
Тарихий фактлар 2
Umaviylar sultoni Hishom ibn Abdurahmon taxtga chiqqanida (h.172/m.788 yil) hali yosh, uylanmagan edi. Turmush qurish istagi tug‘ilib, o‘ziga munosib kelinlikka nomzodlarga Qur’oni karimni yod olganlikni shart qilib qo‘ydi. Shunda birgina Galin degan joydan yetti yuz yigirma nafar Qur’on hofizi bo‘lgan qiz chiqdi. Keyin sulton ikkinchi shart qo‘yishga majbur bo‘ldi: bo‘lajak zavjasi Imom Molikning “Muvatto” hadis kitobini ham yod bilishi kerak edi. Shunda ham kelinlikka nomzodlar kamaymadi: Qurtubaning o‘zidan besh yuz nafar qiz ham Qur’onni, ham “Muvatto”ni yod bilishi aniqlandi
Uzukka kòz mos tushganiday kelinlar ham kuyovlarga munosib bòlgan ekan...
@tarixiy_faktlar2
НОЁБ СУРАТ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак буюмлари Мадинадан Истанбулга олиб кетилган Усмонли поезди.
Бу расмда сиз Усмонли давридаги улуғ вазифани — Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий буюмларини Мадинаи Мунавварадан Истанбулга эҳтиром билан олиб бориш учун юборилган махсус поездни кўрасиз.
Ҳозирги кунда бу буюмлар Туркиянинг Истанбул шаҳридаги "Топқапи саройи" музейининг "Хос хоналари"да эҳтиёткорлик билан сақланмоқда.
Ушбу муқаддас хоналарда нима бор, биласизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оид қуйидаги муборак буюмлар:
Муборак саллалари,
Наъллари (ковушлари),
Қизил байроқлари,
Оёқ излари сақланган тош,
Рум подшоҳига ёзган мактублари,
Хайбар фатҳидан кейин ҳазрати Али розияллоҳу анҳу учун совға қилган гиламлари,
Яна ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга ҳадя қилган У зотнинг машҳур шамширлари – Зулфиқор қиличи,
Яна бошқа шамширлари ва уларнинг ғилофи,
Камонлари,
Ҳазрати Фотима Заҳро розияллоҳу анҳодан қолган кийим,
Муҳрлари (тамғалари),
Сув ичишда ишлатган идишлари,
Ва ҳатто муборак сочларидан бир нечта тутам ҳам сақланган!
✈️
@tarixiy_faktlar2
"Тарих Жаклин Кеннедини унутмайди... У 1963 йилда эрининг бошига тегкан отишмадан сўнг машинадан сакрашга уринган пайти.
Ўқ узилган заҳоти у сакради, гарчи у нишон бўлмаган бўлса ҳам.
У сакради ва ҳаёт йўлдошини ташлаб кетди…!!
Севимли инсон ўлим билан курашаётган пайтида у сакради ва фақат ўзини ўйлади…!!
Ажабланарлиси шундаки, шахсий муҳофизачиси унга ёрдам бериш учун югуриб келаётганди, у эса эрини ўлимга ташлаб кетаётган эди.
Бу ерда аёл инстинкти – яъни «мен», тириқ қолиш инстинкти намоён бўлди.
Аёл қанчалик севмasin, ўзини фидо қилиш даражасига етолмайди.
Қайс Лайло учун жонини берди…
Антар Уқба учун қурбон бўлди…
Ромео Жульетта учун ўлди…
Жек Роуз учун жонини фидо қилди…
Лекин тарихда севгани учун жонини фидо қилган бирор аёл зикр этилмаган…!!!!
Аёл ҳеч қачон эркак етадиган муҳаббат даражасига ета олмайди,
Бу шахсий тажрибадан олинган хулоса.
Сен учун жонини фидо қилувчи ягона аёл – бу онанг."
@tarixiy_faktlar2
Андалусда яшаган мусулмонларнинг байроғи. Ҳар йили испанлар мусулмонларни мағлубиятга учратишгани ва қириб ташлашганини мана шу шаклда тантанавор нишонлашади. Биз бўлсак Реал ёки Барселона ғалаба қилса, нишонлаб юрибмиз...
@tarixiy_faktlar2
Совершенно верно
🤓
Бироз табассум)
@tarixiy_faktlar2
✅
Билармидингиз?
🕌
Бир вақтлар Испания, Португалия ва Франциянинг бир қисмлари мусулмонлар томонидан бошқарилган.
📜
У вақтларда ушбу яриморол «Ал-Андалус» деб аталарди.
☝️
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ илм излаб 13,900 км масофа юрган эканлар. Ўзларини у кишини авлодлари деб атайдиган бизлар илм учун қанча юрганимизни қўя туринг, қанча вақт сарфлаяпмиз?!
PS: ҳозиргидака илмга бўлган шароит ҳеч бир даврда бўлмаган, қўлимиздаги телефон бутун бир кутубхона, исталган араб шайхи ёки исталган ғарб тадқиқотчисининг изланишларини топа оламиз ундан. Аммо биз ғайратсиз, шижоатсиз ва фақат аждодларидан мақтанадиган уммат бўлдик. Аллоҳ таоло ҳаммамизга тавфиқ ва илмга рағбат берсин!
@tarixiy_faktlar2
Қуддусни ямоқ либослар ва чанг оёқлари билан фатҳ қилган Ҳалифа
#тарих
1543-йил ёзида французлар қамалга тушиб қолади. Франция қироли Франсис I мусулмонлардан ёрдам олиш мақсадида Султон Сулаймонга мактуб жўнатади. Султон Сулаймон денгиз орқали мадад кучларини юборади ва унга Ҳайриддин Барбаруссани бошлиқ қилади. 6 ойлик муддат ичида французлар ҳимояси таъминланади, камига Корсика ороли ҳам французларга қўшиб берилади(Бу орол ҳозирги кунга қадар Францияга қарайди)...
Ҳайриддин Барбаросса француз ҳимояси учун Тулон шаҳрини ҳарбий базага айлантиради. Ўша пайтда Жазоир Ҳайриддин Барбаруссанинг денгиз қўшинларини бошқариш ҳарбий базаси эди, француз ва мусулмонлар сулҳи қарийб 2 ярим аср давом этди...
Сулҳ 1798 йилда Напалеон Бонапартнинг Мисрга ҳужуми билан бузилди. Энг қизиғи Мисрга ҳужум уюштиришда ҳарбий база сифатида Тулон шаҳри тайинланди. Мусулмон ўлкаларга қилинган босқинлар, Жазоирнинг мустамлакага айланиши билан тугади..
Жазоирдаги хунрезликлар, мусулмонларни калласини кўтариб, фахр билан тушилган суратлар, калла суякларининг ўзи ҳануз французлар музейида сақланади. Жазоир аёллари кофирлардан ўзларини қутқариш учун молхоналарга урушган экан ўшанда, тезаклардан жирканган аскарлар аёлларга яқинлашмаган экан.
#Тарих
, ҳақиқатда, бизга кўплаб мавҳумликларни очиб беради. Ҳар сафар ислом тарихида кофирларнинг бирор хиёнатига дуч келсам, дейман: «Холиққа хиёнат қилган, махлуққа нега хоинлик қилмасин?»
@tarixiy_faktlar2