
RETRO CHINOZ
#ХОТИРА
КАМОЛОВА ДИЛАФРУЗ СУННАТ ҚИЗИ
23/04/1976—17/07/2026
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
🤲
Аллоҳ таъалага чексиз ҳамду-санолар бўлсин!
🤲
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллаҳи алайҳи Васаллам Ҳазратларига битмас-туганмас саловатлар ёғилсин!
🤲
Синфдош-дўстимиз, дугонамиз,қадрдонимиз Камолова Дилафрузни хотирлашни жазм қилдик.
Дилафруз биз билан биргаликда 1983 йилда А. С. Пушкин номли 1-ўрта мактабга ўқишга борди. Мактабда ўқиш чоғида шўх-шодон қиз эди. Синфдошлар орасида оқкўнгил, самимий, қалби гўзаллиги билан ажралиб турарди. 1993 йилда барчамиз қатори Дилафруз ҳам мактабни яхши баҳолар билан тамомлади. Мактабдан кейин хусусий корхоналарда ишлади. Фарзандлар ўстирди. Синфдош-дўстлар билан ҳам дийдорлашиб турарди.Умрининг шу қисқа онларида ҳам дўстлар билан кўришиб, дийдорлашиб туришни афзал кўрди.
Дилафруз Суннат қизи ўртоғимиз доимо қалбимизда қолади! Аллоҳим дўстимизни Ўз Роҳматига олсин!
🤲
Шоистаи Жаннатий қилсин!
🤲
Охироти обод бўлсин!
🤲
Оила аъзолари ва фарзандларига Аллоҳим сабру-жамийл берсин!
🤲
Дийдор энди Қиёматга қолди, жон дўстимиз!
😢
😢
😢
😢
Барча 1993 йил битирувчилари номидан.
https://t.me/retrochinoz
#ХОТИРА
ЙЎЛДОШЕВА ОЗОДА ЭМИНЖОН ҚИЗИ
17/01/1959
10/07/2026
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Аллоҳ таъалага чексиз ҳамду-санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллаҳи алайҳи Васаллам Ҳазратларига битмас-туганмас саловатлар ёғилсин!
Синфдош-дўстимиз, қадрдонимиз Озода Йўлдошевани хотирлашни жазм қилдик.
Озода биз билан биргаликда 1966 йилда А. С. Пушкин номли 1-ўрта мактабга ўқишга борди. Мактабда ўқиш мобайнида ўзининг камтарлиги, тўғрисўзлиги, аълочилиги ва зукколиги билан синфдошлар орасида ажралиб турарди. 1976 йилда мактабни аъло баҳоларга ва олтин медалга битирди. Шу йили ўз кучи билан ТошМИ га муваффақиятли кириб кетди.Медицина институтида 6 йил давомида ўқиди. Битириб келгач, Чиноз тумани марказий поликлиникасида врач-эндокринолог бўлиб ўз фаолиятини бошлади. Озода чинозимизнинг етук профессионал эндокринологи эди.
Камтарин, ширинсўз дўхтир эди. Мактаб даврида ҳам, умрининг сўнгги онларигача ҳам синфдош-дўстлар билан дийдорлашиб турдик. Яқинда мактабни тамомлаганимизнинг 50 йиллик байрамида соғлом юрган дўстимиз бизларни хайрон қолдириб кетди.
Озода ҳар доим қалбимиздадир! Аллоҳим Озода Эминжон қизи дўстимизни Ўз Роҳматига олсин! Охироти обод бўлсин! Шоистаи Жаннатий қилсин! Дийдор энди Қиёматга қолди, жон дўстимиз!
https://t.me/retrochinoz
1987-1990-йиллари битирганлар Янгийўл пед училишени
ўқишган экан
3-группа талабалари
https://t.me/retrochinoz
1987-1990-йиллари битирганлар Янгийўл пед училишени
ўқишган экан
3-группа талабалари
https://t.me/retrochinoz