
HAMSHIRA_jurnali. 𝑫𝑴𝑬𝑫 𝑻𝑬𝑺𝑻𝑳𝑨𝑹𝑰 𝑽𝑨 𝑨𝑲𝑻 𝑻𝑬𝑺𝑻𝑳𝑨𝑹𝑰𝑮𝑨 𝑩𝑬𝑷𝑼𝑳 𝑻𝑨𝒀𝒀𝑶𝑹𝑳𝑨𝒀𝑴𝑰𝒁!
BILIMDON VA ZUKKO HAMKASBLARIMIZNI ʼʼARGOSʼʼ TEST GURUHIMIZGA TAKLIF ETAMIZ.
MUROJAAT UCHUN TEL----
99/684/09/18@ssv_hamshira_jurn
Hamkasblaringizni ham taklif eting!
@ssv_hamshira_jurn
Hamshira hamkasblarimizni test va og‘zakiga tayyorlaymiz.
@ssv_hamshira_jurn
Bizning yopiq guruhda ʼʼARGOSʼʼ TESTLARIGA tayyorlanib, toifa savollariga nutqni rivojlantirish dars jarayonidan jonli efir jarayoni.
@ssv_hamshira_jurn
Ассалому алайкум,
🌷
тонгни муҳаббат
🕊️
билан қарши олинг
💐
Пайшанба тонги — шиддатли ҳафта ўртасидаги сокинлик, қалбдаги шукронанинг бир саҳифасидир.
“Ҳар бир тонг — бу навбатдаги имконият, ҳар бир нафас — янги саҳифа. Уларга нима ёзишингизни танлаш — сизга берилган энг катта неъматдир.”
🌺
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
🌺
Ушбу кун барчангизга
Хайрли бўлсин!
Яхши ниятларингизга
Аллоҳ етказсин!
@ssv_hamshira_jurn
Айрим туманлардаги тиббиёт ходимлари имтиҳондан ўтказилади. Ундан кейинчи?
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Тажриба-синов лойиҳаси доирасига кирган (Республика бўйича 15 та туман ва шаҳарлардаги)
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларини
имтиҳондан ўтказиш белгиланди.
Мазкур имтиҳон 2025 йил 18 июнь кунидан бошланиши назарда тутилмоқда.
Қайси туманлар десангиз, уларни санаб ўтамиз:
ПФ-88-сонли фармон билан Тажриба-синов лойиҳасига тушган –
Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Китоб, Хатирчи, Чортоқ, Самарқанд шаҳри, Булунғур, Иштиҳон, Денов, Сирдарё (тумани), Янгийўл шаҳри, Қува ва Шовот туманларидаги
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари.
Бу шунчаки имтиҳон эмас, дўстлар. ССВ вазирининг буйруғига кўра, имтиҳон Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) билан ҳамкорликда тест синови шаклида ўтказилади.
Асосий жойига эътибор беринг:
имтиҳон давомида тест синови учун жами
50 дақиқа
вақт берилади. Ҳар бир тестдан ўтувчига
50 та савол
берилади. Ҳар бир савол бир балли тизимда баҳоланади. Максимил балл
50 баллни
ташкил қилади. Тестдан максимал баллнинг
56 фоизидан (28 балл) кам балл тўплаган ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли, эгаллаб турган лавозимига номувофиқ
деб топилади.
Маълумот учун эслатиб ўтишим керак, Президентнинг 2025 йил 19 майдаги ПҚ-185-сонли “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида (12-бандида)
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари шаффоф имтиҳонлар асосида ўрнатилган тартибда қайта ишга расмийлаштирилиши, бунда имтиҳонлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ташкил этилади ҳамда синовларда энг яхши натижага эришган ходимлар ишга қабул қилиниши белгиланган.
Бундан тушуниладики,
имтиҳондан ўта олмаган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари МК 144-моддасига асосан камроқ малака талаб этиладиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин. Агар бундай иш бўлмаса, ёки таклиф қилинган иш ходим томонидан рад қилинса, меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига асосан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли) бекор қилинади.
Шу жойида мутасаддиларга тавсиямиз:
“қайта ишга расмийлаштириш” деган жойини “бўшатиб туриб, қайтадан ишга қабул қилиш” деб қўлламасликни сўраб қоламиз. Имтиҳондан ижобий ўтган ходимларнинг меҳнат муносабатлари давом этавериши керак. Жуда бўлса, шу ҳақида, яъни ходимнинг имтиҳондан ижобий ўтганлиги ҳақида буйруқ қилиниши мумкин. Уларни ишдан бўшатиб, қайтадан ишга қабул қилиш Меҳнат кодекси талабларига мос келмайди. Бунинг устига ишдан бўшатишда “расчет” суммалари ҳисобига ортиқча ҳаражат қилинган бўлади ва бу давлат бюджетига йўқ жойдан ортиқча ҳаражат бўлиши мумкин.
Яна бир масала.
МКнинг 408-409-моддаларига асосан ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-банди билан ишдан бўшатиш мумкин эмас. Имтиҳонларни ўтказишда бу тоифадаги ходимларнинг ҳуқуқлари бузилмаслиги керак.
Шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларида ҳамда бола парваришлаш таътилларида бўлган ходимлар безовта қилинмаслиги зарур.
@ssv_hamshira_jurn
https://t.me/ssv_hamshira_jurn
Муолажа хонасига қўйиладиган талаблар
2.1. Муолажа хонаси турли даволаш ва ташҳис амалларини бажариш жойи ҳисобланади.
2.2. Ихтисослигидан қатъий назар, муолажа хонаси барча керакли жиҳозлар, мебель ва асбобларга эга бўлиши керак.
2.3. Муолажа хонасида ўзи юра оладиган, ярим ётиш ва оддий режимдаги беморларга барча турдаги инъекциялар (томир ичи, мушак ичи, тери ости) амалга оширилади.
2.4. Муолажа хонасида ўтказиладиган ташҳис амалларига қон олиш, шу жумладан шошилинч қон олиш киради.
2.5. Барча тайёрлов ишлари, тиббиёт муолажа ҳамшираси томонидан иш кунининг бошида бажарилади, яъни ишлатилган шприцлар, асбоб-ускуналар, пахта-шарик ва қўлқопларни дезинфекцияловчи эритмалар тайёрланади.
2.6. Барча муолажалар мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ тарзда махсус кийимда, бир марталик шприц ва системалар билан ўтказилиши керак.
2.7. Инъекция қилинишидан аввал бир марталик шприц ва системалар беморнинг олдида очилади.
2.8. Томир ичи, мушак ичи ва тери ости инъекциялари учун тоза тиббиёт пахтаси ишлатилади.
2.9. Инъекцион жойни тозалаш инъекция (томир ичи, мушак ичи ва тери ости) ва қон олиш жойини таркибида спиртга эга антисептик ёрдамида зарарсизлантиришни англатади.
2.10. Шприц игнасини флаконга киритишдан аввал кўп дозали флаконларнинг резина пробкасини 70% ли спирт эритмаси билан артилади.
2.11. Инфузион эритмали флаконларни ишлатишдан аввал уларнинг тиниқ ёки хиралиги, майда заррачалари, дарз кетган жойлари бор-йўқлиги кўздан кечирилади ва яроқлилик муддати текширилади. Стерил дори шакллари кичик индивидуал қадоқларда тайёрланиши керак. Флакон ва ампулалар очилганидан сўнг дарҳол ишлатилиши керак. Очиқ ампулаларнинг қайта ишлатилиши ман этилади. Флаконларни қайта ишлатиш фақатгина бир беморнинг ўзи учун рухсат этилади.
2.12. Кўп дозали флаконларда чиқарилувчи дори воситаларини ишлатишда (инсулин, генсулин, актрапид, гепарин кабилар) ҳар бир керакли дозани алоҳида бир марталик шприц ёрдамида олиш шарти билан бир нечта беморга қўллаш рухсат этилади. Антибиотиклар йўриқномасига асосан ишлатилади.
2.13. Муолажа хонасининг турли юзаларига қон, унинг препаратлари ва бошқа биологик ажратмалар тушган ҳолатда таркибида 0,5 % хлор сақловчи препарат 10 дақиқага (ёки унинг аналоги) ёки дезинфектант йўриқномасига кўра қуйилади.
2.14. Муолажани муолажа хонасида ўтказишга имкон мавжуд бўлмаган ҳолатда (бемор аҳволига кўра) муолажа беморнинг тўшаги ёнида ўтказилади.
2.15. Палатада муолажалар ўтказиш учун икки қисмга эга мобил столчадан фойдаланилади: тепа қисми “стерил”, пастки қисми “стерил эмас”.
2.16. Юқори қисмга бир марталик шприцлар, системалар, тоза тиббиёт пахтаси, қўл учун антисептик ва дори воситалари жойланиб, тоза мато билан ёпилади.
2.17. Столчанинг пастки қисмига ишлатилган материал, яъни ампулалар учун идиш, “Б” синфидаги ўткир чиқиндилар учун қаттиқ контейнер, мос равишда “Б” синфидаги ишлатилган материал деб маркировкаланган ишлатилган шприц ва системалар учун қопқоқли идиш ва ишлатилган пахта шариклари учун идишлар жойлаштирилади. Барча ишлатилган материаллар (шприцлар, системалар ва пахта шариклар) муолажа хонаси шароитида дезинфекция қилинади.
2.18. Инъекция қилинганидан сўнг кўрсатма варағи ва муолажа журналида ўтказилган муолажа тўғрисида қайд этилади.
2.19. Барча томир ичига юбориладиган инъекциялар кўрув қўлқопларида амалга оширилади.
2.20. Кўрув қўлқопларини бир смена давомида бир беморнинг ўзига бир неча марта ишлатилишига рухсат этилади. Ҳар бир муолажадан авввал ва кейин тиббиёт ҳамшираси қўлини антисептик билан зарарсизлантиради ёки мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ тартибда ювади.
2.21. Кўрув қўлқоплари қон ёки бошқа биологик суюқликлар билан ифлосланганда ўрнатилган тартибда дезинфекция ва утилизация қилинади.
2.22. Ҳар бир бемор учун индивидуал ишлатилган кўрув қўлқоплари беморнинг жавончасида сақланади.
Якинларингизга хам улашинг.
Каналга обуна булиш учун.
⏩
➡️
@ssv_hamshira_jurn
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
❌
ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНГАНДА ХОДИМГА УСТАМА ТЎЛАНМАСЛИГИ НОҚОНУНИЙ АМАЛИЁТ
❗
Аксарият ташкилот ва корхоналарда (мен билган юқори даражадаги вазирлик идораларда ҳам) ходимга интизомий жазо қўлланса, унга бериладиган барча мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалардан маҳрум қилишади.
❗️
БУ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 299-МОДДАСИГА ЗИД
Келинг бир таҳлил қилиб ўтамиз. Меҳнат кодексининг 299-моддасига асосан Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин.
Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.
Ўзига нисбатан интизом ҳақидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ходимларга нисбатан рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби интизом тўғрисидаги тегишли уставлар ва низомларда белгиланади.
Шу ўринда қизиқ савол туғилади. Рағбатлантиришга нима кирадию нима кирмайди?
Мазкур модданинг 4-қисмида Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди деб белгиланган. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади дейилган.
Қандай тўловлар рағбатлантириш тўлови ҳисобланади унда? деган ўринли савол туғилиши табиий.
Модданинг 5-қисмига асосан Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.
Яъни таҳлил якунида шундай хулоса қилиш мумкинки, ходим интизомий жазо олган даврида унга Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар тўланиши керак. Аммо байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан тўланадиган тўловлар тўланиши мумкин эмас.
@ssv_hamshira_jurn
Шифохона ичи инфекцияси профилактикаси” тўғрисида”ги 0342-17-сонли санитария қоида ва меъёрлари.
Республика Бош Давлат санитария врачи Саидалиев томонидан 2017 йил 10 январда тасдикланган.
18 та боб ва 3 та иловадан иборат.
1-боб. Қўлланиладиган соҳа.
2-боб. Умумий қоидалар.
3-боб. Қабул бўлимларида ШИИ профилактикаси.
4-боб.Соматик йўналишдаги шифохоналарда (бўлимларда) ШИИ профилактикаси.
5-боб. Жаррохлик йўналишидаги стационарларда (бўлимларда) ва жаррохлик кабинетларда ШИИ профилактикаси.
6-боб.Акушерлик стационарларида (бўлимларда) ШИИ профилактикаси.
7-боб.Юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) ШИИ профилактикаси.
8-боб.Тери-таносил касалликлари шифохоналари ва диспансерларида ШИИ профилактикаси.
9- боб.Тез ёрдам станцияларида ШИИ профилактикаси.
10-боб. Қон хизмати билан шуғуланадиган муассасаларда ШИИ профилактикаси.
11-боб.Клиника-диагностика лабораторияларида ШИИ профилактикаси.
12-боб. Эндоскопик хизмат вақтида юқумли касалликларини олдини олиш.
13-боб. Физиотерипия бўлимлари ва кабинетларида ШИИ профилатикаси.
14-боб. Кирхоналарни таркибий қисми, жиҳозланиши ва эксплутатцияси.
15-боб.ДПМларда беморларни овқатланишини ташкил этишда санитария-гигиена талаблари.
16-боб. ДПМларни дезокамера блокларига қўйилган гигиеник талаблар.
17-боб. ДПМларни зарарсизлантирувчи моддаларга бўлган эҳтиёжини ҳисоблаш.
18-боб.Патологоанатомик бўлимларда санитария гигиена ва эпидемияга қарши кураш тартиблари.
ИЛОВАЛАРИ:
1-илова.Тиббиёт ходимининг қўл гигиенасига қўйилган талаблар.
2-илова. ДПМ дезинфекция ва стерилизация тадбирларини ташкил этиш.
3-илова. Бино, иншоотлар ва жиҳозларга қўйиладиган талаблар.
@ssv_hamshira_jurn