
ХАДИС ва ХАЁТ 📚
АЛЛОҲ УЧУН СИЗНИ КЕЧИРДИМ.
Ҳаётимда учратганларим,
Мени ёвга ўхшатганларим,
Атайлабда йиғлатганларим,
Аллоҳ учун сизни кечирдим.
Ҳўп тўкдингиз, кўз ёшларимни,
Тобладингиз бардошларимни,
Сақламай ҳаргиз тошларимни,
Аллоҳ учун сизни кечирдим.
Етар ўзимни хорламайман,
Юрагимни озорламайман,
Айбингизни такрорламайман,
Аллоҳ учун сизни кечирдим.
Тан олиб яратган буюкни,
Авайлаб дил деган куюкни,
Тозалаб кўнгилдан бу юкни,
Аллоҳ учун сизни кечирдим.
Кечирганда қодири эгам,
Мен бир банда кечиролмасам,
Мард эканда демасангиз ҳам,
Аллоҳ учун сизни кечирдим.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
📖
ХОНАДОНИНГИЗДА БАҚАРА СУРАСИ ЎҚИЛАДИМИ?
Саҳл ибн Саъд ас-Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта, ҳар бир нарсанинг чўққиси бор. Қуръоннинг чўққиси эса Бақара сурасидир. Ким уни уйида кечаси ўқиса, шайтон у уйга уч кеча кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса, шайтон у уйга уч кун яқинлашмайди».
📚
Ибн Ҳиббон, Абу Яъло ва Байҳақий ривояти.
📖
Бақара сурасининг фазилати
Саҳиҳ Муслимда келган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бақара сурасини ўқинглар. Уни олиш — барака, уни тарк қилиш — надоматдир. Унга сеҳргарлар қодир бўлмайдилар», деганлар.
📖
Қуръоннинг чўққиси: Бақара сураси Қуръондаги энг узун сура бўлиб, унда кўплаб муҳим ҳукмлар ва улуғ оятлар, жумладан, Оятал Курсий жамлангани боис «Қуръоннинг чўққиси» деб сифатланган.
🏡
Хонадоннинг ҳимояси: Бақара сурасининг тиловати хонадондан шайтоннинг қочишига сабаб бўлади. Юқоридаги ривоятга кўра, сура уйда ўқилса, Аллоҳнинг изни билан шайтон уч кун ёки уч кеча яқинлашмаслиги зикр қилинган.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Чорасиз вақтингда узатилган қўлларни хаммаси хам сенга ёрдам бериш учун узатилмайди...
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
📹
Оила учун..
Эркак.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
📹
Нур Эгалари (Ажиб Маруза) ~ Абдуллох Домла 2026 .
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жума куни ўн икки соат бўлиб, ушбу (соатлар)да мусулмон банда Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта унга уни (сўраганини) беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар.» (Абу Довуд (1048), Насаий (1389), Албоний «Саҳиҳ Аби Дауд»да ва Нававий «Мажмуъ» (4/471)да саҳиҳ санадилар).
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Отанинг дуоси!
👇
ㅤㅤㅤㅤ
Шайх Алижон кори
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
📹
Жаннатни сотиб олишни хоҳлайдиганлар борми?!
😊
Эшитинг!
Муҳаммад Бобурхон домла...
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
#ГЎЗАЛ_ДУО
• Аллоҳим!
Закариёни Яҳё билан хурсанд қилганингдек, бизни ҳам солиҳ фарзанлар билан хурсанд қил!
• Аллоҳим!
Юнусни балиқ қорнидаги торликдан чиқарганинг каби бизни ҳам ҳаёт торлиги ва қоронғуликларидан чиқар!
• Аллоҳим!
Аюбга мусибатлари чоғида сабр илҳом қилганингдек бизга ҳам мусибатлар қаршисида сабр илҳом эт!
• Аллоҳим!
Исони осилишдан қутқарганинг каби, бизни ҳам бандаларинг зулмидан қутқар!
• Аллоҳим!
Юсуфни фитналар ва шаҳват ёмонликларидан ҳимоя қилганингдек, бизни ҳам дунё фитналари ва шаҳватларидан ҳимояла!
• Аллоҳим!
Иброҳимга оловни салқин ва саломатлик қилганингдек, бизга ҳам дунё ва охират оловларини салқин ва саломат айла!
• Аллоҳим!
🌷
Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тун қоронғусида сайр қилдириб, ойдин меърожга олиб чиққанингдек, бизларни ҳам ЖАҲОЛАТ зулумотларидан маърифат нурафшонлигига, нафсоний тутқунликлар хорлигидан "РОЗИЛИГИНГ" меърожига олиб чиқ!
• Амийн!
• Амийн
🤲
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjc
HR
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
✅
(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR