
Baxrom Abdullayev
Сенаторлар 4-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар учун яратилган шароитларни ўрганди
Аввал хабар берилганидек, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Абдуллаев, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти бошлиғи А.Умархонов Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташриф давомида 4-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумларнинг учрашув ҳамда телефон орқали мулоқот қилиш ҳуқуқлари, китобхонлик учун яратилган инфратузилма шароитлари ва электрон кутубхона тизими мавжудлиги, шунингдек, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларининг таъминланиши, қолаверса, тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.
Шу билан бирга, маҳкумларнинг касб-ҳунар ва рақамли таълим олишига, сифатли профессионал таълим учун зарур шароитлар яратилганига, жазони ўтаётган ёшларнинг ижтимоий реабилитацияси, дунёқараши ва мотивациясини юксалтиришга қаратилган “Иккинчи имкон” миллий лойиҳасининг амалга оширилишига, жазони ижро этиш муассасаларида инновацион ахборот технологиялари инфратузилмасини яратиш, хавфсиз интернет муҳити ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш масалалари атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи аъзоларига соҳани рақамлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, қўриқлаш воситаси ва қўриқлаш сигнализацияси тизими тақдимот қилинди. Тақдимот давомида соҳага сунъий интеллект имкониятларини жорий этиш, маҳкумлар ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича эришилган натижалар атрофлича намойиш этилди.
Бундан ташқари, маҳкумларнинг шикоят ва мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланиши, хусусан, 4-сонли жазони ижро этиш муассасасида ўрнатилган “Омбудсман қутиси”нинг ҳолати ва дахлсизлиги билан танишилди.
Сенаторларнинг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Навоий вилоятида жазони ижро этиш муассасаларида қонунчиликка риоя этилиши ва маҳкумлар ҳуқуқлари таъминланиши ўрганилмоқда
Сенатнинг 2026 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ҳуқуқ устуворлиги индексининг Ҳукумат ваколатларининг чекланиши индикаторидан келиб чиқиб, Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларида қонунчиликка риоя этилиши, маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳолатларининг олдини олишга қаратилган вазифалар ижросини ўрганиш юзасидан жорий йил 26 октябрь куни Навоий вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тузилган Республика ишчи гуруҳи аъзоларининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Абдуллаев, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти бошлиғи А.Умархонов, Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят ҳокимлиги, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, прокуратура, ички ишлар ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг масъул раҳбар ходимлари иштирок этди.
Ишчи гуруҳи аъзоларига ва вилоятнинг мутасадди ташкилот ҳамда идоралари раҳбарларига К.Бурханов томонидан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни сақлаш шароитлари, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши, тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнат қилиш, таълим олиш, оила аъзолари билан учрашиш ва мурожаат қилиш ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатини атрофлича ўрганиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз муомала ҳолатларининг олдини олиш механизмлари, маҳкумларнинг ижтимоий реабилитацияси, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга қайта мослашиши учун яратилган шароитлар, қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқлар ва муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳи аъзоларининг Навоий вилоятидаги 4-сон жазони ижро этиш колониясида ўрганишлар бошланди.
"Народное слова" газетаси 215-сон, 17 октябрь 2026 йил.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
#мақола
✍️
Бесценное достояние народа
Язык — важнейшая ценность, передающая из поколения в поколение историческую память, духовное наследие и мышление народа. Узбекский язык, формировавшийся на протяжении многих веков, является бесценным достоянием, которое мы обязаны сохранить.
Бахром АБДУЛЛАЕВ,
заместитель председателя Комитета Сената Олий Мажлиса по вопросам обороны и безопасности.
"Народное слова" газетаси 215-сон, 17 октябрь 2026 йил.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
“Xalq so'zi” gazetasi 2026-yil 17-oktabr, 218-soni.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram