Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

POYKEND.UZ

poykenduz
Бухоро вилояти Қоракўл, тумани Имом хатибларининг расмий диний - маърифий канали paykent.uz
Подписчики
5 196
24 часа
12
30 дней
-40
Необычный рост (24 часа)
Просмотры
1 627
ER
31,31%
Посты (30д)
94
Символов в посте
396
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 11, 14:43
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

👥
ЖУФТ ТАНЛАШДА МАТЕМАТИК ЕЧИМ
🫂
ўқинг :қойил қолмай илож йўқ
✏️
"Ал жабр вал Муқобала" асарининг муаллифи, математика фанининг доҳийларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг олдига шогирдларидан бири келиб, уйланмоқчи эканини айтибди.
— Қандай қиз танласам маъқул?! -, деб сўрабди.
Шунда Хоразмий:
— Дини учун бирни қўясан;
- ҳуснли бўлса бирнинг ёнига сифр, яъни ноль қўясан. 10 бўлади!
- агар насабли бўлса яна битта сифр қўясан, 100 бўлади!
- агар молу давлатли бўлса яна битта сифр қўясан 1000 бўлади!
Агар 1000нинг бошидаги бир сонини олиб қўйсанг, қолган ноллар ҳеч нарсани ифода қилмайди.
ДЕМАК СЕН ДИНДОРИНИ ТАНЛА!, деб жавоб берибди.
🌿
💬
Қаранг қандай гўзал ҳикмат! Биз яшашни ғарбнинг беҳаёлик устига қурилган маданиятидан эмас, ўзимизнинг улуғ аждодларимиздан ўрганмоғимиз керак.
🕌
Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқин Сайидов Расул ўғли
@Poykenduz

September 11, 10:33
Файлы недоступны
7
Открыть в Telegram

🌙
«ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪРИФАТИ — ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР БОШ МЕЗОНИ»
#Бош_имомнинг_жума_ташрифи
Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов Қоракўл туманидаги «Қобул Ота» жоме масжидида жамоат билан бирга жума намозини адо этдилар.
Жума маърузасида Қуръони каримни ўрганиш, унинг маърифий ва тарбиявий аҳамияти, инсонни эзгулик, ҳалоллик ва юксак ахлоққа чорловчи таълимотлари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, оила тинчлиги, фарзандлар тарбияси, жамиятда меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасида муҳим тавсиялар билдирилди.
Маъруза сўнгида юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва фаровонлиги ҳақига дуо қилинди.
@NaqshbandUZ

September 10, 18:15

☝️
ЖУМА ТОНГИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.
☝️
САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

September 10, 06:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир»
(Нисо, 103)
2026/1448 | 10 сентябрь пайшанба
@Poykenduz

September 10, 05:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#
ЭЪЛОН
🗓
11
сентябрь
куни, Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори
Жобир домла Элов
Қоракўл туманидаги
“Қобул Ота”
жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташриф буюрадилар.
📖
Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
♻️
Жума мавъизаси давомида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатларини тинглаш, шунингдек, Жобир домланинг барчамиз учун фойдали суҳбатларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўласиз.
Иншааллоҳ!
✍️
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

September 10, 04:11

Учта амал борки, улар тарозуга қўйилмайди:
1. Сабр.
Унинг савоби чегараланмаган:
«Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур», Зумар сураси, 10 оят.
2. Афв.
Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
«Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир», Шўро сураси, 40 оят.
3. Рўза
.
Унинг ҳам савоби чегараланмаган:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло айтади: «Одам боласининг ҳар бир қилган амали ўзи учундир. Магар, рўзаси мен учундир. Рўзасига ажрни Мен ўзим бераман”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.

September 08, 21:06
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

@Poykenduz

September 08, 16:33

АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Poykenduz

September 08, 11:29
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

АЛЛОҲ ЯРАТГАН ГЎЗАЛЛИК ТАБИАТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ
💫
PAYKENT.UZ

September 08, 10:26
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Ҳалоллик мўминлик сифатидир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗
@NaqshbandUZ