
OZODLIK KANALI™
50 йилдан ошган автомобилларга чеклов кимга қандай таъсир қилади?
📹
ТЎЛИҚ ВИДЕО
Ўзбекистонда 50 йилдан ошган автомобиллардан фойдаланишга қўйилган чекловлар жамоатчилик норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ҳукумат эски автомобилларни утилизация қилиш заруратини экология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан изоҳламоқда. Бироқ юк машиналари билан тирикчилик қилаётган одамлар янги транспорт сотиб олишга имкони йўқлигини айтмоқда.
Нега 50 йилдан ошган машина учун қиммат «антиквар» рақам олиш талаб қилинмоқда? Эски автомобилни топширганларга қандай компенсация берилади? Экологик ислоҳотлар кам даромадли оилаларга қандай таъсир қилади?
#ozodlik
#uzbekistan
#tashkent
#yangiliklar
#ozodnews
#ozodlik2026
#xabarlar
#uzbek
#uzbek_video
🎬
YouTube
|
📷
Instagram
|
🚀
Telegram
🐤
Twitter
|
📞
WhatsApp
|
🔵
Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀
Telegram
Икки вазирлик бирлашди. Ўқитувчи ва экспертлар янги вазирдан нима кутмоқда?
📹
ТЎЛИҚ ВИДЕО
Ўзбекистонда икки таълим вазирлиги бирлаштирилди. Синфхонада нима ўзгаради?
Ўзбекистонда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган тизим бир вазирликка бирлаштирилди. Янги идорага Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Эркинжон Турдимов раҳбар этиб тайинланди.
Расман айтилган мақсад — таълим босқичлари ўртасидаги узвийлик ва бошқарув самарадорлигини ошириш.
Аммо Озодлик суҳбатлашган ўқитувчи ва таълим экспертлари фикри бошқача. Аксарига кўра, самарадорликни вазирлик номи ёки раҳбарини алмаштириш билан эмас, балки ўқитувчининг иш шароити, мактаб мустақиллиги ва таълимни баҳолашдаги ёндашувни ўзгартириш билан ошириш мумкин.
#ozodlik
#uzbekistan
#tashkent
#yangiliklar
#ozodnews
#ozodlik2026
#xabarlar
#uzbek
#uzbek_video
🎬
YouTube
|
📷
Instagram
|
🚀
Telegram
🐤
Twitter
|
📞
WhatsApp
|
🔵
Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀
Telegram
Эрон элчихоналарининг Рубиога кинояси: "Самарқанд мероси" ҳақидаги постлар Тошкент эътирозига сабаб бўлди
Ўзбекистон Эрон дипломатик ваколатхоналаридан Самарқанд обидаларини "форс мероси" деб таърифлаган ижтимоий тармоқ постларини ўчиришни талаб қилди. АҚШ давлат котиби Марко Рубиога қаратилган бу постларни Тошкент мамлакат тарихий-маданий меросини сиёсий мақсадларда бир томонлама талқин қилиш деб баҳолади.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Оқ уй: Мелания Трамп воситачилигида Олешкида ўт очишни тўхтатишга келишилди
Россия ва Украина АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп воситачилигида Россия босқини остидаги Олешки шаҳрида вақтинча ўт очишни тўхтатишга келишди. Бу ҳақда Оқ уй 23 октябрда эълон қилди. Баёнотга кўра, келишув 29 октябрдан кучга кириши керак. Ҳозирча Украина ва Россия томонларининг келишув тафсилотларига расмий муносабати маълум эмас.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Икки вазирлик бирлашди. Ўқитувчи ва экспертлар янги вазирдан нима кутмоқда?
📹
ВИДЕО
Ўзбекистонда икки таълим вазирлиги бирлаштирилди. Синфхонада нима ўзгаради?
Ўзбекистонда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган тизим бир вазирликка бирлаштирилди. Янги идорага Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Эркинжон Турдимов раҳбар этиб тайинланди.
Расман айтилган мақсад — таълим босқичлари ўртасидаги узвийлик ва бошқарув самарадорлигини ошириш.
Аммо Озодлик суҳбатлашган ўқитувчи ва таълим экспертлари фикри бошқача. Аксарига кўра, самарадорликни вазирлик номи ёки раҳбарини алмаштириш билан эмас, балки ўқитувчининг иш шароити, мактаб мустақиллиги ва таълимни баҳолашдаги ёндашувни ўзгартириш билан ошириш мумкин.
#ozodlik
#uzbekistan
#tashkent
#yangiliklar
#ozodnews
#ozodlik2026
#xabarlar
#uzbek
#uzbek_video
🎬
YouTube
|
📷
Instagram
|
🚀
Telegram
🐤
Twitter
|
📞
WhatsApp
|
🔵
Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀
Telegram
Ўзбекистон такси бозори: Хитой компанияси Россия платформаларига рақиб бўла оладими?
Хитой компанияси Ўзбекистонда беш мингта автомобиль ва ўз иловаси билан такси хизматини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Янги оператор Россиянинг Yandex Go платформаси устунлик қилаётган бозорда рақобатни кучайтириши, маҳаллий компаниялар учун эса қўшимча босим яратиши мумкин.
Бу режа Yandex хизматларидаги узилиш Ўзбекистонда ҳам йўловчи ва ҳайдовчиларни қийин аҳволга солган пайтда эълон қилинди. Воқеа хориждаги инфратузилмага боғлиқлик хавфини кўрсатиш билан бирга, муқобил хизматларга талабни ҳам оширди.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Президентга янги кўприк тақдим этилди - қурганлар эса маошсиз
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида 18 октябр куни Қорадарё устидан ўтувчи кўприк қурилиши жараёни билан танишди. Бу кўприк “Ширин” массивини Самарқанд шаҳри ҳамда халқаро аэропорт билан боғлайди.
“Ўзбекистон 24” давлат телеканали олиб берган репортажда президент ва расмийлар бу кўприкнинг стратегик аҳамияти ҳақида гапирдилар, қурувчилар шаънига мақтовли гаплар айтдилар.
Аммо шу кўприкни қураётган ишчилар шу куни Озодликка мурожаат қилиб, уларнинг маошлари тўлиқ берилмаётгани, касаллик варақалари ва таътилларга йиллаб пул тўланмаётганидан шикоят қилди.
Кўприкни «Ўзбекистон темир йўллари» аксиядорлик жамиятининг “Кўприкқурилиш АЖ” тизимидаги 67-Кўприкқурилиш отряди қурмоқда.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қад ростлаётган Роғун: Тожикистонда «дунёдаги энг баланд» тўғон қандай барпо бўлмоқда
Тожикистондаги Роғун ГЭСи учун халқаро молиявий кўмак ортиб бормоқда. Шу ойдаги ўзгаришлар совет давридаёқ кўзда тутилган дунёдаги энг баланд тўғонни барпо этиш режасини амалга оширишга яна бир қадамга яқинлаштирди.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жума намозига рейд
Санкт-Петербург полицияси жума намозидан сўнг Сенной бозори ҳудудидаги масжид ва унинг атрофида рейд ўтказди. Ҳудуднинг кириш-чиқиш йўллари беркитилиб, одамларнинг ҳужжатлари бирма-бир текширилди. Хабарларга кўра, Россия фуқаролигини олган айрим эркакларга ҳарбий ҳисоб масаласида комиссариатга чақирув қоғозлари топширилган.
#ozodlik
#uzbekistan
#tashkent
#yangiliklar
#ozodnews
#ozodlik2026
#xabarlar
#uzbek
#uzbek_video
🎬
YouTube
|
📷
Instagram
|
🚀
Telegram
🐤
Twitter
|
📞
WhatsApp
|
🔵
Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀
Telegram
Москва вилоятида портлашлар: Россия ҳарбий корхонаси нишонга олинди | Украинага босқин
📹
ВИДЕО
Россия Киевга навбатдаги ҳужумини амалга оширди. Бир киши ҳалок бўлди, тўрт бола дохил 22 киши жароҳатланди. Москва мэри эса Украина Россия пойтахти йўналишида 630 та дрон учирганини даъво қилмоқда.
АҚШ воситачилигидаги музокаралардан сўнг Кремль Путин 10 ноябрда Украина ва АҚШ билан уч томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирди. Зеленский ҳам уч томонлама учрашувни қўллаб-қувватламоқда.
Илон Маск йилига бир миллион инсонсимон Optimus роботини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Эрон эса АҚШ ва Исроил янги уруш бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Озодликда халқаро хабарлар тафсилоти билан танишинг.
#ozodlik
#uzbekistan
#tashkent
#yangiliklar
#ozodnews
#ozodlik2026
#xabarlar
#uzbek
#uzbek_video
🎬
YouTube
|
📷
Instagram
|
🚀
Telegram
🐤
Twitter
|
📞
WhatsApp
|
🔵
Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀
Telegram