Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

У́кинг, факат йигламанг

oqingfaqatyilamang
Энг таъсирли ва сара хикояларнинг босма ва аудио вариантларини ўзига жамлаган канал. Реклама: https://t.me/+COQOMVI0VIIzMjhi
Подписчики
3 340
24 часа
10
30 дней
-40
Просмотры
14 018
ER
4,21%
Посты (30д)
Символов в посте
1 156
September 17, 18:06

Аллохдан ихлос билан сўра
Етти ёшли болакай нонушта вақтида дадаси ва ойисига ялиниш охангида деди:
- Дадажон, жоон дадажон, менга хам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос!Мени роса хам велосипед хайдагим келяпти, ойижоон!
Дадаси ўғлига деди:
- Болажоним, маошимиз факат ейиш-ичишимизга зўрга етяпти, сенга велосипед олиб беришга ортикча пулимиз йўқ, шунинг учун биздан хафа бўлма. Сен яхшиси Аллоҳдан сўра, берса, албатта, велосипедлик буласан.
- Қандай қилиб сўрасам Аллох менга велосипед бе-ради?
Шунда камбағаллигидан хўрлиги келган ойиси кўз
ёшларини яширишга харакат килиб деди:
- Қандай сўраш - бу сени ишинг, болам. Бирок сен шундай сўрагинки, Аллоҳга жуда-жуда велосипед минишни хохлаётганингни калбингдан билдир.
Болакай кечгача уйлаб, ўйининг охирига етолмади.
Уйкуга ётганда хам ўйлай бошлади: «Нима қилсам Аллох, менга велосипед беради?» Охири миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кута-кута, ухлаб колди.
Эрта тонг. Дадаси ва ойисини ишга кузатган болакай
шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олди-да, ёза бошлади:
«Аллоҳим, илтимос, менга велосипед бер! Ўртокларимдек, менинг хам роса велосипед хайдагим келяпти. Аллоҳим, илтимос, велосипед бера кол!»
Болакай куп каватли бинонинг юкори қаватида ўз бувижониси билан қолар эди. Ушбу сузларни такрор ва
такрор дафтарга ёза бошлади. Сунгра жажжи
бармокчалари билан дафтар
варакларига битган дуосини алохида-алохида қирқиб чиқди ва уйининг деразасидан у дуоларни учира бошлади.
Болакай ёзган дуоларини учирар экан, ўйлар эди:
«Аллоҳга, албатта, ёзган қоғозчаларимдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади...
Болакай эринмас эди. Хар куни шу ахвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид килиш хисси ва иштиёки ошса ошиб бордики, асло сусаймади.
Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай қоғоз ташвишини хам қила бошлади. Кеч уйкуга ётар экан, бола уйлар эди: «Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Ёзганларим Аллоҳга халигача етиб бормабди. Бир кун, албатта, етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен велосипед хайдашни жуда-жуда хохлайман!» Хар кеча шу хаёллар билан ухлаб қолар эди.
Энди уйда газета ва журналлар хам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча, умид ва иштиёк билан қалб сўзларини қоғозга тушириб учирар эди.
Бир куни эшик кўнғироги жиринглади...
Болакайни юраги орзикиб,
бувисидан аввал чопқиллаб эшик томон югурди. Не кўз билан карасаки, 40 ёшлар атрофидаги нотаниш амаки болакай орзу килган велосипедни олиб келган эди!
Болакай шошилиб деди:
- Сизни Аллоҳ юбордими? Аллох ўкибди-да ёзган
хатимни!
- Ха, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совга, - деди амаки.
Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан:
- Амаки, амаки, Аллоҳга рахмат деб куйинг. Мен роса хам хурсандман, амакижон!
Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзларида ёш билан деди:
– Болажоним, илтимос, Аллоҳга айт, менга хам бир донагина сен каби фарзанд берсин!!!
Илҳом Қаҳҳоров китобидан

August 16, 17:19

Кемадаги қул
Бир куни подшоҳ денгиз саёҳатига чиқди. Унинг ҳали денгизга чиқиб кўрмаган ва йўл азобини тортмаган бир қули ҳам бор эди. Кема сувга туширилиб, тўлқинлар ичра ҳаракатлана бошлаганида, қулни ваҳима ва қўрқув қамраб олди. Ўз-ўзидан қалтираб, йиғлай бошлади. Атрофдагилар уни тинчлантиришга қанча уринишмасин, қулнинг ваҳимаси сира ҳам босилмади. Буни кўрган подшоҳнинг ҳам кайфияти анча бузилди. Лекин, чораси топилмасди. Кемада бир доно қария бор эди. Шунда у шоҳга қараб: –Султоним амр этсалар, шу қулни ўзим тинчлантирсам… – деди. –Бизга катта яхшилик қилган бўлардингиз, – деди подшоҳ. Қария дарҳол: “Белига арқон боғлаб, денгизга улоқтиринг”, – дея кемадагиларга амр қилди. Қария айтганидек қилишди. Уни бир неча маротаба денгизга шўнғитиб олишди. Қул оғзи бурнигача сувга ботиб типирчилай бошлади. Маълум муддат бу ҳолат такрорлангач, қария машғулотни тўхтатди. Ичлари сувдан тўлган қул кемага чиқарилди. Ичган шўр сувларини чиқариб олганларидан сўнг, ҳушига келди ва кеманинг бир четига бориб ўтирди. Ва ниҳоят қул тинчланди. Энди у ваҳимага тушиб бақирмас ва йиғлаб ҳаммани паришонхотир қилмас эди. Қариянинг тутган доно тадбиридан подшоҳ мамнун ҳолда сўради: –Бунда қандай ҳикмат бор эди? Қария жавоб қилди: –Қулингиз денгизга чиқмаганлиги боис унинг қийинчилиги ва чўкиш азобини тортмаган эди. Шу сабабдан кемадаги сокинлик қадрини билмади. Худди шундай, соғлиқнинг қадрига бемор одам етади.
Ҳикмат
Хато йўлда бўлган кимсага берилган юзлаб ўгит, уни тўғри йўлга солмоқ учун етарли эмас. Аммо, тўсатдан бошига келган бир фалокат, унининг уйғонишига бир сабабдир
«Гулистон»дан Кавсар Шодиева таржимаси

August 15, 05:54

Нега Бир ойдан ошган бўлса ҳам йўкман? Россаям кўп қўшимча иш олганим учун (бунга ўзига яраша сабаблар бор), ҳатто ухлашгаям вақтим йўк аслида. Шу сабабли улгурмаяпман, олдин айтганимдай канал ёколмайди, факат ўз вақтимга караб жойлайман хикояларни. Насиб…

August 15, 05:46

Нега Бир ойдан ошган бўлса ҳам йўкман?
Россаям кўп қўшимча иш олганим учун (бунга ўзига яраша сабаблар бор), ҳатто ухлашгаям вақтим йўк аслида. Шу сабабли улгурмаяпман, олдин айтганимдай канал ёколмайди, факат ўз вақтимга караб жойлайман хикояларни. Насиб қилса шу шанба-якшанба дам олсам, албатта, ҳикоялар чиқади.

June 30, 20:44

Бир сурат тарихи
Бир йигит бир сурат чизиб уни йўлни юзига қўйибди ва илтимос хатоси бўлса белгилаб кетинг деб ёзибди. Кечки пайт келиб қараса-ки хатоси йўқ жойи қолмапти йигит эса тушкунликка тушиб уйга қайтибди. Буни кўрган онаси ўғлидан:
- Нимага хомушсан?- дея сўрабди.
У бўлган воқеани айтибди. Шунда онаси ўғлига яна шу ишингни қил фақат бу гал суратни тагига илтимос хатоси бўлса уни тўгирлаб кетинг деб ёзасан ва у шундай қилибди. Кечга бориб қараса сурат ўз ҳолатида эмиш…
Бу ҳикоядан хулоса шуки одамлар бировнинг хатосини гапиришни билади, аммо уни тўғирлашга келганда эса улар ҳеч нарса қила олишмайди. Ҳаётда бошқалардан хатони айтишни эмас уни тўғирлашни илтимос қилинг.

May 27, 19:05

ОЛМА
(Бўлган воқеа)
Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.
Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...
Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.
Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"
"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.
Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.
Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."
Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.
Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираганча ётоқда ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.
(Обуначимиз юборган ҳикоя)

May 26, 19:04

Ўз отасидан уялган қиз...
Дугоналари билан кечки овқатга бормокчи бўлган қиз икки кун олдин янги кийим можаросини бошлади. Эркалик билан ота-онасини ноқулай аҳволга солар, кўнглига озор берадиган, ғурурини синдирадиган сўзларни гапирарди. Ота-онасининг қўли калталигини
юзига солаётган қиз, уларни чорасизлиги туфайли надоматга қўяётганини мулоҳаза килмас, шартакилигини қўймасди.
— Дугоналарим бир марта кийган либосини хеч қачон қайтиб киймайди. Мен бўлсам ялиниб-ёлвориб сизларга биттагина янги кўйлак олдиролмайман!
Отаси мунгайибгина чорасизлигини англатаркан, қиз унга парво ҳам қилмасди. Эски-туски нарсаларни олиб сотиш билан шугулланиб, рузгорини амал-такал ўтказаётган бетоб ота, қишнинг совук кунларида иши бироз юришмаётганидан тараддудланарди.
— Сиздан уяламан, дада! - деди қиз отасига тик караб. Қўли калта бетоб отанинг тиззалари қалтиради.
Кўз ёшлари калбига окди.
Кечки таомни жимгина едилар. Оқшом оилабоши қизи киймокчи бўлган кийимнинг нархини онадан сўради. Юраги ачишиб огриётган ота пулни қандай бўлмасин топиб, қизига тутқазишни ўйларди. Эртаси куни ота эрталаб қовогидан қор ёгаётган қизнинг қўлига керакли микдордаги пулни берди. Пулни кўриб қизнинг чеҳраси ёришди. Тонгда савдо марказига отланди. Кўз остига олиб қўйган кўйлакни харид килди. Янги кийимнинг
завқи рутубатли ҳавода қизнинг руҳига илиқлик бахш
этди. Бахтдан сармаст, гўёки учиб-қўниб кечки овкатта
борди. Уйга қайтиб ҳам отасининг дардига парво қилмай, телефонга ёпишиб кечки овкатнинг муҳокамасини қилиш учун дугоналари билан гап сотишга тушиб кетди. Лекин кундан-кунга отасининг йўтали босилмай, иситмаси тушмаёттанига аҳамият бермади. Хаёлида янги кўйлаги ва бу кийимда кечки овкатга маликалардай ҳамманинг эътиборида бўлгани жонланарди, холос.
Онаси йўқчилик сабаб эрини ҳатто касалхонага олиб
боролмаётганидан ўксиниб, кўз ўнгида умр шами сўниб бораётган жуфтига чорасиз термуларди.
Бир неча кундан кейин отанинг узок давом этган йўтали тонгга якин тўхтади. Пешинга яқин ювғич отасини ювиб-тараб, кафанлаш учун олиб кириб кетар экан, қиз ҳануз отасининг ўлимига ишонгиси келмасди. Кўни-кўшнилар масжид айвонида ўзаро шивирлаб «Қизи истаган кийимни олиб бериш учун, уст-бошини сотиб, қишнинг совуғида касали бадтар хуруж қилибди
шўрликни» деганини эшитганида бефойда пушаймонлик оташида ёна бошлади. Энди хеч қандай кийим эрка-тантик қизни ота меҳридай иситолмаслигини англаб етдию, аммо кечикди...
Илҳом Қаҳҳоров китобидан

May 26, 10:49

Ассалому алайкум. Барча кутаяпти, хабарим бор. Хечам вактим булмаяпти, минг бор узур. Бугун кечаси булсаям хикоя юбораман ин ша Аллах, ваъда
😊

April 17, 10:39

Ассалому алайкум. Канал ёпиладими? Нимага хикоялар чикмаяпти? Ва шунга ухшаш комментларга жавоб бераман. Шунчаки вактим булмаяпти. Олдин хам айтганман, узим укиган ва мени таъсирлантирган хикояларни жойлайман деб. АММО узим укимаётганим туфайли каналга хам жойланмаяпти.
Канал фаолиятини тухтатмади, тухтатмайди хам. Шунчаки вактинчалик хикоялар чикмаяпти холос

March 30, 08:54
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram