
УМР ДАФТАРИМ УЗ
ИНСОН АЗИЗ...
Одам Атодан эрурдир аслимиз,
Давом этиб борар авлод-наслимиз,
Хизматдадир замин-у, тўрт фаслимиз,
Аллоҳим инсонни азиз Яратган!
Зиммамизда анча вазифалар бор,
Бўлмасин ҳеч қачон қалбимиз бемор,
Адо қилиб борсак савоб бетакрор,
Аллоҳим инсонни азиз Яратган!
Ёмон ила яхши суҳбатлар қурмас,
Ноҳуш ҳид ёнида билганлар турмас,
Савол-жавоб бордир, хотинин урмас,
Аллоҳим инсонни азиз Яратган!
Ёзиб борилади айтган сўзимиз,
Муқаддас саналур юз-у кўзимиз,
Ўйлаб кўрайлик-чи ҳатто ўзимиз,
Аллоҳим инсонни азиз Яратган!
Нималар қолади ҳар биримиздан,
Хабардормиз-ку ички сиримиздан,
Ибратлар олиб кекса- қаримиздан,
Аллоҳим инсонни азиз Яратган!
Ўтиб бораяпти умримиз шитоб,
Ўқийлик Қуръон ва фойдали китоб,
Битилган бизлар-чун самимий хитоб,
Аллоҳим инсонни азиз Яратган!
Раҳимберди Ризоий.
https://t.me/Umr_Daftarim_uz
https://t.me/Umr_Daftarim_uz