
Sharq24 I Rasmiy kanal I Hamma uchun
Бошланғич синф ўқитувчилари иш ҳақига 15% устама олиши мумкин
Ўзбекистонда миллий сертификат олишни истаган бошланғич синф ўқитувчилари учун малака имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш бошланди.
Тегишли маълумотга эга ва Б+ ёки ундан юқори даражадаги сертификатни олган педагогларга лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Имтиҳон натижаларига кўра, А+, А, Б+, Б, C+ ёки C даражаларидан бири берилади. Сертификат уч йил давомида амал қилади.
Аризаларни мй.гов.уз портали орқали 5-ноябргача топшириш мумкин.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Лавозимдан қатъи назар, халқдан ажрамаган, қишлоқда ўсган одамман – Президент
.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Киноларни молиялаштиришда давлат буюртмаси амалиётидан субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади - Президент.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Расман, Исломий банк фаолияти учун лицензия берилди
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.
Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Ўзбек киносига ажратилаётган маблағ 218 миллиард сўмга етди
Президентимиз «Ўзбекфильм» киностудиясида киноижодкорлар билан учрашув ўтказмоқда.
Давлатимиз раҳбари «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар», «Шум бола», «Суюнчи» каби миллий кино дурдоналари халқимиз хотирасида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Шунингдек, мустақиллик йилларида «Абдуллажон», «Отамдан қолган далалар», «Дилхирож», «Ватан» каби фильмлар яратилгани қайд этилди.
Учрашувда «Ўзбекфильм» киностудиясини тиклаш, кино соҳасини ривожлантириш ва ижодкорлар учун шароит яратиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, 2016 йилда фильмлар суратга олиш учун давлат бюджетидан 10 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда бу маблағ 218 миллиард сўмга етди.
Президентимиз миллий фильмларнинг сифати ошгани ва соҳага ўнлаб хусусий киностудиялар кириб келганини таъкидлади.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "Renessans" кино уйига ташриф буюриб, кинематография соҳаси ходимлари билан учрашади ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режаларни муҳокама
қилади
.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Шаҳноза Мирзиёева: болалар ҳимояси эртадан эмас, бугундан бошланиши керак
Самарқандда болалар фаровонлиги ва хавфсизлигига бағишланган халқаро саммитда сўзга чиққан Шаҳноза Мирзиёева болаларнинг саломатлиги, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
«Ота-она учун фарзанд шунчаки келажак эмас. Фарзанд — бугунги кунимиз. Бугун болаларимизнинг бахти, саломатлиги ва хавфсизлиги бизнинг қўлимизда. Шунинг учун болалар олдидаги масъулиятимиз эртага эмас, айнан бугундан бошланади», — деди Шаҳноза Мирзиёева.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Ўктам Ҳамдамов Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Президентнинг тегишли Қарори билан Ҳамдамов Ўктам Рустамович Фавқулодда вазиятлар вазирининг Рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz
Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолиятига лицензия берилди.
Марказий банкнинг 23 октябрдаги қарори билан
Open bank
исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини олди.
Каналга обуна бўлинг
➡️
https://t.me/sharq24uz