Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

ШАХНОЗА || MAATA МАХСУМОВА

shaxnoza_maxsumova
💥 Онгнинг юқори ўлчамларига сифатли кўтарувчи Мураббий Прогрессор… 💥 Бу ерда ҳаётингиз ценарийсини ўзингиз яратасиз 💥 Барча саволларингиз ечимини онгли ҳис қиласиз 💥 Дунёдаги энг сўннги, ноёб ва натижали билимлар 📧 Мурожаат: @YuksalishUZB
Подписчики
5 843
24 часа
-16
30 дней
-331
Просмотры
821
ER
14,05%
Посты (30д)
67
Символов в посте
1 358
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Эзотерика и холистические практики
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Психология и консультация
Краткое описание
October 25, 04:29

ШАХНОЗА || MAATA МАХСУМОВА
pinned «
🎁
ҚАЙСИ МАВЗУ СИЗГА ҲОЗИР ЯҚИН? Ҳар бир инсоннинг ҳаётида ўзига савол берадиган, ҳисларини тушунишга ҳаракат қиладиган ва эски қарашларини қайта кўриб чиқадиган даврлар бўлади. Ҳозирда иштирокчиларни ҳайратга солишда давом этаётган «Тубсизликнинг энг юқори…
»

October 22, 13:13
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🎁
ҚАЙСИ МАВЗУ СИЗГА ҲОЗИР ЯҚИН?
Ҳар бир инсоннинг ҳаётида ўзига савол берадиган, ҳисларини тушунишга ҳаракат қиладиган ва эски қарашларини қайта кўриб чиқадиган даврлар бўлади.
Ҳозирда иштирокчиларни ҳайратга солишда давом этаётган «Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси» дарсларидан лавҳаларни алоҳида нуқтага жамладик:
•
Вазифам нима
?⁠
•
Ягона майдондан олинадиган маълумотлар
⁠
•
Ҳақиқат билан юзлашув
⁠
•
Нега ҳисларни бостирамиз
?⁠
•
Эмоцияни қўйиб юбориш
⁠
•
Ички ҳақиқийлик
⁠
•
Яраланган бола
⁠
•
Уйғониш ва нурланиш
⁠
•
Ер янги чегарада, аномал иқлим ва инсон масъулияти
⁠
•
Оғриқнинг баҳоси
⁠
•
Аутистлар бошқарадиган давр
⁠
•
Кимдир бўлиш истаги
⁠
•
Безовталик ҳақида
⁠
•
Сиз излаётган нарса ҳаётнинг ўзи
⁠
•
Сўзлардан ташқари нуқта
⁠
•
Ички оғриқдан озод бўлиш
⁠
•
Сиз қулмисиз ёки яратувчи
?⁠
•
Бўшлиқни ёриб ўтувчи нуқта
⁠
•
Уйғонишнинг ўлим сояси водийси ва руҳ туни босқичида нималар бўлади
⁠
•
Шахсиятнинг шаклланиши
⁠
•
Сиз бир тийинга қимматсиз
🎁
Практикалар
•
Бир бутунга айланиш практикaси
⁠
•
Мавжудликка айланиш практикaси
⁠
•
Тўлиқ эриш практикaси
⁠
•
3-чи кузатувчининг эриши практикaси
⁠
🎁
Аудиоматериал
•
Сингулярлик нуқтаси
⁠
•
Нима учун ўйинларни тарк этиш керак
?⁠
•
Мотивация йўқолиши
⁠
•
Ҳислар ортидаги оғриқлар
⁠
•
Нурланиш — бу нима
?⁠
•
Мавжудликка айланиш практикaси
⁠
•
Соя сени фош қилади
⁠
•
Яратувчига ишонч
⁠
•
Ичкаридаги учинчи кузатувчи
⁠
•
Тўлиқ эриш практикaси
⁠
•
Учинчи кузатувчининг эриши
⁠
•
Шахсиятнинг шаклланиши
⁠
«Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси» навбатдаги дарс 26.10.2026 куни ўтказилади!
Мавзулардан энг актуали ҳозирда сиз учун қайси бири? Изоҳларда фикрингизни қолдиринг
💓

October 21, 06:46
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Инсон ўзини оғриқлардан ҳимоя қилиш учун яратган образи орқали айнан ўша оғриқларни янада чуқурроқ яшай бошлайди.
🌌
Бола нутқи ривожлана бошлагач, муносабатлар қуришни ўрганади. Ва шу муносабатлар қурилиши жараёнида инсон ўзининг илк оғриқларини ҳис қилади. Ўзиники деб ишонган илк боғлиқликлар, илк муносабатлари орқали оғриқларни бошдан кечиради.
🧘‍♀️
Инсоннинг ички оламида маълум бир образ пайдо бўлади. Ўзини, дунёни ва муносабатларни қандай кўришини белгилайдиган мустаҳкам образ.
Бу образ оғримаслик учун яратилади.
Рад этилмаслик учун.
Йўқотмаслик учун.
Қайта оғримаслик учун.
Аммо айнан оғриқдан ҳимоя қилиш учун яратилган образ инсонни тобора чуқурроқ оғриқларга олиб кира бошлайди.
Инсон ўзини ҳимоя қилишга қанчалик кўп уринса, ўзи яратган образ ичида шунчалик мустаҳкамроқ ёпилиб боради.
Токи бир кун келиб ҳаммасидан тўйиб, шу образни бутунлай парчалашни танламагунича.
🌌
Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси — бу оғриқлардан яна қочиш эмас. Бу оғриқлар орқали шаклланган образ билан хайрлашиш нуқтаси.
Бу — ҳаммасидан тўйганлар учун.
🌙
Эски образлар, эски ҳимоялар ва эски муносабатлар ичида яшашни давом эттиришни истамаганлар учун.
Ўзида Яратувчи потенциалини уйғотишни истаганлар учун.
🪄
Чунки баъзан янги ҳаёт қуриш учун эски ҳаётни ушлаб турган бутун ички архитектура парчаланиши керак бўлади.
🌌
«Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси» лойиҳасининг 8-дарси 26-октябрда ўтказилади.
Ушбу дарсда тўғридан-тўғри иштирок этиш учун изоҳларда
«+»
қолдиринг.

October 19, 08:08
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🌌
3-КУЗАТУВЧИНИ ЭРИТИШ ПРАКТИКАСИ
Нима учун бу практика керак?
Учинчи кузатувчи нима ва нима учун уни эритиш зарур?
Ҳар бир инсонда учта кузатувчи мавжудлиги ҳақида сўз юритилади.
1️⃣
Биринчи кузатувчи — ҳиссий кузатувчи.
У ҳиссиётлар, эмоциялар, завқ, истаклар ва турли тажрибаларга ёпишиб олган кузатувчидир.
У буларнинг барчасини маҳкам ушлаб туради ва қўйиб юборишдан қўрқади.
Уйғонишнинг «Руҳнинг қоронғи туни» босқичида айнан шу кузатувчи эриб йўқолиши айтилади.
2️⃣
Иккинчи кузатувчи — концептуал кузатувчи.
У доимо билим тўплайди, саволлар беради, тушунчалар, таълимотлар ва концепциялар яратади.
У кўпинча нима учун билим кераклигини ўзи ҳам тушунмайди, лекин барибир изланишда давом этади.
«Мистик тун» босқичида инсоннинг аввалги билимлари, эътиқодлари ва дунё ҳақидаги тасаввурлари парчаланиши орқали ушбу кузатувчи эриб йўқолиши тасвирланади.
3️⃣
Учинчи кузатувчи — шунчаки кузатувчи.
У ҳеч нарсани тушунтирмайди.
Ҳеч нарса тўпламайди.
Ҳеч нарсага аралашмайди.
У шунчаки қарайди ва кузатади.
Унинг энг айёр жиҳати шундаки, у ҳеч қачон воқеаларнинг ичига кирмайди.
Доимо ҳодисаларнинг четида туради.
Ичингизда қандай зиддият, кураш ёки ҳиссий жараён содир бўлмасин, у фақат кузатади.
Энг катта парадокс шундаки, айнан учинчи кузатувчининг ўзи изловчидир.
Айнан у доимо Худони, Ҳақиқатни ва жавобларни излайди.
Аммо изланишнинг якунланиши, яъни топиш — учинчи кузатувчининг эриб йўқолишидир.
✨
УЧИНЧИ КУЗАТУВЧИНИ ЭРИТИШ НИМА УЧУН КЕРАК?
Учинчи кузатувчи доимо диққатингизни йўналтиради.
Диққат худди нурга ўхшайди.
Диққат қаерга йўналса, ўша ерда воқеалар зичлашади.
Учинчи кузатувчи эса доимо ҳаётни ташқаридан кузатади, уни ўзидан алоҳида деб қабул қилади.
Шунинг учун ушбу практиканинг асосий мақсади — доимий кузатувчи сифатида ажралиб туриш ҳиссидан чиқиш ва бирлик ҳолатини англашдир.
❓
УЧИНЧИ КУЗАТУВЧИ ЭРИБ ЙЎҚОЛГАНДА НИМА СОДИР БЎЛАДИ?
Ушбу таълимотга кўра, учинчи кузатувчи эриб йўқолгач, бирлик ҳолати бошланади.
Сиз энди бошингиз ичида яшамайсиз.
Бу ҳаётни шунчаки кузатмайсиз.
Сиз юрак орқали яшайсиз.
Биринчи марта дунёни «мен ва у», «мен ва улар», «мен ва сен» деб ажратишни тўхтатасиз.
Атрофингиздаги барча нарсалар сиз учун қизиқарли бўлиб қолади.
Сиз ҳаётни четдан кузатувчи эмас, балки унинг ажралмас бир қисми сифатида ҳис қила бошлайсиз.
🌌
Бу практиканинг моҳияти — кузатувчини яна бир кузатувчи орқали бошқаришга уриниш эмас, балки «мен» ва дунё ўртасидаги ажралиш ҳиссининг йўқолишини англашдир.
Изланишнинг якуни — изловчининг ўзи эриб йўқолишидир.
Практиканинг видеоформати
🔻
https://youtu.be/QjZCVQgqwJw?si=DVimUwLwwgv2LRGj
«
Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси» 6- дарсида биз уйғониш босқичлари ҳақида гаплашдик. Дарс сўнгида биз энг охирги босқич якунида намоён бўладиган учинчи кузатувчининг эришига эришишда муҳим бўлган практика билан бўлишдик.
Ва сизни бугунги 7- инициацион дарсимизга чорлаймиз. Сизга бу практика янги босқичга чорлов бўлиб хизмат қилсин!
19 октябрь Cоат 20:00
«Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси» 7-дарс - инициацион қисмда учрашгунча!

October 19, 06:11
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Сиз бутун умр ўзингиз деб билган инсон аслида сиз бўлмасангиз-чи?
Сиз ҳимоя қилаётган шахсият, яшираётган қўрқувларингиз ва ҳақиқат деб ишонган тасаввурларингиз аслида кимлигингизни англашга тўсқинлик қилаётган бўлса-чи?
🤩
«Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси» | 6-дарс
Бу дарсда ўзимиз ҳақимиздаги тасаввурлар, эго, шахсият ва идрок чегараларига чуқурроқ назар ташладик. Дунёда кечаётган глобал уйғониш даврида ўзимизга ёрдам сифатида беролишимиз мумкин бўлган амалиётни қабул қилдик.
4 соат давом этган дарснинг қисқа навигатори:
• Эски ва янги уйғониш методлари
• Эго ва психиканинг мўртлиги
• Оғриқ ва ўзимиз яратган образлар
• Шахсиятнинг парчаланиши ва идрокнинг ўзгариши
• Руҳий инқироз ва ички ўзгариш босқичлари
• Учинчи кузатувчи: кузатувчини эритиш амалиёти
💎
Агар ўзингиз ҳақингиздаги одатий тасаввурлардан ташқарига назар ташлашга тайёр бўлсангиз, бу дарс сиз учун.
🤩
Бугун лойиҳанинг навбатдаги дарси бўлиб ўтади!
Дарс давомида инициация тўғридан-тўғри ўтказилади ва иштирокчилар билан жонли энергия алмашинуви амалга оширилади.
Иштирок этишни истасангиз, ҳозироқ бизга «Тубсизлик» деб ёзинг.

October 18, 11:43
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🎁
Биз излаётган нарсамизга ҳақиқатан ҳам муҳтожмизми ёки ичимиздаги бир бўшлиқни тўлдиришга уриняпмизми?
Кеча «Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси» дарсида айнан шу мавзу очилди.
«Санников ери» фильмида қаҳрамонлар сирли бир манзилни излаб йўлга чиқадилар. Аммо бу сафарга рамзий назар ташласак, инсоннинг ташқи дунёдаги изланишлари ортида унинг ички эҳтиёжлари, орзу ва қўрқувлари ҳам яширин бўлиши мумкинлигини кўрамиз.
Бугун эса сизга «Санников ери» фильмини шунчаки томоша қилишни эмас, балки уни онгли тарзда, ҳис этиб кўришни тавсия этамиз.
🎬
Фильмни томоша қилиш учун:
🇺🇿
Ўзбек тилида:
https://youtu.be/tjdipyEcLb0?si=qFxYtco7bve69Hbd
🇷🇺
Рус тилида:
https://youtu.be/pYENPwgfJqE?si=uPN69zq2pvI7vxqK

October 17, 09:30
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

✨
НЕГА УЙҒОНИШИМИЗ КЕРАК?
Уйғониш — бу шунчаки ўзини англаш эмас. Бу инсон ўзининг тўлиқ потенциалини кашф этиши ва уни ҳаётга олиб киришидир.
🌌
Агар биз уйғониш орқали ўз имкониятларимизни англамасак, эҳтиёжларимизнинг қулига айланиб қолаверамиз.
🪐
Пул топиш ортидан югурамиз.
🪐
Янги истаклар пайдо бўлади.
🪐
Рекламалар бизга нимани хоҳлашимиз кераклигини айтади.
🪐
Дунё бизга қандай яшаш, нимага интилиш ва нимага эга бўлиш кераклигини кўрсатади.
Ва биз шу оқимга қўшилиб кетамиз. Ҳаётимизни ўзимиз эмас, балки истакларимиз, таъбларимиз, қўрқувларимиз ва ташқи таъсирлар бошқараётган бўлади.
🌌
Биз ҳисларни бошқариш ўрнига, ҳислар бизни бошқаришига йўл қўямиз.
Дунё қаерга бошласа, ўша ерга борамиз. Реклама нимани исташни ўргатса, шуни хоҳлаймиз. Атрофдагилар нимани муваффақият деб билса, ўшанга интиламиз.
🌌
Агар ҳаётимизнинг яратувчиси ўзимиз эканимизни англамасак, ўз ҳаётимизда ҳам томошабинга айланиб қолишимиз мумкин.
Ахир моддий тўкин-сочинликнинг ўзи ички тўлақонлиликни англатмайди.
🌌
Ҳақиқий фаровонлик — ташқи бойлик ички тўлақонлилик билан уйғунлашганида намоён бўлади.
🌌
Пул бизнинг ички бўшлиғимизни тўлдириш учун эмас, ҳаётимиздаги имкониятларни кенгайтириш учун хизмат қилса…
Истакларимиз бизни бошқармаса, балки биз уларнинг моҳиятини англаб, онгли равишда танласак…
Ана шунда ҳаётимизни ташқи таъсирлар эмас, ўз англанган моҳиятимиздан келиб чиқиб ярата бошлаймиз.
🪷
Асл хоҳишларини эслаган руҳ учун имкониятлар очилади.
Айниқса, унинг интилиши фақат шахсий манфаат билан чекланмай, борлиққа хизмат қилиш, ҳаётга қиймат қўшиш ва ўз имкониятларини эзгу мақсадлар йўлида намоён этишга қаратилганида.
Чунки уйғониш — дунёдан воз кечиш эмас.
🌼
Уйғониш — дунёда яшаб, унинн қулига айланмаслик.
— Моддийликдан фойдаланиш, аммо унга сиғинмаслик.
— Истакларга эга бўлиш, аммо уларнинг асирига айланмаслик.
— Ва энг муҳими, ўз ҳаётимизни онгли равишда яратишни эслаш.
📖
Сизга савол:
Сиз бугун ўз ҳаётингизни яратяпсизми ёки дунё сиз учун яратиб берган сценарий бўйича яшаяпсизми?
💬
Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
« Тубсизликнинг энг юқори нуқтаси » шахсиятимизни парчалаб аслиятимизни уйғотишга қаратилган дастур. Бугунги жонли дарсда иштирок этиш имконияти ҳали ҳам мавжуд.

October 17, 07:38
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❓
НЕГА УЙҒОНИШИМИЗ КЕРАК?
🕊
Чунки инсон руҳи уйғонганида, у ўзининг асл имкониятларини кўра бошлайди.
У фақат яшаш, пул топиш, эҳтиёжларини қондириш ва жамият кутганидек ҳаёт кечириш билан чекланиб қолмайди.
У ўзига савол бера бошлайди:
💭
Мен кимман?
💭
Нима учун яшаяпман?
💭
Ҳаётимнинг асл мазмуни нимада?
🌐
Бугун биз сунъий интеллект асрида яшаяпмиз. Технологиялар ривожланмоқда, имкониятлар кўпаймоқда, моддий фаровонликка эришиш йўллари кенгаймоқда.
Аммо бир нарсани унутиб қўймаяпмизми?
⚡️
Биз ҳаётимизни енгиллаштираётган воситаларнинг қулига айланиб қолмаяпмизми?
💰
Пул топиш — мақсадга.
🏆
Муваффақият — ўз қадримизнинг ўлчовига.
❤️
Муносабатлар — ички бўшлиғимизни тўлдириш воситасига.
🏠
Моддий фаровонлик эса — бахтимизнинг ягона кафолатига айланиб қолмаяптими?
💧
Аслида, моддият ёмон эмас.
Пул ҳам керак, муносабатлар ҳам, қулайлик ва фаровонлик ҳам.
Муаммо моддиятда эмас. Муаммо — биз унга қандай маъно бераётганимизда.
✨
Биз баъзан Яратувчини Унинг яратган нарсаларидан излаймиз. Пулда, инсонларда, мақомда, ташқи муваффақиятда…
Гўё буларнинг барчасига эга бўлсаккина, ўзимизни тўлиқ ҳис қиладигандекмиз.
Лекин ташқи дунёда ҳамма нарсага эга бўлиб, ички дунёмиз билан алоқани йўқотишимиз ҳам мумкин.
🦋
УЙҒОНИШ — МОДДИЙ ҲАЁТДАН ВОЗ КЕЧИШ ЭМАС.
Уйғониш — моддий ҳаёт ичида яшаб, ўз моҳиятимизни унутмаслик.
📍
Пулни восита сифатида кўриш, аммо унга ўз қадримизни топширмаслик.
📍
Инсонларни севиш, аммо ўзлигимизни уларга боғлаб қўймаслик.
📍
Технологиялардан фойдаланиш, аммо тафаккуримизни уларга топширмаслик.
📍
Ва энг муҳими, ташқи дунёни яратишга шунчалик берилиб кетмасликки, ичимиздаги яратувчанлик қувватини унутиб қўймайлик.
🌀
Чунки ҳақиқий уйғониш — ҳаётдан қочиш эмас, ҳаётни англаб яшашдир.
❓
Балки бугун ўзимизга беришимиз керак бўлган энг муҳим савол шу:
Мен ҳаётимни онгли равишда яратяпманми ёки шунчаки эҳтиёжларим, қўрқувларим ва истакларим ортидан яшаяпманми?
🕊
Уйғониш саволдан бошланади
…
💬
Сизнингча, бугунги инсон ниманинг қулига айланиб қолмоқда?
👇
Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

October 15, 10:07
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🌌
«ТУБСИЗЛИКНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ НУҚТАСИ» ЛОЙИҲАСИ | 6-ДАРС
☀️
МАВЗУ: 19 — ЖОНЛИ ҚУЁШ АКТИВЛАШТИРИЛИШИ!
✨
ЎЗИНГИЗДАГИ ЧЕКСИЗ НУР МАНБАИНИ АНГЛАШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
☄️
19 — ЖОНЛИ ҚУЁШ
— нур, қувонч ва олий англаш рамзи бўлиб, инсонга иллюзиялардан ўтиш ва нурланиш ҳолатига етишишда ёрдам беради.
🌍
19-ХАРИТА
— руҳий улғайиш ва ўзининг чексиз нур манбаи билан боғлиқлигини англаш йўлини кўрсатади.
👐
У руҳий ва моддий олам ўртасидаги кўприк бўлиб хизмат қилади.
🌍
Бу харита инсонга ички бойиш, руҳий юксалиш ҳамда Руҳнинг вазифасини амалга ошириш учун ташқи макондаги воқеликларни шакллантириш имкониятини беради.
🔥
БУЮК АНГЛАШЛАР САРИ НАВБАТДАГИ ҚАДАМ!
☀️
Азиз Нурли Зарраларимиз!
6-дарсимизда сизларни
19 — Жонли Қуёш
нинг сирли маънолари ва нурланиш ҳолатини чуқурроқ англашга таклиф этамиз!
💜
Бу муҳим учрашувни ўтказиб юборманг!
📆
17 ОКТЯБРЬ
⏰
СОАТ 20:00
✨
Лойиҳада иштирок этиш ва батафсил маълумот олиш учун
@Rising_centre
га мурожаат қилинг.
ЯРАТУВЧИ ОНГИ АКАДЕМИЯСИ
🎓

October 13, 19:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

НУРГА АЙЛАНАЁТГАН СЕВГИ ҚИСМЛАРИМИЗ!
🌍
Бугун
—
“НУР ЭЛЧИЛАРИМИЗ
—
ЯРАТУВЧИ ОНГИ АКАДЕМИЯСИ” битирувчилари учун Ердаги ўтиш жараёнларига бағишланган муҳим учрашув бўлиб ўтди.
💙
Ушбу учрашувдан олинган видеолавҳалар сизга қизиқ бўлдими?!