
Telegram: Contact @solih_safo
Дунё ёқимли бўлмайди — Унинг зикрисиз.
Охират ёқимли бўлмайди — Унинг мағфиратисиз.
Жаннат ёқимли бўлмайди — Унинг дийдорисиз.
🤲
Аллоҳим, ЖУМА кунимизни зикр билан,
Кунларимизни мағфирати билан,
Охиратимизни эса дийдоринг билан безатгин.
Омин.
ЖУМА ФАЙЗИ, БАРОКАТИ СИЗЛАРГА БЎЛСИН, АЗИЗЛАРИМ!!!
🕋
🕊
🕋
🕊
🕋
🕊
🕋
🕊
🕋
🕊
🕋
🕊
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/solih_safo
🌸
✨
ЖУМА ТОНГИ ЗИКРЛАР ТЎПЛАМИ
✨
🌸
📿
1. Субҳаналлоҳ – Аллоҳни барча нуқсонлардан поклаш.
📿
2. Алҳамдулиллаҳ – Роббимга барча ҳамдлар.
📿
3. Аллоҳу Акбар – Аллоҳ энг Улуғдир.
📿
4. Лā илаҳа иллаллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ.
📿
5. Астагфируллоҳ – Ё Аллоҳ, гуноҳларимни мағфират эт.
📿
6. Лā ҳавла ва лā қуввата илlā билlāҳ – Ҳеч бир куч ва қудрат йўқ, фақат Аллоҳ билан.
📿
7. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм – Аллоҳ барча нуқсонлардан пок ва улуғдир.
📿
8. Салавот: Аллоҳумма солли ъалā Муҳаммадин ва ъалā оли Муҳаммад – Пайғамбаримизга салавот айтиш.
🤲
Фойдали амал:
Жума тонгида ушбу зикрларни кўпайтириш қалбни нурга тўлдиради, гуноҳларни кечиради ва амалларимизни баракали қилади.
https://t.me/solih_safo
АВВАЛГИ ГУНОҲЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилингай», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Дуонинг ўқилиши: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим минний ва лаа қувваҳ»
Буни қаранг, Ислом динимизнинг улуғлигини қаранг!
Таомни сиз ейсиз, сизнинг қорнингиз тўяди, таомни еб бўлиб, ушбу ҳадисдаги дуони айтишингиз билан аввалги гуноҳларингиз ҳам кечирилади.
Барчамиз гуноҳларимиз кечирилишини хоҳлаймиз. Ҳадисдаги дуо орқали мағфиратга эришамиз, инша Аллоҳ.
Кўпчилигимиз ушбу дуони биламиз, билмаганлар ёдлаб олсалар ва овқатлангандан сўнг шу дуони ихлос билан айтиб дуо қилсалар, инша Аллоҳ, аввалги гуноҳлари мағфират қилинади.
©
Нозимжон Ҳошимжон
https://t.me/solih_safo
❗️
❗️
❗️
БУГУН ИСЛОМ ОЛАМИДА КАТТА БАЙРАМ
😍
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ
БУГУН ҚАНДАЙ КУН ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ
🤔
🤔
БУГУН РОББИЪУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 11 чи куни.
МАВЛУДИ НАБАВИЙ.
ЯЪНИ,САОДАТЛИ ТУГИЛИШ ..
ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУХАММАД АЛАЙХИССАЛОМ С.А.В. НИНГ ТАВАЛЛУД КУНЛАРИ....
ЯЪНИ МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ ЭНГ УЛУҒ БАЙРАМИ.
БУ КУННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК.???
❤️
РОСУЛУЛЛОХНИ ХАҚЛАРИГА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНГ.
❤️
УЛ ЗОТГА КЎП ДУРУДИ. САЛОВАТЛАР АЙТИНГ
❤️
ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ЭНГ АЗИЗ, ЭНГ УЛУҒ БАЙРАМИМИЗ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ
❤️
ИМКОНИЯТИНГИЗ БЎЛСА СОВҒА САЛОМЛАР, ХАДЯЛАР УЛАШИНГ.
❤️
ОИЛА ДАВРАСИДА ,
ЧИРОЙЛИ ДАСТУРХОН АТРОФИДА МАВЛУДИ НАБАВИЙНИ НИШОНЛАНГ..
❤️
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА УЛ ЗОТНИНГ ТУГИЛИШЛАРИ, ХАЁТИ ,БАЖАРГАН АМАЛЛАРИ, УММАТИМ ДЕБ ХАТТО ФАРЗАНДИДАН КЕЧГАНЛАРИНИ, ХУЛЛАС БАРЧА БИЛГАНЛАРИНГИЗНИ СЎЗЛАБ БЕРИНГ.
❤️
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ПАЙҒАМБАРИМИЗ БАЖАРГАН АМАЛЛАРНИ БАЖАРИШИМИЗ СУННАТ ЭКАНЛИГИНИ,БУНИНГ УЧУН КЎП АЖР САВОБ ОЛИШИМИЗ МУМКИНЛИГИНИ УҚТИРИНГ
❤️
СУННАТГА АМАЛ ҚИЛИБ САОДАТГА ЭРИШИШ ЛИГИНИ АЙТИНГ ...
ХАММАМИЗГА БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН.
РОСУЛУЛЛОХ С.А.В.ГА ЧЕКСИЗ ДУРУДИ САЛОВАТЛАР БЎЛСИН.
ЯҚИНЛАРИМИЗНИ ЭСИДАН ЧИҚҚАН БЎЛСА ЭСЛАТАМИЗ.
БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАБ ҚЎЯМИЗ ..
КЕЧКИ ДАСТУРХОННИ ЭСА АЛОХИДА ТАЙЕРГАРЛИК БИЛАН БЕЗАТИБ, ОИЛА АЪЗОЛАРИМИЗНИ ХУШНУД ҚИЛАМИЗ
САВОБ умидида тарқатамиз
❗️
.
https://t.me/solih_safo
Жаннатдаги илк лаҳзалар
Жаннатдаги биринчи лаҳзаларимиз, биринчи кунимиз, биринчи кечамиз, биринчи тонг қандай бўлар экан-а?!
Анҳорлар, қасрлар, мевалар, чодирлар, олтин, кумуш, ҳарирлар…
Бир неча замон аввал ўтиб кетган ва кўрмаган яқинлар билан дийдорлашув…
Онасини рози қилган йигит онаси билан, қари отахон қизи билан, ота-оналар ёш вафот этиб кетган фарзандлари билан учрашган онлар…
Касаллар шифо топган, ғамгинлар бахтиёр бўлган, чоллар йигитга, кампирлар бокирага айланган онлар…
Пайғамбарлар билан учрашадиган, саҳобаларга салом берадиган, умматнинг буюк уламолари билан танишадиган, мужоҳид ва шаҳидларга боқадиган ва фаришталарни кўзимиз билан кўрадиган онлар…
Аллоҳ таолони ўн тўрт кунлик ойни кўргандек кўрадиган бахтли онларимиз…
Мажбурият ва амаллар бекор қилинган, одамлар ҳисоб-китобдан ўтиб бўлган, қора кунлар ортда қолган замон…
Нифоқ ва ёмонликлар, уруш ва адоватлар оламини тарк этиб, қарилик, заифлик, сиқилиш ва барча дардларимизни унутадиган онларимиз…
Аллоҳ таоло бизга: «Сизлардан рози бўлдим, абадул-обод сизларга ғазаб қилмайман», – дейдиган онлар…
Барчани шу лаҳзаларга етказсин
🤲
https://t.me/solih_safo
ҚАЧОН САЛАВОТ АЙТИЛАДИ?
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари, сифатлари зикр қилинганда.
– жума куни.
– мажлисдан тураётганда.
– азонга жавоб бераётганда, азондан кейин .
– иқоматга жавоб бераётганда.
– намознинг охирги ташаҳҳудида.
– жаноза намози иккинчи такбиридан кейин .
– Қуръони каримни хатм қилганда.
– дуодан олдин ва кейин.
– дарс бошлаганда, тугатаётганда.
– таҳоратдан сўнг .
– тонгда намозга турганда.
– намоздан кейин.
– уйига кираётганда.
– масжидга кириб-чиқаётганда .
– мўмин биродари билан кўришганда .
– масжид олдидан ўтаётганда .
– Сафо ва Марвада .
– лаббайка айтиб бўлганда.
– ҳажарул асвадни истилом (қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора) қилиб ўпганда.
– одамлар тўпланганда, тарқалганда.
– бозорга ёки бирор жойга борганда.
– кечаси уйқудан уйғонганда.
– ғам-ташвишга ботганда.
– ҳожатманд бўлганда.
– Аллоҳдан мағфират сўралганда.
– аҳамиятли ишни бошлашдан олдин.
– куннинг аввалида, охирида .
– унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда .
– қулоқ шанғиллаганда .
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “
Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
Салавотлар
👇
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўминларга манфаат берур.
https://t.me/solih_safo
#Биласизми
?
СУВ ИЧИШНИНГ ЎЗИДА 50 ТА САВОБ (ЯХШИЛИК)
🥛
«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур».
– Сув ичганда «Бисмиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик.
– Ўнг қўлинг билан ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
– Ўтириб ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
– Уч нафасда ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.
– Ичиб бўлгач, «Алҳамдулиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик.
5️⃣
0️⃣
Мана, бешта яхшилик бўлди. Уни ўнга кўпайтирсак,
элликта яхшилик бўлади.
https://t.me/solih_safo
❤️
Хайрли тонг муслималарим
❣️
Хотиржамлик сўраб ўқиладиган дуо
🩷
Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
📝
Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
https://t.me/solih_safo
Тақво
Аллоҳ таоло айтади:
“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга
(ташвишлардан)
чиқиш йўлини
(пайдо)
қилур”,
Талоқ сураси, 2-оят.
Изоҳ:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ояти кариманинг
“чиқиш йўли”
қисмини “
дунё ва охиратдаги ҳар турли ташвишлардан уни қутқаради
”, деб тафсир қилганлар.
- Али ибн Солиҳга кўра,
“чиқиш йўли” Аллоҳ таолонинг ўша бандага ризқ бериш билан уни хушнуд этишидир
.
- Калбий оятни бундай тафсир қилади:
“Ким мусибат пайтида сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқса, Парвардигор унга дўзах оташидан жаннат сари бир чиқиш йўли кўрсатади
”.
- Абул Олия оятни:
“Турли машаққат ва ташвишлардан чиқиш йўли”,
дея шарҳлаган бўлса,
- Рабиъ ибн Ҳайсам:
“Одамни сиқадиган ҳамма нарсадан унга чиқиш йўли кўрсатади”
, шаклида тафсир қилган.
- Ҳусайн ибн Фазлга кўра, оят тафсири бундай: “
Ким фарзларни адо этиш борасида Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ унга жазоланишдан қутулиш йўлини кўрсатади
”.
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/solih_safo
Сенинг дунёга қараган деразанг «КИР» бўлса,
Албатта узганинг боғидаги гуллари ҳам «ХУНУК» кўринади...
Баъзи инсонларга...
https://t.me/solih_safo