
Ulamolar Yog'dusi
#ҲАЗОРА
• Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази дунё нигоҳида!
©️
Аброр Мухтор Алий
👉
@Ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok
Иорданиядаги Бутунжаҳон ислом илмлари университети (WICE) Профессори Салоҳ Абулҳажж Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурдаги малака ошириш марказидаги ўқув давраларида дарслар ўтади
Марказдаги малака ошириш ўқувларида қатнашаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари учун Проф. Салоҳ Абулҳажж бир неча ўқув давралари, жумладан, «Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари» курсидан таълим бериши йўлга қўйилмоқда. Бу давра орқали ҳадислардан ҳукм олишда мазҳабнинг қоидалари, Имом Аъзам Абу Ҳанифанинг ҳадисдаги даражаси ҳақида маърузалар ўқилади. Бунга қўшимча равишда, назарий қисмдан сўнг, амалий қисм — айрим ҳадисларнинг татбиқига тўхталиб ўтилади ва ихтилофли масалалар бирма-бир кўриб чиқилиши режа қилинган.
Ушбу давралар Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожланишининг янги босқичга чиққанини кўрсатиб, имом-хатиблар учун катта тажриба мактаби бўлиши мақсад қилинган.
Hanafiyfakulteti
Бировни таҳқирлаш, унинг устидан кулиб, истеҳзо қилишнинг асл сабаби кишидаги кибрдир, кибр эса бандани ҳалокатларга дучор қилиши аниқ.
Ҳориса ибн Ваҳб Хузоъий розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Сизларга жаннат аҳли кимлигини айтиб берайми? Шундай заиф, ночорларки, агар Аллоҳга қасам ичса, У Зот уни рўёбга чиқариб беради. Сизларга дўзах аҳли кимлигини айтиб берайми? Дағал, қўпол, кибрли одамлар» .
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида заррача кибри бор одам жаннатга кирмайди», деганлар».
Ҳукми: Масхара қилинган одам озор чекса, қалби оғриса, масхара қилиш ҳаром бўлади. Аммо айрим кимсалар бўладики, атайлаб ўзини кулгига қўяди, баъзан ўйин қилиб, устидан кулишларидан хурсанд ҳам бўлади. Бундай ҳолатларда уни масхара қилиш ҳазил-мутойиба жумласидан бўлади. Демак, ҳаром қилинган масхара – камситишни, таҳқирлашни ифода қиладиган, одамнинг кўнглига озор берадиган масхара экан .
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Тил сайқали»
китобидан
👉
@Ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok
“Ким Аллоҳ билан кифояланиб, бандаларга эҳтиёж сезмаса, одамларнинг азиятидан омонда бўлади”.
Маъноси: Ким фақат Аллоҳ таолога эҳтиёжини изҳор қилиб, бандалардан беҳожат бўлишни танласа, у одамлардан келадиган азиятлардан омонда бўлади. Дарҳақиқат, ҳамма, ҳатто подшоҳлар ҳам Аллоҳ таолога муҳтождир. Аллоҳ таолога эҳтиёжини изҳор қилган инсон одамларнинг ҳаракатлари ва муомалаларига аҳамият бермайди, қалби тинч бўлади ва Роббига тўлиқ суянади.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли»
китобидан
👉
@ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
| Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok
Қайси банда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай мартабада эканини ҳеч ким билмайди, фақат Ҳақ таолонинг Ўзигина билади. Шундай экан, қандай қилиб ўзимизча бировни менсимаслигимиз мумкин? Ахир у Аллоҳ таолонинг ҳузурида биздан чандон-чандон олийроқ мартабада бўлиши ҳам мумкин-ку!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сочлари тўзиган, эшиклардан қайтариб юбориладиган шундай бандалар борки, агар Аллоҳга қасам ичса, У Зот буни рўёбга чиқаради», деб марҳамат қилганлар» .
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Тил сайқали»
китобидан
👉
@Ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok
“Ким оқибатни унутса, ҳалок бўлади”.
Маъноси: Охиратни эслаб юрмаган киши йўлидан адашади ва ҳалокатга юз тутади.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли»
китобидан
👉
@ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
| Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok
Бировни масхара қилиш, унинг устидан кулиш каби иллатлар аслида ўша одамни менсимаслик, уни ўзидан паст деб билишдан келиб чиқади. Аллоҳ таоло шу нарсага ишора қилиб, «эҳтимол, улар булардан яхшироқдир?» деган. Эй ожиз банда, ўзингча уни менсимай, масхара қила кўрма, балки у сендан яхшироқдир?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг ўзаро биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм ҳам қилмайди, ёрдамсиз ҳам ташлаб қўймайди, таҳқирламайди ҳам. Тақво мана бу ерда бўлади», дедилар-да, кўкракларига уч марта ишора қилдилар. Сўнг: «Ёмон одам бўлиш учун мусулмон биродарини таҳқирлаш кифоя. Мусулмонга бошқа мусулмоннинг ҳамма нарсаси – қони ҳам, моли ҳам, обрўси ҳам ҳаромдир», дедилар» .
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Тил сайқали»
китобидан
👉
@Ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok
“Аллоҳ таоло ягона ҳақиқий Нурдир. Унинг бунда шериги йўқ”.
Маъноси: Нур фақат Аллоҳ таолога ҳақиқатда тегишлидир, бошқаларга нисбатан эса бу сўз фақат мажозан ишлатилади. Ким дунё ва охиратда ҳақиқий басиратга эга бўлишни хоҳласа, Аллоҳнинг нурига, яъни Унинг ҳидоятига эргашиши лозим. Ҳар бир ишда Аллоҳнинг нурига эргашиш инсонни ҳақиқий саодатга элтади.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли»
китобидан
👉
@ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
| Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok
Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик натижаси ўлароқ эндиликда мамлакатимиз талабалари Бутунжаҳон ислом илмлари университети (WICE)да имтиёзли таълим олишлари мумкин.
Айни кунларда Иорданияга Ўзбекистоннинг олий таълим ва диний соҳа вакиллари ташриф буюрди. Ушбу ташриф охирги икки йилдаги учинчиси ҳисобланиб, бир қатор самарали битимлар имзолангани билан аҳамиятлидир. Жумладан, Бутунжаҳон ислом илмлари университети ва диний таълим муассасалари ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу меморандумга кўра ўрта махсус ислом билим юртлари (мадрасалар) талабаларига бир қанча имтиёзлар берилган.
Мадраса талабаларининг дипломи Бутунжаҳон ислом илмлари университетида тан олиниб, натижада, бакалавр босқичини қисқароқ муддатда ўқиб тугатиш имконияти юзага келмоқда.
Университетга online (масофавий) ва offline (анъанавий) қабул 5 октябрга қадар давом этади.
@hanafiyfakulteti
@hanafiy_kulliyasi
Масхаранинг қанчалик ёмон иш эканига далиллар:
Аллоҳ таоло шундай буюради: «Эй иймон келтирганлар! Ҳеч бир қавм бошқасини масхара қилмасин! Эҳтимол, улар булардан яхшироқдир? Ҳеч бир аёл бошқа аёлни масхара қилмасин! Эҳтимол, улар булардан яхшироқдир? Ўзингизни ўзингиз ҳам мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик нақадар ёмон! Ким тавба қилмаса, ана ўшалар золимлардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят).
Одамлар одатда бировнинг ташқи кўринишини, маълум бир ҳолат ёки вазиятларини масхара қилади. Ҳолбуки, одамларнинг бир-биридан яхшироқ экани бундай зоҳирий нарсаларга эмас, балки қалбда яширинган нарсаларга қараб бўлади. Шундай экан, ҳеч кимнинг бировни масхара қилишга ҳаққи йўқ. Эҳтимол, у масхара қилиб, устидан кулаётган одам Аллоҳ таолонинг ҳузурида ундан яхшироқ мартабададир? Шундай экан, ҳеч ким ўзи билмай, Аллоҳ таоло эҳтиром кўрсатган банданинг устидан кулиб, Аллоҳ таоло улуғ мартабага кўтарган бандани таҳқирлаб, ўз-ўзига чексиз зулм қилиб қўймасин .
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Эҳ, шўримиз қурисин. Бу қандай китобки, каттаю кичик бирор нарсани қолдирмай ҳисоб-китоб қилиб қўйган экан!» деб қолишади», деган оятни тафсир қилиб, шундай деганлар: «Оятдаги «кичик» деган сўз мўмин одамни истеҳзо қилиб, устидан кулиб қўйишдир, «катта» деган сўз эса масхара қилиб, қаҳ-қаҳ отиб кулишдир». Ибн Аббоснинг бу сўзларида одамларнинг устидан кулиш маъсиятлар, катта гуноҳлар жумласидан эканига ишора бор.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Тил сайқали»
китобидан
👉
@Ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
|
TikTok