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.
Энг аввал тинч бўлсин кўксингда виждон,
Тинч бўлсин элу юрт, Ватан жонажон.
Ғуборга чулғанмай шу еру осмон,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатга, байрам.
Яшашнинг шавқин сур сира толмасдан,
Шеъринг ёз, пайсалга энди солмасдан.
Фақат қартайганда севиб қолмасдан,
Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам.
✍
1994
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI