Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Тонги зикрлар. (Бамдод Намозидан сӯнг)

tongi_zikr_duo_tasbeh
Аллоҳ таоло Ўзини эслаган (зикр қилган) банданигина эслайди: «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)
Подписчики
1 750
24 часа
30 дней
30
Просмотры
27 841
ER
15,98%
Посты (30д)
Символов в посте
523
October 14, 01:36

{ ٱتَّبِعُواْ مَآ أُنزِلَ إِلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُمۡ وَلَا تَتَّبِعُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَۗ قَلِيلٗا مَّا تَذَكَّرُونَ }
[Aʼrof - 3]
(Эй инсонлар), сизларга Парвардигорингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар.
Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа валий-дўстларга эргашманглар. Жуда оз эслайсизлар.

September 06, 05:43

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
( اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ .
Аллоҳумма солли васаллим аъла набиййина Муҳаммад.
Эй Аллоҳ! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар бӯлсин.
(Ўн марта айтади).
(Табароний ривояти).
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
⚠️
Юқоридаги калима ва дуолар билан тонги зикрлар комил ҳолда якун топди.
Мен оҳиратим учун Сизга улашдим! Сиз ҳам оҳиратингиз учун яқинларингизга улашинг

September 06, 05:32

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр».
100 марта айтилса афзалдир ёки вақт тиғиз бӯлса 10 марта айтса ҳам бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар
(Бухорий ва Муслим ривояти).

September 06, 05:30

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи».
100 Марта
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда  «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар.
(Маъноси: "Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман".)
(Муслим ривояти).

September 06, 05:30

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
سْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».
100 марта
(Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар.
(Муслим ривояти).

September 06, 05:28

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
IHTIYORIY TONGI ZIKR BU ZIKR
⚠️
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонг отганида:
اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ
«Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафийатин ва ситрин фаатимма ниъматика ъалаййа ва ъафийатака ва сатрока фиддунйа вал ахироҳ», деб
3 марта айтилади
уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишни мукаммал қил.

September 06, 05:27

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلا
«Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан».
(Маъноси: «Аллоҳим! Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман»)
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти).

September 06, 05:26

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ: عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи, ъадада холқиҳи ва ризоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».
3 марта айтилади.
(Маъноси: «Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, Аршнинг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».)
(Муслим ривояти). 3 марта айтилади.

September 06, 05:25

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
أَصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الْإِسْلَامِ وَعَلَى كَلِمَةِ الْإِخْلَاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ، وَعَلَى مِلَّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ، حَنِيفَاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ
«Асбаҳнаа ъала фитротил Ислаам ва ъала калиматил ихлаас ва ъала дийни Набиййина Муҳаммад ва ъала миллати абийна Иброҳийма ҳанийфам муслима ва маа каана минал мушрикийн».
(Маъноси: «Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик»)
(Аҳмад ривояти).

September 06, 02:35

#ТОНГИ_ЗИКРЛАР
( أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ)
Асбаҳна ва асбахал мулку лиллаҳи роббил аъламина, Аллоҳумма инний ас алука хайро хазал явми : фатхаху, ва насроҳу, ва нуроҳу, ва барокатаҳу, ва ҳудаҳу, ва аъузу бика мин шарри ма фиҳи, ва шарри ма баъдаҳу.
Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман.
(Абу Довуд ривояти).