
OXIRAT XAZINASI
Исроил кучлари Ғазо шаҳридаги Шайх Ризвон маҳалласида 9 ёшли
Мусо ал-Ҳабил
ва унинг отаси, ҳамшира
Муҳаммад ал-Ҳабил
ни ўлдирди.
Улар сув танқислиги ва оғир турмуш шароити туфайли уйининг томида қўлбола усулда сув тўплаётган пайтда нишонга олинган.
Ота ва ўғил ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ғазода сув, озиқ-овқат ва бошқа ҳаётий эҳтиёжлар танқислиги аҳолининг аҳволини янада оғирлаштирмоқда.
📱
@oxirat_xazinasi
Эҳсон нима?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Эҳсон — Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишдир. Агар сен Уни кўрмасанг ҳам, У сени албатта кўриб турибди».
(Имом Муслим ривояти)
📖
Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ яхшилик (эҳсон) қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 134-оят)
Бу оят Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришиш учун банда эҳсон аҳлидан бўлиши лозимлигини кўрсатади.
🪙
Эҳсоннинг яна бир фазилати — у гуноҳларни ювади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта, яхшилик (эҳсон) гуноҳларни ювади, худди сув оловни ўчиргани каби».
(Имом Термизий ривояти)
🤲
Аллоҳ таоло барчамизни эҳсон аҳлидан қилсин. Aмин.
📱
@oxiratxazinasiadmini_bot
Ғазо сектори шимолидаги Жабалия лагерида жойлашган «Ал-Яман ас-Саид» шифохонаси атрофига Исроил томонидан берилган зарбадан сўнг шаҳид бўлганлар ва яраланганларни кўчириш жараёнидан лавҳалар.
@oxirat_xazinasi