Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

ФТТ хамширалари

raxmidinovna_uzz
Тиббиётга оид БУЙРУК ва амалий КУНИКМАЛАР хакида малумотлар Таклиф ва мурожаатлар учун: @UBaYDuLLaYeVa_SaLoMaT
Подписчики
1 172
24 часа
30 дней
Просмотры
525
ER
44,8%
Посты (30д)
9
Символов в посте
1 175
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Медицина
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
August 18, 18:22

🪣
Зарарсизлантирувчи
моддалар билан зарарланганда биринчи ёрдам:
Иш тартиби бузилганда, авария ҳолларида, техника хавфсиз-лигига риоя қилинмаганда ходимларда заҳарланиш ҳоллари рўй бериши мумкин.
Барча зарарсизлантирувчи кимёвий моддалар билан за-ҳарланганда тери шиллиқ қаватлари ва нафас йўлларининг таъсирланиши рўй беради.
Ҳимояланмаган терига зарарсизлантирувчи восита теккан-да, биринчи навбатда, зарарланган жой оқар сувда ювилади.
Нафас йўли орқали заҳарланганда тезда очиқ ҳавога ёки яхши шамоллатилган хонага чиқиш, оғиз-ҳалқумни ва бурунни сув билан чайиш зарур
Зарарсизлантирувчи моддалар кўзга тушганда тезда оқар сув билан бир неча дақиқа давомида ювиш, альбутсит томизиш, офтальмологга мурожаат қилиш лозим.
https://t.me/raxmidinovna_uzz

August 18, 18:22

Амалдаги "Шифохона ичи  инфекциясини олдини олиш" нинг мазмуни, ахамияти хакида маълумот беринг.

САНПИН 0342-17 укинг
.
Ёки кискача тарифи
👇
👉
Шифохона ичи инфекцияларини (ШИИ) олдини олиш – беморлар хавфсизлигини таъминлаш ва тиббий муассасаларда инфекцияларнинг тарқалишини чеклашга қаратилган ташкилий, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар мажмуидир.
Мазмуни
Бу тизим бир нечта асосий тамойилларга таянади:
Қўл гигиенаси:
Тиббиёт ходимларининг беморларга хизмат кўрсатишдан олдин ва кейин қўлларини антисептик воситалар билан ишлов бериши ёки совунлаб ювиши;
Стерилизация ва дезинфекция:
Тиббий асбоб-ускуналарни синчиклаб зарарсизлантириш, уларни стандарт талабларга мувофиқ сақлаш;
Шахсий ҳимоя воситалари:
Тиббий ниқоблар, қўлқоп, махсус кийим-бошлардан тўғри фойдаланиш;
Инфекцион хавфсиз муҳит:
Палата ва муолажа хоналарини мунтазам шамоллатиш, кварцлаш ва хлорли эритмалар билан тозалаш.
Аҳамияти
Асоратларни камайтириш:
Операциядан кейинги яра инфекциялари (ШИИ тахминан 44% ни ташкил қилади) ва қон орқали юқадиган касалликларнинг олдини олади;
Бемор ҳаётини сақлаб қолиш:
Даволаниш муддатини қисқартиради ва беморларнинг шифохонада оғир асоратларсиз тезроқ соғайишига хизмат қилади;
Иқтисодий самарадорлик:
Инфекцияларни даволаш учун кетадиган ортиқча дори-дармон харажатларини камайтиради;
Касбий хавфсизлик:
Тиббиёт ходимларининг иш жараёнида турли юқумли касалликларга чалиниш хавфини минималлаштиради.
Ўзбекистонда шифохона ичи инфекцияларини назорат қилиш ва олдини олиш тартиб-қоидалари, хусусан,
СанПиН № 0342-17
меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
☝️
Юкоридаги малумот кийин булса пастдагидан фойдаланинг
👇
Амалдаги шифохона ичи инфекцияси
(ШИИ) профилактикаси СанПиN №0342-17 талабларига асосланади. Унинг мазмуни — тиббиёт муассасаларида беморлар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш, инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва уларни барвақт назорат қилишдан иборат.
Мазмуни
Гигиена стандартлари:
Жахон согликни саклаш ташкилоти томонидан тасдиқланган қўл гигиенаси қоидаларига қатъий амал қилиш.
Стерилизация ва дезинфекция:
Тиббий асбоб-анжомларни марказлашган тарзда тўлиқ зарарсизлантириш.
Санитария режими:
Бинолар ва хоналарни тоза ҳамда ифлосланган хоналарга аниқ ажратиб фойдаланиш.
Чиқиндиларни бошқариш:
Хавфли тиббий чиқиндиларни тўғри йиғтиш ва утилизация қилиш.
Аҳамияти
Ҳаётни сақлаш:
Беморларнинг асосий касаллигига қўшимча инфекциялар қўшилишининг олдини олади.
Даволаш самарадорлиги:
Касалхонада қолиш муддатини ва дори воситаларига чидамли микроблар пайдо бўлишини камайтиради.
Касбий хавфсизлик:
Тиббиёт ходимларининг соғлиғини иш жараёнидаги юқумли хавфлардан ҳимоя қилади
https://t.me/raxmidinovna_uzz

August 18, 18:22
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🪣
Мукаммал тозалов
https://t.me/raxmidinovna_uzz

August 18, 18:22

100 саволга 100 жавоб
Тез ёрдамда ишловчилар учун
https://t.me/raxmidinovna_uzz

August 15, 04:39
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Тиббий чиқиндиларни тўғри утилизация қилиш: Хавф ва огоҳлантириш
⚠️
🛑
Биз тиббий чиқиндиларни, хусусан ишлатилган шприц, катетер ва системаларни мусорга ташлашнинг хавфли эканлигини муҳокама қиламиз.
🦠
Ушбу чиқиндилар тиббий ходимлар ва санитарларни Гепатит Б C ва Вич каби юқумли касалликлардан зарар кўриши мумкин.
👉
https://t.me/raxmidinovna_uzz

August 15, 04:39

‼️
1.
Универсал модел нима?
Универсал (умумий) модел бу барча илк ёшдаги болалар, хомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёшда ва холатларда зарурий ташрифларини амалга оширади
2.
Прогрессив модел нима?
Прогрессив (мақсадли) модел алохида эхтиёжларга мухтож бўлган тиббий ва рухий ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатуви билан қамраб олади
3.
Универсал прогрессив (аралаш) модел нима?
Хонадонга ташрифларни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, универсал ва мақсадли моделларнинг афзалликларини бирлаштиради,  чекловларни енгиб ўтади ва самарасини оширади
4.
Патронаж янги моделинининг ананавийсидан фарқи нима?
Патронаж ҳамшираси якка холда ишламайди,  хонадонларга ташрифни сонига эмас,  сифатига ахамият беради. Бир кунда ўртача 3 та хонадонга ташриф буюради. Хар бир хонадонга кирганда 40-60 дақиқа вақт сарфлайди ва бошқалар....
5.
Хомиладорлар учун нечта ташриф белгиланган?
2 та ташриф:  хомиладорликнинг 12-32 хафтасида
6.
Барча туғруқдан кейинги даврдаги аёллар учун нечта ташриф белгиланган?
3 та ташриф:  Туғруқхонадан чиққандан сўнг биринчи уч кун ичида,  Туғруқдан кейин 15 кунда,  Туғруқдан кейин 1 ойда (чақалоқлар ташрифи билан бирга)
7.
0-5 ёшгача бўлган болалари бўлган оилалар учун нечта ташриф белгиланган?
12 та ташриф:  3 кун,  15 кун,  1 ой, 3-6-9-12-18-21-36-48-60 ойликда
8.
Хомиладор аёлларда хавф омилларини аниқлаш учун нечта йўриқнома ишлаб чиқилган?
7 та.
9.
Туққан аёл, ота она, 5 ёшгача боладахавф омилларини нечта йўриқнома билан аниқлаймиз?
14 та
10.
Амалий қўлланма нечта модулдан иборат?
13 та
11.
Онага
шифокорга мурожаат қилиш кераклигини тушунтириш керак
:
Қулоқ оғриса (бола ниҳоятда инжиқланади ёки қулоғини ишқалайди ёки бўлмаса эмизиш пайтида йиғлайди).
Боланинг қулоғидан йиринг оқса.
Иситмалаб қолса.
12.
Қулоқ оғриғининг олдини олиш
Болалар шамоллаганда бурунларини қоқмасдан артишга ўргатиш.
Чақалоқларни сўрғичли шиша идиш орқали овқатлантирмаслик.
Боланинг бурни тўлиб қолганида уни мунтазам равишда юмшоқ мато билан тозалаб туриш.
13.
Диарея (ич кетар)га тариф беринг
Боланинг ичи кунига уч марта ёки ундан кўпроқ суюқ келиши, ич кетар деб таърифланади.
14.
Сувсизланиш белгилари:
қувватсизлик
ҳолсизлик ва уйқучанлик
оғиз қуриши
чанқаш
сийдикнинг  камайиши;  сийдикнинг  тўқ  сариқ бўлиши
кўзларнинг киртайиши
чақалоқлар  бошидаги  лиқилдоқнинг ичга тортилиб туриши
вазннинг камайиши
15.
Яхши овқатланмасликдан  келиб чиқадиган муамоллар
Бола секин ўсади ва вазни етарли бўлмайди
Юриши, гапириши ва фикрлаши орқада қолади
Қорни катталашади, қўл ва оёқлари ингичкалашади
Касалликлар оғирроқ кечади ва кўпинча ўлимга олиб келади
Дармонсиз бўлади ва тез толиқади
Иштахаси йўқолади
Камқон бўлади
Камхаракат, бола хомуш бўлади ва ўйинларга қизиқмайди
Юз, оёқ-қўл териси тез-тез яра ёки доғ бўлиб туради, бадани шишади
Сочи ингичкалашади, тўкилади, ранги ва жилосини йўқотади
Шабкўрлик, кўз сохасининг қуруқлашуви ва кўрлик кузатилади
16.
Хавфнинг кандай даражалари тавсифланади
.
Хавф йук, хавфнинг урта даражаси, хавфнинг юкори даражаси
17. Хавфнинг юкори даражасида тиббий бригада хамширанинг тактикаси
Зудлик билан тез ёрдамга мурожаат этиши зарур
18. Хавфнинг урта даражаси аникланганда патронаж хамшира кандай харакатларни амалга оширади.
Оилани биргаликда олиб бориш ва куллаб кувватлаш учун режа тузади, ЭКО картани тузиб бригадани жалб килган холда муаммони бартараф этади
https://t.me/raxmidinovna_uzz

August 15, 04:39

Xамширалик иши
Олий тоифа саволига жавоб

Савол:
Даволаш профилактика муассасаларида юқумли касалликлар рўйхатга олинса шошилинч хабарнома қайси вақт оралиғида берилиши керак ва қайси журналда қайд этилади?

ЖАВОБ
: Юқумли касаллик диагнози қўйилган барча беморлар мажбурий қайдланиши ва ҳисобга  олиниши  зарур. Юқумли касалларнинг рўйхатга олиниши врач ёки ўрта тиббий ходимнинг барча юқумли касалликларда ёки уларга шубҳа туғилганда тўлдириладиган ва шошилинч равишда (12 соат ичида) санитария-эпидемиология станциясига жўнатиладиган «Юкумли касаллик тўғрисида, овқатдан, касбга алоқадор ўткир заҳарланиш, эмлашга ғайри-табиий реакция тўғрисидаги шошилинч хабарнома»га (№ 058/у формаси) асосан олиб борилади.
👉
https://t.me/raxmidinovna_uzz

August 13, 08:37
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

August 13, 08:37

💉
БРАНУЛАЛАР (Катетер): Қайси ранги қайси томирга тушади?
Амалиётда қайси бранулани танлашда қийналяпсизми? Унда бу қисқача "шпаргалка" айнан сиз учун:
🟠
14Г (Зарғалдоқ)
— Энг катта томирлар учун (сон ёки ўмров ости). Бемор жуда оғир аҳволда бўлиб, қон ёки суюқликни "шариллатиб" тез қуйиш керак бўлганда ишлатилади.

Тезлик: 150-300+ томчи/минут
⚪️
16Г (Кулранг)
— Қўлдаги энг бақувват, кўзга яққол ташланиб турадиган йўғон томирлар учун.

Тезлик: 100-200 томчи/минут
🟢
18Г (Яшил)
— Тирсак букилишидаги ўзимиз билган стандарт, яхши томирлар учун. Қон қуйишга энг қулайи шу.

Тезлик: 60-120 томчи/минут
🩷
20Г (Пушти)
— "Универсал" бранула! Амалиётда ҳамма энг кўп ишлатадигани. Қўл усти ва билакдаги ўртача томирларга бемалол тушаверади.

Тезлик: 30-80 томчи/минут
🔵
22Г (Кўк)
— Ингичка, қочиб кетадиган ёки қон босими паст бўлган нозик томирлар учун.

Тезлик: 20-40 томчи/минут
🟡
24Г (Сариқ)
— Кичкина болалар ва томири йўқолиб, қуриб қолган қариялар учун. Жуда секин, томчилатиб қуйишга мўлжалланган.

Тезлик: 10-25 томчи/минут
🟣
26Г (Сиёҳранг)
— Чақалоқлар ва томири "ипдек" ўта ингичка беморлар учун махсус.

Тезлик: 5-15 томчи/минут
❗️
Олтин қоида: Осма укол тушиш тезлиги ҳар доим беморнинг ҳолатига, дори турига (қуюқ-суюқлиги) ва юрагига қараб ҳам ўзгаради. Фақат аппаратга ишониб қолманг!
https://t.me/raxmidinovna_uzz

July 21, 12:31
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram