
Ramazoni sharif.uz
#Видео
#Қуръон
📹
Қуръон ўқиб дуо қилмаса ҳам савоб бўладими?
🎙
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar
#sunnat
#tahorat
#duo
#jannat
УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР
:
Таҳоратдан сўнг дуо қилиш
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олиб:
"Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу",
деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар
(Имом Муслим ривояти).
Таҳоратда икки қўлни ювганда қўл мускуллари, билаклар ҳаракатланади. Оғиз ва бурунни чайганда жағ, қўл мускуллари, елка ҳаракатланади. Нафас йўллари очилади.
Бошга масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан бири қилиб белгиланишида кўп ҳикматлар бор. Қўл бармоқларини ҳўллаб масҳ тортганда бошдаги томирлар кенгайиб, оғриқлар йўқолади. Киши ўзида хотиржамлик ва роҳатни ҳис қилади.
Бош оғриғининг 95 фоизида айнан бошдаги томирларнинг сиқилиши туфайли оғриқ пайдо бўлади. Бошга ва гарданга масҳ тортиш билан қон айланиши, асаб тизими фаолияти яхшиланади. Бош оғриғи йўқолади.
©️
Даврон НУРМУҲАММАД
⏭️
Батафсил
@ramazoni_sharif_uz
🌷
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба тонги хайрли бўлсин!
🌹
Аслида бахт-саодат
ҳ
отиржамликдадир.Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади:
“Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”.
Раъд сураси, 28-оят
«Ҳикматлар чашмаси"
дан
🌸
Бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
🤲🏻
🌺
@ramazoni_sharif_uz
🕊
#namozvaqt
lari
Chorshanba | Safar 15-kun
29.07.2026/1448y
Olmaliq shahar
"Ramazoni sharif"
jome masjidining jamoat namoz vaqtlari.
🌆
Tong 03:40
🌅
Quyosh 05:10
Bomdod 04:35
Peshin 13:00
Asr 17:35
Shom 19:50
Xufton 21:25
,,Namozni to'kis ado etinglar.
Albatta, namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandir. (Niso surasi, 103-oyat)''
@ramazoni_sharif_uz
#mutolaa
#foydali
#salomatlik
🌙
УЙДА АХЛАТ ТЎПЛАШНИНГ ЗАРАРЛАРИ
📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни уй ва ҳовлиларни озода тутишга,
чиқинди ва ахлатларни тўплаб қўймасликка чақирганлар. У зот алайҳиссалом бундай деганлар:
“Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суядир. Озодадир, озодаликни суядир. Карамлидир, карамни суядир. Сахийдир, сахийликни суядир. Шундай экан, ҳовлиларингизни озода тутинг!..”
(Имом Термизий ривояти).
❗️
Уйда ахлат тўплаб қўйиш нафақат диний, балки тиббий ва психологик жиҳатдан ҳам катта зарарларга эга.
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб ташламаслик уй муҳити ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
🚫
Тўпланган ахлат сувараклар, пашшалар, сичқон ва каламушларни ўзига тортади.
Улар вабо, тиф ва дизентерия каби хавфли инфекцияларни ташийди.
🍊
Озиқ-овқат қолдиқлари тез чирийди.
Натижада ҳавода кўзга кўринмас замбуруғ споралари кўпайиб, аллергия ва астмани қўзғатади.
🧬
Чириш жараёнида аммиак ва водород сулфид каби газлар ажралади
. Бу газлар бош оғриғи, кўнгил айниши ва нафас қисишига сабаб бўлади.
🤔
Бетартиб ва ахлат тўла уйда яшаш инсон миясини толиқтиради.
Бу доимий стресс, асабийлик ва сурункали чарчоқни келтириб чиқаради.
🧠
Ифлосланган ҳаво ва тартибсизлик одамнинг иш қобилиятини пасайтиради.
Диққатни бир жойга жамлаш қийинлашади.
✍️
Даврон НУРМУҲАММАД
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
САЖДАГА КЕТАЁТГАНДА ШИМНИ ЮҚОРИГА КЎТАРИШ
#сажда
❓
2183-САВОЛ: Намоз ўқиётган кимса саждага боришда шимининг тизза қисмини икки қўли билан юқорига кўтарса, намози бузиладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки бу зарурат юзасидан бўлганлиги, яъни намозни ислоҳ қилишга қаратилган ҳаракат бўлгани учун намозни бузмайди ва макруҳ ҳам саналмайди. Фақиҳлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозда пешона терларини қўллари билан артганлари ва зарурат юзасидан кийимларини тўғрилаб олганларини далил сифатида келтириб, қачон заруратдан ташқари ҳолатларда кийимини ўйнаса ёки уни тўғриласа, макруҳ ва бу ишни бир рукнда уч марта такрорласа, намозни бузувчи амал бўлишини таъкидлаганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
#muftiy_minbari
Олов еювчи бўлманг!
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@ramazoni_sharif_uz
#Кун_ояти
«Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир»,
(«Бақара» сураси, 110-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@ramazoni_sharif_uz
#Видео
#намоз
📹
Қуёш ботаётганда аср ўқиса бўладими?
🎙
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar
#Ҳадис
Жаннатдан уй
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман",
дедилар.
@ramazoni_sharif_uz