Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Umma News_uz

ummanews_uz
Исломий ахборот ва маърифат нашри. Каналимизда ислом уммати билан боғлиқ ёки мусулмонларга фойдали маълумот ўрнида дунёда рўй бераётган долзарб мавзуларни имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Биз билан боғланиш: @haybar777
Подписчики
1 234
24 часа
1
30 дней
-5
Просмотры
289
ER
23,42%
Посты (30д)
71
Символов в посте
562
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
October 27, 16:49
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

⚠️
Францияда мусулмонларга қуролли ҳужум уюштирилди
Кузатув камераларига тушган кадрларда Франция фуқароси Кевин Т.
мусулмон экани ташқи кўринишидан билиниб турган инсонларни атайлаб нишонга олиб, уларга қарата ўқ узгани акс этган.
Ҳужум оқибатида, мавжуд маълумотларга кўра, камида бир киши ҳалок бўлган. Яна тўрт киши оғир яраланган, улар орасида 12 ёшли қизалоқ ҳам бор. Шунингдек, яна ўнга яқин киши турли даражада жароҳатланган.
Полиция ҳужумчини қўлга олган.
Ҳужумчининг ўз баёнотига кўра, у айнан мусулмонларни ўлдиришни мақсад қилган.
🌐
Sodiqlar

October 27, 16:47
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Ҳиндистонда 100 йиллик тарихга эга масжид бузилиш хавфида — 700 та мусулмон оиласи уй-жойидан айрилди
Ҳиндистон пойтахтида мусулмонлар бир асрдан ортиқ вақт давомида намоз адо этиб келган тарихий "Racecourse" масжиди бузилиш хавфи остида қолди.
Масжид Бош вазир Нарендра Модининг қароргоҳи яқинида жойлашган. Маълумотларга кўра, ҳокимият томонидан масжидни бўшатиш ҳақида расмий кўрсатма ҳам берилган.
Энг оғриқлиси — масжид атрофида яшаган қарийб 700 нафар мусулмон оиласининг уйлари ҳам бузиб ташланган. Юзлаб оилалар ўз уй-жойидан маҳрум бўлди.
Масжиддаги сўнгги жума намози эса жуда оғир ва аламли муҳитда ўтди.
Имом Муҳаммад Ҳорун дуо вақтида Аллоҳ Таолодан ёрдам сўраб, кўз ёшларини тия олмади. Унинг йиғисини кўрган жамоат ҳам ўзини тутиб тура олмай, кўз ёш тўкди.
🌐
Sodiqlar

October 27, 06:37
Файлы недоступны
2
2
Открыть в Telegram

⚠️
Иордания Сурия жанубига ҳаводан зарба берди: 11 нафар тинч аҳоли, жумладан болалар ҳалок бўлди
Бугун тунда Иордания ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг жанубидаги Дараъ вилоятининг қишлоқ ҳудудларига ҳаводан зарба берди. Сурия давлат ОАВлари маълумотига кўра, ҳужумлар оқибатида камида 11 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Улар орасида олти нафар бола, икки нафар аёл ва уч нафар кекса эркак бор.
Аммон томони эса зарбалар Иорданияда 23 октябрь куни черковга қилинган ҳужумга алоқадор бўлган «террорчилар»га қарши амалга оширилганини билдирди.
Бироқ Иордания томони Сурияда ҳужум қилинган шахслар билан черковга ҳужум қилганлар ўртасида алоқа борлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмади.
Дамашқ операция ҳақида олдиндан хабардор қилинмаганини маълум қилди ва тинч аҳоли ўлими юзасидан текширув бошлади. Шу тариқа, Иорданиянинг зарбалар Сурия ҳукумати билан келишилгани ҳақидаги баёноти Сурия расмийларининг позициясига зид келмоқда.
❌
Кадрларда — Иордания томонидан берилган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлган суриялик болалар.
🌐
Sodiqlar

October 26, 12:25
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🔴
Ямандаги Хусий шиалар ўзларини Каъбасини қуришди.
❌
Ямандаги Хусий шиалари Даман шаҳрида ўзларини "Каъба"сини қуриб ўтган кетган инсонларни каъбасига сажда қилишга буюрмоқда.
🌐
Sodiqlar

October 26, 12:12
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Фаластинни қўллаб-қувватловчи Бразилия президенти тўртинчи муддатга қайта сайланди
Луис Инасиу Лула да Силва Бразилиядаги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, Исроил тарафдори бўлган рақиби Флавио Болсонаруни мағлуб этди ва тарихий тўртинчи президентлик муддатини таъминлади. Бу АҚШ томонидан босим ва унинг рақибини қўллаб-қувватлаган кенг кўламли ахборот кампанияларига қарамай содир бўлди.
Лула да Силва — «Исроил»нинг Ғазода амалга ошираётган геноцидини энг кескин қораловчи сиёсатчилардан бири. У бир неча бор Исроил оккупациясини Фаластин халқига нисбатан геноцидда айблаб, Ғазода давом этаётган агрессияга қарши чиққан.
Бразилия раҳбари мустақил Фаластин давлатини барпо этиш ва фаластинликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тарафдори.
Унинг рақиби Флавио Болсонару эса сайланган тақдирда «Исроил» билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва Бразилиянинг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиришни ваъда қилган.
🌐
Sodiqlar

October 26, 05:34
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Менимча, бу — инсоният тарихидаги энг муҳим сурат.
Нега?
Чунки у бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини эслатади:
«Агар бу дунё Аллоҳ наздида чивин қанотичалик қийматга эга бўлганида эди, У кофирларга ундан ҳатто бир қултум сув ҳам бермаган бўлар эди».
(Термизий ривояти)
Бу — Ер сайёрасининг 6 миллиард километр масофадан олинган сурати. Уни «Вояжер-1» космик зонди 1990 йилда суратга олган.
Бизни кибримиз, ўзимизни муҳим деб билишимиз, ўзимизга берилган алоҳида мақом ҳақидаги тасаввурларимиз — барчаси ана шу хира нур нуқтаси қаршисида йўқолиб кетади.
Бизнинг сайёрамиз коинотнинг чексиз қоронғулигидаги ёлғиз бир зарра, холос.
Биз эса Аллоҳ Таоло наздида ҳатто чивин қанотичалик қийматга эга бўлмаган дунёдаги зарранинг бир зарраларимиз.
🌐
Sodiqlar

October 25, 17:01
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Хевронда фаластинликлар қуролланган исроиллик кўчманчиларга бўйсунишдан бош тортди
Автомат билан қуролланган икки нафар исроиллик кўчманчи фаластинликлар бўлган автомобилнинг йўлини тўсиб, машинани ўзбошимчалик билан текширишга уринди.
Фаластинлик эркаклар бундай таҳқирли муомалага бўйсунишдан бош тортди. Аксинча, улар исроилликлардан ўзларининг хавфсизлик кучлари ходими эканини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилди.
🌐
Sodiqlar

October 24, 15:35
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

⚠️
Жанубий Кореяда исломофоблар бўлажак масжид қуриладиган жойда провокация уюштиришди
Жанубий Кореяда мусулмонлар Тэхён-донг ҳудудида масжид қуришга қарор қилишган. Бироқ исломофоблар провокация уюштириб, масжид қурилиши режалаштирилган ҳудуднинг ўзида чўчқа гўшти қўшилган бепул тушлик тарқатишди.
🌐
Sodiqlar

October 24, 15:33
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Ҳиндистонда дев Равана тимсолидаги улкан ҳайкал тўсатдан одамларга фейерверк отиб, байрамни саросимага айлантирди!
Ҳиндистонда анъанавий равишда дев Равананинг улкан ҳайкали ёқиладиган маросим кутилмаганда тартибсизликка айланди. Одатда тинчгина ёниб кетиши керак бўлган ҳайкал тўсатдан тўпланган ҳиндулар томонга пиротехника зарядларини ота бошлади.
Одамлар ваҳима ичида ҳар томонга қочиб, учиб келаётган фейерверклардан ўзларини олиб қочишга мажбур бўлишди. Байрам тадбири кутилмаганда саросимали ва хавфли манзарага айланди.
🌐
Sodiqlar

October 24, 11:19
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Ҳиндистонда 650 кг бутни кўтаришга мажбурланган Фил қутуриб кетди
🌐
Sodiqlar