Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

"SANO" jome masjidi 🕌 (Rasmiy kanal)

sano_uz
• Rishton tumani Avazboy qishlog'idagi • "SANO" jome masjidining telegram sahifasi: ✅️ Bosh imom.Sayfiddin Domla. 954141040 ✅️ Noib-imom.Javlonbek Qori 901616303 ⏰️ Namoz vaqtlari 🧾 Dinimiz yangiliklari berib boriladi. ✅️ Manbalar.Muslim uz. islom uz
Подписчики
2 040
24 часа
30 дней
-20
Просмотры
285
ER
13,97%
Посты (30д)
88
Символов в посте
570
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
June 16, 11:07
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Янги ҳижрий йил муборак!
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

June 16, 04:44
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#asl_mohiyat
☝🏻
Dunyoviy ilm oʻrganish ham farz!
✍🏻
Shukurulloh
domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
Ⓜ️
Oʻzbekiston
Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 19-maydagi 03-07/4306-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.

June 16, 01:20
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🌙
ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Алҳамдулиллаҳ, улуғ
Муҳаррам ойининг илк тонги
— янги ҳижрий йил юртимизга кириб келди. Сизу бизни соғ-саломат ушбу кунларга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза — Аллоҳнинг ойи бўлмиш Муҳаррам ойидаги рўзадир»
,
деганлар (Имом Муслим ривояти).
Ё Роббим! Ушбу янги йилни динимиз, дунёмиз ва охиратимиз учун хайрли ва баракали қилгин. Хонадонларимизга тинчлик, қалбларимизга хотиржамлик ато эт!
Хайрли тонг! Кунингиз файзли ва савобли амалларга бой ўтсин!

June 16, 01:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🌙
ҲИЖРИЙ
ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бугун ҳижрий-қамарий тақвим бўйича кун алмашинуви пайтида юртимизга муборак Муҳаррам ойи кириб келади ва янги ҳижрий 1448 йил бошланади.
Муҳаррам ойи – Аллоҳ таоло уруш ва ноҳақ қон тўкишни ҳаром қилган тўрт улуғ ойнинг биридир. Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ашуро куни бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи бўлмиш Муҳаррам ойи рўзасидир»
, деб марҳамат қилганлар
(Термизий ривоят қилган)
.
Ушбу ойдаги муҳим саналарни белгилаб олинг:

1-муҳаррам (Янги йил бошланиши):
16 июнь

Ашуро куни (Муҳаррамнинг 10-куни):
25 июнь
Ашуро куни тутилган рўза ўтган бир йиллик гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлади. Суннатга мувофиқ, Ашуро рўзасига ундан олдинги ёки кейинги кунни ҳам қўшиб тутиш (9-10 ёки 10-11-кунлари) тавсия этилади.
Аллоҳ таоло кириб келаётган Муҳаррам ойини ва янги ҳижрий йилни барчамиз учун хайрли, баракали, тинчлик ва осойишталик йили қилсин!

June 16, 00:59

РИЗҚНИНГ ТЎҚҚИЗ УЛУШИ ЯШИРИНГАН КАСБ
Ислом дини инсонни фақат ибодатга тарғиб қилиб, дунёдан узилиб яшашга чақирмайди. Аксинча, ҳалол ризқ излаш, оилани боқиш ва жамиятга манфаат келтиришнинг ўзини ҳам улуғ бир ибодат даражасига кўтаради. Бинобарин, динимизда энг кўп барака ва ризқ ваъда қилинган соҳалардан бири айнан тижоратдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Тижорат билан шуғулланинглар, чунки ризқнинг тўққиз улуши тижоратдадир».
(Имом Суютий, «Ал-Жомиъ ас-Сағир»)
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган ўгитлар шундан иборатки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматни ҳаракатчанликка, боқимандаликдан узоқ бўлишга ва ўз ҳалол касб-корини йўлга қўйишга ундаб
тадбиркорликка тарғиб
қилмоқдалар.
Иқтисодий юксалиш ва бойликнинг асосий қисми айнан олди-сотди, хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш соҳасига яширилгани ушбу фаолиятнинг
барака омили
эканини кўрсатади.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам, Абу Бакр, Усмон, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳум каби кўплаб улуғ саҳобалар ҳам йирик тадбиркор ва савдогар бўлишгани тижоратнинг нақадар шарафли машғулот эканига далилдир.
Демак, ўз ишини ҳалоллик, инсоф ва чиройли муомала устига қурган киши ризқнинг ўша улуғ улушига шерик бўлади. Зеро, Ислом тадбиркорликни қораламайди, балки унинг
ҳалол ва пок бўлишини
талаб қилади.
Шу боис, ҳалол касб орқали мол-дунё топиб, уни хайрли йўлларга сарфлаётган барча тадбиркорларнинг ризқига Аллоҳ таоло ҳамиша барака ато этади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

June 16, 00:58

• Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
• Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъи берилади.
• Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
• Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади,
• Ким мазахни тарк этса, унга баҳо берилади.
• Ким дунё муҳаббатини тарк этса, унга охират муҳаббати берилади.
• Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
• Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
• Кимнинг сўзи кўпайса, унинг хатоси кўпаяди.
• Ким инсонларни камситса, ўзи хам камситилади.
• Ким бирор нарсага кўп машғул бўлса, шу касби билан танилади.
• Кимнинг кибру-ҳавоси кўпайса, ҳаёси камаяди.
• Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди.
• Кимнинг тақвоси камайса, қалби ўлади.
Ҳазрати Умар

June 16, 00:55
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📹
Ҳаётингиз сизга омонат
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

June 16, 00:52
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ).
Юсуф сураси, 18-оят.
• Дўстим, сабр қилинг.
• Қуръонингизни олинг-да, маҳкам тутинг.
• Намозларни канда қилманг.
• Дардлардан савоб умид қилинг.
• Бу кунлар Раббимизнинг тақдири.
• Бу дунё ўткинчи имтиҳондан бошқа нарса эмас.
• Сўнгги манзилга элтувчи кўприк холос.
• Кун келиб, иншааллоҳ, жаннатдаги соя-салқинларда гурунглашиб ўтирамиз.
• Дунёнинг бўлмағур ишларини эслаб, кулиб ўтирамиз.

June 16, 00:51

Қуръоний тўрт тавсия
Аллоҳ таоло айтади:
“Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
1. Аллоҳга шукр қилиши: -
“Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
2. Солиҳ амал қилиши: - “
..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:-
“..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: -
“...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”,
Аҳқоф сураси, 15 -оят.
Нега айнан 40 ёш?
Чунки айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.

June 16, 00:46

Ихлос сураси 11 марта ўқилса...
Чақалоқнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтилгач, 11 марта Ихлос сураси ўқилиб, унга дам солинса, умр бўйи зинога яқин йўламайди, иншоаллоҳ. Бу улуғларимизнинг тажрибасида синалган ҳақиқат.