
Qiziqarli Geografiya🌎
🇩🇪
Гогентсоллерн қалъаси. Германия.
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
🍿
Dunyo miqyosidagi ekologik muammolar O’zbekistonga ham havf solishni boshladimi?
🔗
https://www.youtube.com/watch?v=CxzM7IJFhuM
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
Коррупцияни енгмоқчи бўлсангиз, зинапояни тепадан бошлаб супуринг. Агар тепадагилар адолатли бўлмаса, пастдагилар ҳеч қачон тўғри йўлдан юрмайди.
Ли Куан Ю
,
Сингапурнинг собиқ Бош вазири
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
🇩🇰
Дания, Фарер ороллари.
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
КОРЕЙС ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИ
* * *
Ўн йилда тоғлар ҳам, ўрмонлар ҳам ўзгаради.
* * *
Бировнинг битта айбини кўрсанг,
Ўзингнинг мингта айбингни эсла.
* * *
Меҳмон қўлида нима олиб келгани эмас,
Қалбида нима олиб келгани муҳим.
* * *
Балиқчига қуруқ юриш,
Овчига шалоббо бўлиш – фожеа!
* * *
Қизимиз сулув бўлса, бас,
Куёв топиш муаммомас.
* * *
Ҳарф – аскар,
Фикр – генерал!
* * *
Амалинг топилса, аймоқиларинг ҳам топилади.
* * *
Ҳосил мўл бўлган йили қашшоқ баттар хароб бўлади.
* * *
Бехосият йилда уруғ ҳам унмайди.
* * *
Бахт қўшалоқ келмайди,
Қайғу – ёлғиз.
* * *
Лашкарбошисиз лашкар – онасиз бола.
* * *
Тўккан сувингни қайтиб йиға олмайсан.
* * *
Бир оёқ узун бўлса,
Иккинчиси калта бўлади.
* * *
Бир одамнинг ўн юмушини бир юмушидан билса бўлади.
* * *
Бўридай ишла,
Сичқондек тишла.
* * *
Бевани дарди бевага аён.
* * *
Кўп эшитсанг, зўр эртак ҳам жонингга тегади.
* * *
Осмон қулаб тушса ҳам, чиқишга тирқиш топса бўлади.
* * *
Аҳмоқ янги кийимда ҳам аҳмоқ.
* * *
Юлинган сочни жойига қайта қўйиб бўлмайди.
* * *
Уч кун оч қолсанг, тўртинчи куни ўғрига айланасан.
* * *
Усталар кўп жойда девор қийшиқ урилади.
* * *
Ўзинг эшган арқон пишиқ бўлади.
* * *
Ўз уйингда кўп ишла,
Ўзганикида кўп оша.
Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
Озиқ-овқат билан ўзини ўзи таъминлай оладиган мамлакатлар.
Дунёда фақат битта мамлакат еттита озиқ-овқат гуруҳининг барчасида (гўшт, сут маҳсулотлари, балиқ, крахмалли овқатлар, дуккаклилар, ёнғоқлар, мевалар ва сабзавотлар) ўзини ўзи таъминлайди - ва бу мамлакат Гаяна. Ўзбекистон эса 5 та.
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
Ёввойи табиатдаги ажойиб қоидалардан бири: Кузда мазза қилиб ошқовоққа тўйиш керак!
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
Қизиқарли факт
Вашингтон қамоқхоналаридан бирида маҳбуслар тажовузкор кўча мушукларини хонакилашишига ёрдам беришади. Улар кун бўйи мушукларни ўзлари билан олиб юриб, уларга меҳр беришади. Мушуклар ўзларини севилгандек ҳис қилишади ва аста-секин хонакилашиб, янги уйлар топишга умид қилишади.
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz
Оғриқ
ЭЛГА БЕГОНА ИЛМ
Бизда нима учун илмий тадқиқотлар оммалашмайди? Нега PhDю фан доктори кўп, лекин олим кам? Бунинг сабаби жуда кўп. Шулардан биттаси – диссертацияларнинг одам тушунадиган тилда ёзилмаслиги. Соҳада тил, услуб, лексиканинг бузуқлиги.
Масалан, жайдари қилиб айтганда, сиз оддий электр чироқни чироқ деб қўя қолмайсиз. Чироқ деб, изоҳ белгиси (сноска)да албатта: "Чироқ – фалон йилда Фалон олим томонидан кашф этилган, ичида волфрам металидан ясалган ингичка пружинаси бор, асосан кечалари ёқиб қўйиладиган патронли шиша мослама" дея уни қайта "тушунтиришингиз" талаб этилади, гўё уни ўқиётган одам Бразилия жунглиларида яшовчи, замон тараққиётидан бехабар қолиб кетган қабила вакили.
Қолиплар эса совет давридан қолган. Ҳарфлар катталиги, оралиқ, ҳошия қалинлиги (матн чети) бир хил бўлиши, умрингизда варақлаб кўрмаган китоб ва вақтли нашрларни, улардан бир жумла оласизми, олмайсизми, адабиётлар рўйхатига киритишингиз талаб этилади.
Фикрларингизни ўйлаганингиздек ифода этолмайсиз, улар "ғайриилмий" бўлиб қолиши мумкин.
Ҳажм ҳам аниқ белгилаб қўйилади. Сизнинг билим даражангиз, ифода маҳоратингизнинг қиймати бир пул. Бошқалар 50 саҳифада айтиши мумкин бўлган гапни сиз балки 20 саҳифада ифодалай оларсиз – бу билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Белгиланган стандартлар бор.
Тадқиқотчи бемалол изланмайди, мазза қилиб фикрлашдан маҳрум. У матнни комиссияларнинг қолипига қандай тушириб ёзиш қайғусида қоғоз тўлдиради, холос.
Бизнинг илм-фанда гипотезалар, фантазиялар, умуман, тафаккур категориясига (шундай ёзсам, тегишли мутасаддилар учун тушунарли бўлса керак) чеклов ўрнатилган. Шунинг учун ҳам бизда диссертациялар икки томчи сувдай бир-бирига ўхшайди, услуб, оҳанг жиҳатидан бир-бирини такрорлайди. Диссертантнинг ўзи ва уч-тўрт дахлдор кимсадан бошқа ит ҳам ўқимайдиган, ўқиёлмайдиган, ўқиса кўнгли айнийдиган, аммо эгасига диплом деган матоҳни олиб берадиган "илмий" ишлар хирмони тоғдай юксалиб бормоқда.
Тадқиқотчига тийин фойдаси йўқ чет тилидан сертификат топшириш талаби ҳам илм-фанни гуллаб-яшнатиб қўяётгани йўқ.
Негаки, биз илм тилини эл тилидан ажратганмиз. Ёзганимиз қанчалик тушунарсиз, чучмал, тумтароқ, мавҳум бўлса, шунча кетмони учади – илмий деб тан олинади.
Ахир, илм – одамлар учун эмасми? Ёки у фақат устамалар, имтиёзлар, ёғлироқ иш жойлари, мўмайроқ ойлик маошлар учунми?
Kanalga obuna bo'lish
👇
👇
👇
🌏
@qiziqarligeografiyauzz