
Manfaat.uz
#намозга_шошилинг_нажотга_шошилинг
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
“Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
Ассалому алайкум азиз диндошлар. Жума айёми муборак бўлсин! 12.06.2026 йилдан 19.06.2026 йилгача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали:
Азон Такбир
Бомдод 03:10 03:50
Пешин 12:30 12:45
Аср 17:30 17:40
Шом 19:50 19:50
Хуфтон 21:20 21:30
Жалақудуқ туман "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Дўстларингизга ҳам улашинг!!
Qutayba ibn Muslim ziyoratgohida hojilar kutib olindi
Muqaddas Haj safarini ado etib qaytgan hojilar Qutayba ibn Muslim ziyoratgohida tuman hokimi tomonidan kutib olindi. Tadbir davomida jonliq so‘yilib, yurtimiz tinchligi, xalqimiz farovonligi uchun duolar qilindi.
Instagram
||
telegram
#Muslim_podcast
📱
🗣
BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI?
🎙
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
da
koʼring!
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
#xabar
#muftiy
#gazeta
🤩
МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР
🌙
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат
Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон
қилинди.
🗣
Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.
🕋
“Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида
ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган.
✅
Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз
“Президент ҳожиси”
сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.
🕋
Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган.
Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.
ℹ️
Маълумот ўрнида:
“Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг
ёритади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Намоз вактлари бир неча вакт узгармайди
Ассалому алайкум азиз диндошлар. Жума айёми муборак бўлсин! 12.06.2026 йилдан 19.06.2026 йилгача азон ва такбир вақтларининг бир хафталик жадвали:
Азон Такбир
Бомдод 03:10 03:50
Пешин 12:30 12:45
Аср 17:30 17:40
Шом 19:55 19:55
Хуфтон, 21:20 21:30
#Muslim_podcast
📱
🗣
HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?
🎙
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
da
koʼring!
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
Исломда 5 фарз бор;
Иймонда 7 фарз бор;
Намозда 12 фарз бор;
Тахоратда 4 фарз бор;
Таяммумда 4 фарз бор;
Ғуслда 3 фарз бор;
Амру маъруфда 1 фарз бор;
Наҳий мункарда 1 фарз бор;
Ҳайзда 1 фарз бор;
Нифосда 1 фарз бор;
Илм излашда 1 фарз бор.
Исломдаги 5 фарз
1 Иймон;
2 Намоз;
3 Рўза;
4 Закот;
5 Ҳаж.
Иймондаги 7 фарз
1 Аллоҳ таолога иймон келтириш;
2 Фаришталарга иймон келтириш;
3 Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4 Пайғамбарларига иймон келтириш;
5 Қиёмат кунига иймон келтириш;
6 Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтириш;
7 Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.
Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1 Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2 Жойи пок бўлиши;
3 Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4 Қиблани топиши;
5 Ният;
6 Ўз вақтида ўқиш.
Намознинг ичидаги 6 фарз
1 Такбири таҳрима (Намоз аввалида айтиладиган, дунё ишларини ҳаром қилувчи «Аллоҳу акбар» сўзи);
2 Қиёмда туриш;
3 Қироат қилиш;
4 Руку;
5 Сажда;
6 Қаъдаи охир (ташаҳҳуд миқдорида ўтириш).
Таҳоратдаги 4 фарз
1 Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқ юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2 Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3 Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4 Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш.
Таяммумдаги 4 фарз
1 Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2 Тоза тупроқни қасд қилиши; (ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар)
3 Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш;
4 Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш.
Ғуслдаги 3 фарз
1 Оғизга сув олиб ювиш;
2 Бурунга сув олиб ювиш;
3 Бутун баданга сув етказиб ювиш.
Амру маъруфдаги 1 фарз
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.
Наҳий мункардаги 1 фарз
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни ҳам қайтариш.
Ҳайздаги 1 фарз
Ҳайз ҳукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ.
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
Илм излашдаги 1 фарз
Илм излаш, ўқиш фарз. Инсон ҳаёти давомида керак бўладиган ҳалол-ҳаромга доир илмларни ўзлаштириши фарздир.
https://t.me/sufiqishloqjomemasjidi
Поделиться
https://m.youtube.com/watch?v=MU8A1s-xTfA