
Rustamjon Domla Suhbatlari
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Қадрли мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни улуғ айём — Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан муборакбод этаман. Аллоҳ таоло юртимиз Ўзбекистон тинчлигини, халқимиз аҳиллигини ва хонадонларимиз файзу баракасини зиёда қилсин. Қилган ибодат ва қурбонликларингиз даргоҳида қабул бўлсин.
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
#eslatma
#takbir
#tashriq
#muhim
🤲
БУ ЙИЛГИ ТАКБИР ТАШРИҚ АЙТИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
🗣
Ўқилиши:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.
💬
Маъноси:
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ учундир.
✅
Такбири ташриқ
26 май бомдод
намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни -
30 май аср намозига қадар
(аср намозида ҳам) айтилади:
✅
26 май
— 5 маҳал
✅
27 май
— 5 маҳал
✅
28 май
— 5 маҳал
✅
29 май
— 5 маҳал
✅
30 май
— 3 маҳал
🕔
Жами 23 маҳал
намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
💬
Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
🧎♀️
Аёллар
такбири ташриқни
махфий айтадилар.
🕌
Намозга кечикиб қўшилган
киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин
такбири ташриқни айтади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#eslatma
#zulhijja
#arafa
#roza
☪️
АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
⏺
26 май сешанба
куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
📿
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан",
дедилар
(Имом Муслим ривояти).
📿
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга",
деганлар
(Имом Байҳақий ривояти).
🕰
Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Тошкент вақти билан):
⏺
Саҳарлик
(оғиз ёпиш) вақти:
03:16
⏺
Ифторлик
(оғиз очиш) вақти:
19:49
🤲
Нияти:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🌙
Ғафлатда қолманг!
Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
⏰
@fatvouz_taqvim_bot
— айнан Сиз турган локация бўйича саҳарлик ва ифторлик вақтларини ҳисоблаб берадиган бот.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Ҳурматли обуначилар!
Устоз Ҳабибуллоҳ домла
(
@habibullohdomla
)
нинг расмий Instagram саҳифаларига обуна бўлишингизни тавсия этамиз.
Ушбу саҳифада сиз ўзингизни қизиқтирган диний саволларга аниқ ва ишончли жавобларни топишингиз мумкин.
Фойдали ва ишончли маълумотлар!
instagram.com/habibullohdomla
Лайлатул қадр кечасида ўқилган дуо ва бошқа амаллар хақида батафсил тавсия
©
Устоз Рустамжон домла
🌙
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар:
«Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот:
🤲
«Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▫️
Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш
👇
✅
https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA