
Икки-нур:Qurʼon va Hadis
🖋
ҚАЛБИНГИЗНИ УЙҒОТИНГ!
🔳
Аллоҳ таоло айтади:
«Огоҳ бўлинг, қалблар фақат Аллоҳни зикр қилиш билан ором топади.» (Раъд, 28)
➡️
Қалбингизни Қуръон ва зикр билан тирилтиринг.
🔵
Қуръон ва Ҳадис
🖋
НЕГА КЕЛДИК БУ ДУНЁГА?
ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ
«Сўнгра, албатта, у Кунда неъматлар ҳақида сўралурсиз».
❤️
УСТОЗА ИРОДА АХМЕД ВА
УММУ ТАСНИМ БИЛАН
ПОДКАСТ
🔵
Қуръон ва Ҳадис
🖋
НИМАГА КЕЛДИК БУ ДУНЁГА?
⚜️
Биз кўпинча диндан фақат енгиллик ва қулайлик излаймиз, турли чўпчаклар, бировларнинг тушлари ва тўқима ҳикояларга суяниб,
«Ла илаҳа иллаллоҳ»
калимасининг асл моҳиятини унутиб қўямиз.
⚜️
Одамларнинг гап-сўзларидан, тафтишлардан ва ҳаётий қийинчиликлардан қўрқамиз, лекин ҳар бир олган нафасимиз, ичган бир қултум сувимиз ва яшаб ўтган ҳар бир дақиқамиз учун сўраладиган Кунни эсдан чиқарамиз.
➡️
Ҳақиқий иймон
– бу кўр-кўрона эргашиш эмас, балки тўғри манбаларга асосланган мустаҳкам илмдир. Бу йўл доим ҳам осон кечмайди, у таъна ва туҳматлардан қўрқмасдан,
Пайғамбаримиз
⚡️
ва саҳобаларнинг изидан юришни талаб қилади.
⚜️
Агар бугун дунёвий ҳаловатимизни деб динимизни ўрганишдан қочсак, эртага фарзандларимизнинг келажаги ва тарбиясини кимларнинг қўлига топширамиз?
ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ
«Сўнгра, албатта, у Кунда неъматлар ҳақида сўралурсиз».
➡️
Дунё ташвишлари сизни энг асосий мақсаддан чалғитишига йўл қўйманг!
🔵
Қуръон ва Ҳадис
🔘
БИР ОЙ РЎЗА ТУТГАНДЕК САВОБ ОЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?
🔲
Oйда уч кун рўза тутишни одат қилинг!
Агар кетма-кет уч кун тутиш қийин бўлса, ойнинг бошида бир кун, ўртасида бир кун ва охирида бир кун рўза тутинг.
🟨
Нима учун айнан уч кун?
🔲
Чунки ҳар бир яхшиликка ўн баробар ажр берилади. Демак, уч кун рўза тутиш бир ой тўлиқ рўза тутгандек ажрга сабаб бўлади, иншааллоҳ.
🔵
Қуръон ва Ҳадис