
Педиатрия
#билиб_олинг
🔔
Болаларда дренаж массаж қилиш
Постурал дренаж:
Болани балғамини куч таъсирида юқори томон ҳаракатланишига ёрдам берадиган махсус ҳолат.
Перкуссия (енгил тақиллатиш):
Кўкрак қафаси ва орқа соҳасига жуда енгил, ритмик тарзда тақиллатиб, балғамни бўшатиш.
•
Мақсад:
👉
Балғамни бўшатиш
👉
Йўталиш ёки аспирация орқали уни осонроқ чиқаришга ёрдам бериш
👉
Нафас олишни енгиллаштириш
📌
Муҳим эслатма:
Бу усуллар тасодифий тарзда қўлланилмайди. Айниқса, кичик ёшдаги чақалоқларда шифокор ёки физиотерапевт тавсияси билан, тўғри техникага амал қилган ҳолда бажарилиши керак.
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
#фойдали
🔔
Маврак(Салвиаэ,Шалфей)!!!
🔴
Таъсирлари
📌
Яллиғланишга қарши
📌
Балғам кўчирувчи
📌
Антисептик
📌
Сийдик ҳавдовчи
📌
Газ ҳавдовчи
📌
Оғриқ қолдирувчи
📌
Хотирани яхшилайди
💠
Юқори нафас йўллари касалликларида(фарингит,ангина) чайиш учун қўлланилади.
💠
Пиелонефрит ва цистит эса дамламаси кунига 3-4 марта ичилади.
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
#Сақлаб_қўйинг
🔔
Бола кечқурун тез ва тинч ухлаши учун 5 та оддий одат!!!
✅
Ҳар куни бир хил вақтда
ётқизинг — организм ўрганади, уйқу ўзи кела бошлайди.
✅
Ухлашдан 1 соат олдин
телефон ва телевизорни ўчиринг — экран нури уйқу гормони (мелатонин) ишлаб чиқарилишини секинлаштиради.
✅
Хона ёруғини хиралаштиринг
, шовқинни камайтиринг.
✅
Илиқ ювиниш, тиш ювиш, пижама
— ҳар кеча бир хил тартибда.
✅
Охирида — эртак.
Тинч овоз болани юмшоқ ухлатади, нутқ ва тасаввурни ривожлантиради.
💡
Бола эртакда ўз исмини эшитса, ўзгача қулоқ солади. Шундай эртакни Telegram'даги
Lulla боти
тайёрлаб беради: исм ва ёшни ёзасиз — болангиз бош қаҳрамон бўлган эртак расмлари ва илиқ овози билан тайёр. Биринчи эртак — совға
🎁
👉
Бугун кечқурун синаб кўринг
#фойдали
🔔
Болалар учун дорилар дозалари – оналар билиши шарт!
🌡
Паратсетамол (иситма тушириш учун)
Доза: 10–15 мг/кг (ҳар 4–6 соатда, кунига максимал 4 марта)
Эслатма: 3 ойдан кичик чақалоққа шифокор тавсиясисиз берманг!
🌡
Ибупрофен (иситма ва оғриқ учун)
Доза: 5–10 мг/кг (ҳар 6–8 соатда)
Эслатма: Ошқозон муаммоси бўлган болага эҳтиёткорлик билан беринг.
💊
Ақуадетрим (Д витамини)
Профилактика доза: 1–2 томчи кунига (400–800 МE)
Эслатма: Дозани оширманг – ортиқча Д витамини жиддий зарар етказиши мумкин.
🩺
Смекта (ич кетиш учун)
Доза:
1 ёшгача – 1 пакет/кун
1–2 ёш – 1–2 пакет/кун
2 ёшдан катта – 2–3 пакет/кун
Эслатма: Дори билан бирга кўп суюқлик ичиринг.
🫁
Амброксол сиропи (балғам суюлтириш учун)
Доза: 2,5 мл – 1 ёшгача (кунига 2 марта)
Доза: 2,5 мл – 2–5 ёш (кунига 3 марта)
Эслатма: Кечаси берманг, чунки йўтални кучайтириши мумкин.
⚠️
МУҲИМ:
Ҳар бир дори болага фақат вазнига қараб ва шифокор тавсияси билан берилади.
“Ўзи тузалади” деб ўйлаб вақтни бой берманг – болада иситма 3 кундан ортиқ давом этса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
#фойдали
🔔
3 ёшдан бошлаб тавсия этиладиган дорилар
🩺
Лизобакт
Таркиби: лизозим + витамин Б6
Таъсири: томоқ шиллиқ қаватини ҳимоя қилади, вирус ва бактерияларга қарши ишлайди.
Қўлланиши: кунига 3–4 марта, таблеткани оғизда аста эритилади.
Ёши: 3 ёшдан бошлаб.
Афзаллиги: табиий, антибиотик эмас, болаларда энг кўп тавсия этилади.
🩺
Септолете Д / Септолете Нео
Таркиби: антисептик + ментол + эвкалипт.
Таъсири: томоқдаги оғриқ, қичишиш ва яллиғланишни камайтиради.
Ёши: 4 ёшдан бошлаб.
Қўлланиши: 2–3 соатда 1 дона, кунига 4–5 марта.
Эслатма: эритиб ютмаслик, балки оғизда аста сўрилади.
🩺
Стрепсилс (болалар учун шакaрсиз ёки лимонли тури)
Таркиби: антисептик ва оғриқ қолдирувчи модда.
Ёши: 6 ёшдан бошлаб.
Таъсири: ангина, фарингитда оғриқни камайтиради.
Эҳтиётлик: аллергияга мойил болаларда ишлатишдан олдин врач билан маслаҳат.
✅
6 ёшдан катталар учун
🩺
Фарингосепт
Таркиби: амбазон.
Таъсири: бактерияларни кўпайишини тўхтатади (айниқса стрептококк ва стафилококк).
Қўлланиши: кунига 3–4 марта сўрилади.
Ёши: 6 ёшдан.
Афзаллиги: антибиотик эмас, аммо кучли антисептик.
🩺
Граммидин (болалар учун Граммидин Кидс)
Таркиби: граммитсидин С — маҳаллий антибиотик.
Таъсири: бактериал тонзиллит, ангинада самарали.
Ёши: 4 ёшдан.
Қўлланиши: кунига 3–4 марта сўрилади, овқатдан кейин.
Афзаллиги: маҳаллий таъсирли, ошқозонга ўтмайди.
🩺
Тантум Верде пастилкалар
Таркиби: бензйдамин.
Таъсири: оғриқни камайтиради, яллиғланишни пасайтиради.
Ёши: 6 ёшдан.
Қўлланиши: кунига 3 марта.
Афзаллиги: вирусли ва бактериал томоқ оғриқларида ҳам ишлайди.
➡️
Муҳим эслатмалар:
🟥
Болалар шимиш таблеткани чайнаб ёки ютиб юбормаслиги керак — бу дори оғизда эритиш учун мўлжалланган.
🟥
3 ёшдан кичик болаларга бўғилиш хавфи туфайли сўриш дорилари берилмайди.
🟥
Агар бола ютишга қийналса ёки ҳарорат бўлса — бу ҳолда шифокор кўриги зарур.
➡️
ЛОР врач тавсияси сифатида:
Агар бола томоғи қизарган, лекин оғриқ енгил бўлса:
➡️
Лизобакт ёки Септолетe Д — энг хавфсиз танлов.
Агар бактериал тонзиллит (оқ қоплама, юқори ҳарорат) бўлса:
➡️
Граммидин Кидс ёки Фарингосепт фойдали.
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
#билиб_олинг
🔔
Ҳомиладорлик даврида фарзандингиз ақилли бўлиб вояга етиши учун ҳомиладорлик даврида таомномада нималар жой олиш керак???
✔️
Қизил икра омега-3 ёғи,
✔️
Қовоқ уруғлари таркибида цинк мавжудлиги сабабли,
✔️
Фолат кислотани ўзлаштириш учун исмалоқ истеъмол қилинг,
✔️
Бедана тухуми, фосфор, темир
✔️
Темир моддасини ўзлаштириш учун ясмиқ истеъмол қилинг,
✔️
Селен моддасини ўзлаштириш учун ёнғоқларни кўпроқ истеъмол қилинг,
✔️
Ёд моддасини кўпроқ ўзлаштириш учун юнон ёгурти истеъмол қилинг,
✔️
Омега 3 ёғини ўзлаштириш учун зайтун мойи, кокос истеъмол қилинг.
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
#Билиб_олинг
🔔
Бола умуртқа поғонаси ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади
(айниқса 0–7 ёшда), шу даврда нотўғри одатлар кейинчалик деформацияларга олиб келиши мумкин.
❌
Мумкин бўлмаган ёки чекланиши керак бўлган одатлар
1️⃣
Телефонга кўп эгилиб қараш.
Бола бошини олдинга эгиб узоқ қараса натижада бўйин қисмига ортиқча юк тушади
❗
Натижада б
ўйин лордози бузилади,олдинга эгилиш кучаяди ва мушаклар зўриқади. Бўйин қисмида қийшайишлик юзага келади
2️⃣
Баланд ёстиқда ухлаш
бош сунъий юқорига кўтарилиб қолади
❗
Натижа:б
ўйин табиий эгри чизиғи бузилади
Мушаклар нотўғри ривожланади.Бўйин қисмида қийшайишлик юзага келади
3️⃣
Жуда юмшоқ ёки жуда қаттиқ жойда ухлаш
❗
Натижа:Умуртқа нотўғри ҳолатда қолади ва орқа мушаклари симметрик ривожланмайди
➡️
Асосан кўкрак (торакал) ва бел (лумбал) умурқасида қийшайишлик юзага келади
4️⃣
Нотўғри ўтириш (букчайиб ўтириш)
Столга яқинлашиб букчайиб ўтириш
❗
Натижа:кифоз кучаяди (букри ҳолат) ва кўкрак қафаси сиқилади.
Кўкрак қисмда қийшайишлик юзага келади
5️⃣
Бир елкага юк тушириш (сумка, бола кўтариш)ҳ
ар доим бир томонга оғирлик тушса
❗
Натижа:Умуртқанинг кўкрак ва бел қисмида қийшайишлик юзага келади кучаяди ён томонга эгилади
👶
⚠️
Жуда эрта ўтқазиш ёки юрғизиш (чақалоқларда)
Умуртқа ҳали тайёр эмас
❗
Натижа:Табиий эгри чизиқлар нотўғри шаклланади ва натижада Бутун умуртқа поғонаси нотуғри шаклланади
⚠️
Нималарга олиб келади?
Агар бу одатлар давом этса:
⬅️
Сколиоз
– умуртқа ён томонга қийшаяди
⬅️
Кифоз
– орқа букчаяди (букри бола)
⬅️
Лордоз
бузилиши – бел ёки бўйин ҳаддан ортиқ эгилади
⬅️
Сурункали бел/бўйин оғриғи
⬅️
Нафас олиш ва юрак фаолиятига ҳам таъсир қилиши мумкин (оғир ҳолатда)
✅
Тўғри профилактика
📏
Телефонни кўз баландлигида ушлаш
🛏️
Паст ва ўртача қаттиқ ёстиқ
🪑
Тўғри ўтириш (бел тик)
🎒
Икки елкали рюкзак
🤸♂️
Жисмоний машқлар (сузиш жуда фойдали)
👶
Болани мажбуран ўтқазмаслик
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
#Сақлаб_қўйинг
⚠️
11 ойлик боланинг меъёрий кўрсатгичлари боланинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий ривожланиш босқичларини қамраб олади. Қуйида умумий меъёрий кўрсатгичлар келтирилган:
✅
Жисмоний ривожланиш
➡️
Вазн:
• Ўғил болалар: 8,9–11,0 кг
• Қиз болалар: 8,4–10,5 кг
➡️
Бўй:
• Ўғил болалар: 72–77 см
• Қиз болалар: 71–76 см
➡️
Бош айланаси:
• 44–47 см
➡️
Кўкрак айланаси:
• 45–48 см
✅
Моторика (ҳаракат ривожланиши)
• Боланинг кўпчилиги қадам ташлашни бошлайди (айримлар ҳали юраётган бўлмаслиги мумкин).
• Юзтубанда ёки четларига ёпишиб юришга ҳаракат қилади.
• Ойоқ ва қўллар мустаҳкамроқ назорат қилиниб, майда моторик ҳаракатларда яхшиланиш кузатилади (масалан, кичик буюмларни ушлаш ва жойлаштириш).
✅
Кўникмалар ва руҳий ривожланиш
✅
Интеллектуал ривожланиш:
• Оддий кўрсатмаларни тушуниб бажаради (масалан, “бер”, “ол”).
• “Йўқ” ёки “бўлмайди” каби сўзларнинг маъносини тушунади.
• Баъзи сўзларни айта олади (одатда 1–3 сўз).
✅
Ижтимоий ривожланиш:
• Таниш одамларга ижобий муносабатда бўлади.
• Узоқ таниш бўлмаган одамлар билан мулоқотда эҳтиёткор.
• Ота-онаси ёки қараувчиси билан жуда боғлиқ бўлади.
✅
Овқатланиш
• Кундалик овқатланиш миқдори тахминан 4-5 марта, шунингдек, қўшимча 1-2 марта эмизиш ёки сунъий озуқа қабул қилиш.
• Қаттиқ овқатларни яхши чайнаб ея бошлайди.
• Турли қўшимча овқатларга қизиқиши ортади (мисол учун, мева, сабзавот, гўшт).
✅
Уйқу
• Кундалик умумий уйқу вақти: 13–14 соат.
• Кечаси: 10–11 соат.
• Кундузи: 1–2 марта, тахминан 2–3 соат.
✅
Иммунитет ва тиббий текширувлар
• Профилактик эмлашларни давом эттириш муҳим (тиббий календарь асосида).
• Тиш чиқиши давом этади (одатда 6–8 та тиш чиқади).
⚠️
Нормадан чекинишлар
Агар болада қуйидаги ҳолатлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади:
➡️
Юришга ҳаракат қилмаслик ёки қўл ва оёқларда мустаҳкамлик етишмаслиги.
➡️
Оддий кўрсатмаларни тушунмаслик.
➡️
Овқатланиш ёки уйқу жараёнларида жиддий қийинчиликлар.
❗️
Бу кўрсатгичлар боланинг умумий ривожланишига оид маълумотларни акс эттиради, аммо ҳар бир боланинг ривожланиши индивидуал эканини унутмаслик керак.
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
#билиб_олинг
⚠️
Эмизикли болалар учун массажнинг фойдалари!!!
🔸
Мушаклар тонуси яхшиланади, кучи ва эластиклиги ошади.
🔸
Бўғимлар эгилувчанлиги яхшиланади.
🔸
Бола организмининг ҳимоя кучлари фаоллашади.
🔸
Рахит касаллиги асоратларининг олдини олишда ёрдам беради.
🔸
Таянч-ҳаракат тизими мустаҳкамланади.
🔸
Моддалар алмашинуви кучаяди.
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24
1-ОКТЯБРЬ – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни!"
💐
Азиз устозлар! Байрамингиз муборак бўлсин!
©
Doctor Ganiyev
➕
PEDIATRIYA_24