
Universal Arabic C2
🔝
Universal Arabic – arab tili biz bilan universal va yanada oʻzgacha!
➡️
Kanal adminlari:
👤
Muhammad Shoshiy (C2)
👤
Hasan Shoshiy (C1)
📝
Murojaat uchun:
@universal_arabic_bot
‼️
Kanalda reklama yoʻq!
©
Kanaldan maʼlumot olinganda, manba koʻrsatilsin!
Insonim Hasan
🌟
Mehribon doʻstim, akamjonim Hasan,
Ham qarindosh, ham qadrdonim Hasan.
Xoʻp samimiy, begʻubor-u benazir,
Sohibi xulqi hasan, jonim Hasan.
Aqli ilm-u maʼrifat oshuftasi,
Fikri irfon, qalbi Qurʼonim Hasan.
Jonima koʻrsa musibat nayzasin,
Turguchi yonimda qalqonim Hasan.
Ismidan zotiga nisbat onchakim,
Muhsin-u hasson-u ehsonim Hasan.
Volidaynimdan tabarruk yodgor,
Ustixonim, goʻshtim-u qonim Hasan.
Yo Ilohiy, ber unga umri fuzun,
Ofiyat, izzat, sharaf-shonim Hasan.
To Hasan boʻlmay Husayn topmas vujud,
Hoy-u siyn-u nunim, insonim Hasan.
✍️
Husaynxon Yahyo Abdulmajid
21.10.2025
Istanbul
Sinvonim* Husayn
🌟
Mushfiqim, ulfat, ukamjonim Husayn,
Chin qorindoshim, jigarjonim Husayn.
Gar tilovat etsa, koʻngillar asir,
Aylasa inshod, xushxonim Husayn.
Soʻzlasa, dillar erib, vijdon turar,
Ul masihanfos suxandonim Husayn.
Vaʼzi aql-u ruhga zoʻr ozuqadir,
Koʻzga nur-u, dilga darmonim Husayn.
Totdi yoshlikdan necha dard-u alam,
Misli Ayyub dardga polvonim Husayn.
Qalbi yonmish doimo Haq ishqida,
Boʻldi elga shamsi tobonim Husayn.
Boʻyla oʻngi ichida, botinparast,
Sidq-u siddiq, mehri pinhonim Husayn.
Bitsa ashʼor, boʻysunar vazn-u aruz,
Sursa barmoq, sheri davronim Husayn.
Fiqh-u tafsir-u hadis, ilmi suluk,
Fors, arab tilga bilimdonim Husayn.
Yoʻq akam, oʻtmish otam, ketmish onam,
Mahv etibdir barcha armonim Husayn.
«Yo»si tasgʻirdan emas, taʼzim uchun,
Oxir-u sobiq Sulaymonim Husayn.
Soʻzlasam vasfin tamom, topmas tamom,
Boʻlgusi eng yaxshi dostonim — «Husayn».
Yo Rab, et umrin uzun, jismin butun,
To abad boʻlsin mening yonim Husayn.
Jonim ul «yo»i xitobidan tirik,
Olsa, illo olgusi jonim Husayn.
Bu Hasan boʻlmish Husayn birlan butun,
Xon-u monim, juft-u sinvonim Husayn.
✍️
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
28.10.2025
AQSH
Izoh: «Sinvon» bir ildizdan chiqqan ikkita xurmo daraxti. U aka-uka, tugʻishgan, oʻxshash, monand maʼnolarini anglatadi. Soʻzning tuzilishi ikkilik siygʻasiga monand boʻlgani bois, asli bir boʻlib, bir-birini tutib, toʻldirib turgan egiz, juft, oʻxshash narsalarga ishlatiladi.
Bu soʻz Qurʼoni karimda kelgani bilan ham ahamiyatli.
Bizning manzil
🫴🏻
FAROHIY
📨
Butun umrini arab tiliga bagʻishlagan, koʻplab asarlar yozib, talabalarga dars bergan
Ustoz Mirqobil Hasanov bu dunyoni tark etdilar.
Ustozni Alloh rahmatiga olsin!
Janoza bugun, 24 oktabr 21:00 da Ko’kcha Oqilondagi uylarida ekan.
#olimningvafoti
Буни ўтган аср адабиёти дурдоналаридан бири бўлмиш "Ўткан кунлар" асари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Абдулла Қодирийнинг ушбу романида юзлаб, балки минглаб арабча сўзларни учратамиз. Араб тилидан хабардор киши ундаги айрим қулоққа нотаниш сўзларни ҳам араб тилидаги билимлари орқали ҳеч қандай изоҳларсиз осонгина билиб олади. Бунга амин бўлиш учун Отабекнинг Кумушни илк бор кўриб қолган онидаги бадиий тасвирларни эслаш кифоя:
"...соҳиранинг сиҳрига мусаҳҳар бўлған..."
Қуйидаги парчада келган тўрт сўзнинг учтаси арабча ва уларнинг барчаси биргина асосдан - "سِحْرٌ" (сеҳр) сўзидан ясалган ўзакдош сўзлар ҳисобланади.
Жадидлар даврида бир қанча арабча ва форсча сўзларнинг туркийдаги муқобили таклиф этилди. Мисол учун, муаллим, устод каби сўзларга янги "ўқитувчи" сўзи синоним сифатида белгиланди. Бироқ, араб тилининг она тилимизга таъсири ва ундаги сўзлар миқдори сезиларли даражада катта бўлиб қолаверди. Ҳатто араб тилидан бироз билими бор киши ўзбек тилидаги баъзи имло қоидаларини билмай туриб ҳам шундоқ топа олиши мумкин. Масалан, тилимизда энг кўп имловий хатога йўл қўйиладиган масалалардан бири – "ҳ" ва "х" ҳарфларини бирининг ўрнида бошқасини ишлатиб қўйишдир. Бу қоидага оид сўзлар имлосининг аксари араб тили билан боғлиқ. Қуйида жуда кўпчиликни чалкаштирадиган икки дона мисолни кўриб чиқамиз:
1."Ҳаё" (حَيَاءٌ) ва "хаёл" (خَيَالٌ) сўзлари. Бу иккиси эсда қолиши ва фарқлаш осон бўлиши мақсадида уларни иккита гап таркибида кўрамиз:
1.Кумуш жуда ҳаёли қиз. (ҳаёли -
✅
, хаёли -
❌
)
2.Унинг хаёли паришон. (хаёли -
✅
, ҳаёли -
❌
)
Мазкур сўзларда хато қилмаслик учун уларнинг араб тилида қандай ёзилишини билиш кифоя;
2."Ҳол" (حَالٌ) ва "холи" (خَالٍ) сўзлари. Буларга мисол:
1.Унинг ҳоли яхши эмас. (ҳоли -
✅
, холи -
❌
)
2.Ҳеч ким хатодан холи эмас. (холи -
✅
, ҳоли -
❌
)
Шунингдек, теридаги доғ ёки нуқта маъносидаги "хол" сўзи ҳам араб тилидан олинган: (خَالٌ):
3.Унинг юзида ўзига ярашган кичкина холи бор. (холи -
✅
, ҳоли -
❌
)
Бу каби мисоллар талайгина. Қисқа қилиб айтганда, араб тилининг ҳозирги ўзбек тилида тутган ўрни ҳали ҳам аҳамиятлидир.
Ҳозирги кунда янги Ўзбекистонда араб тили яна ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Диний ва бошқа олий ўқув юртларида араб тили ўқитилиб, кўплаб асарлар араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Бу жараён ўзбек тилининг асл манбалар билан бойишига ҳамда арабча атамаларнинг тўғри ишлатилишига хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, араб тили ўзбек тили тарихида беқиёс рол ўйнаган. У ўзбек тилига нафақат минглаб сўзларни, балки илм, тафаккур, маданият ва эътиқод тушунчаларини ҳам олиб кирган тил ҳисобланади. Бугунги кунда ўзбек тили давлат тили сифатида мустаҳкам мавқега эга бўлса-да, унинг илдизларида араб тилининг бой ва узоқ йиллик маънавий мероси ётади. Шу боис 21-октябр – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун биз учун нафақат миллий ғурур, балки ўз тарихий ва маданий илдизларимизни чуқур англаш куни ҳамдир.
ҲИМ талабаси
Ҳасанхўжа Назирхонов тайёрлади
t.me/muhaddisuz
#Мақола
21-октябр – ўз тарихий ва маданий илдизларимизни чуқур англаш куни
Ҳар бир миллатнинг ўз урф-одатлари, маданияти ҳамда қатор ўзига хосликлари мавжуд. Она тили ҳам шулар жумласидандир. Бошқа тиллар эса унинг тарихида маълум даражада из қолдиради. Ўзбек тили тарихида ана шундай ўчмас из қолдирган тиллардан бири - бу, шубҳасиз, араб тили ҳисобланади. 21-октябр санасида – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунда она тилимизнинг тарихий илдизларига чуқур назар ташлаш айни муддаодир.
Араб тили она тилимизнинг илмий маданиятини шакллантиришда бевосита рол ўйнайди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Хоразмий каби улуғ алломаларимиз ўз асарларини араб тилида ёзиш орқали жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшдилар. Уларнинг асарлари ўша давр туркий тилига таржима қилинганида юзлаб арабча атамалар халқ тилига кириб келди.
Шунингдек, араб тили ўзбек адабиётининг дастлабки ёзма асоси ва йўналишини ҳам белгилаб берди. IX асрдан то XX аср бошларигача бўлган давр мобайнида Мовароуннаҳрдаги барча асарлар араб ёзувида ёзилган. Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк тарихий шахслар араб ёзуви орқали туркий тилимизни адабий меъёр даражасига кўтардилар. Араб ёзуви орқали ўзбек тили нафақат диний, балки фалсафий, тарихий ва адабий матнлар ёзиш имконига ҳам эга бўлди. Шу сабабдан араб ёзуви ўзбек тилининг ёзма маданияти учун мустаҳкам пойдевор васифасини ўтади.
Тилимизга арабча сўзлар бевосита кириб келишидан ташқари форс тили орқали ҳам ўзлашган. Сабаби юртимизда туркий ва форсий халқлар тарихан бирга яшаб келган. Туркий тил каби форс тили ҳам араб тилидан таъсирланиб, ундаги кўпгина сўзларни ўзлаштирган. Сўнг форсий асарлардан форсча сўзлар билан бир қаторда арабча сўзлар ҳам тилимизга кириб келган. Бунда Низомий Ганжавий, Саъдий Шерозий, Абдураҳмон Жомий каби адибларнинг таъсири катта бўлган.
VII–VIII асрдан то 1929-йилгача юртимизда битилган асарларнинг матни қайси тилда бўлишидан қатъи назар сарлавҳалари аксар ҳолларда араб тилида бўлган. Бу араб тилининг ўша вақтларда тутган ўрни нақадар юксак эканидан далолат беради.
Юқорида зикр қилинганидек, тилимиз араб тилидан ташқари форс тилидан ҳам бир қанча сўзларни қабул қилган. Шунинг учун она тилимизга "уч дарёдан сув ичган денгиз" деб таъриф берилади. Бу уч дарё: туркий, арабий ва форсий тиллардир. Шу боис ҳам ўзбек тили ўзининг жилоси ва сўз бойлиги билан бемалол фахрлана олади. Мисол тариқасида Эркин Воҳидов қаламига мансуб "Сўз латофати" номли китобда келган қуйидаги шеърни келтириш мумкин:
Офтоб чиқди, қуёш чиқди, кун чиқди,
Меҳр-у шамс-у хуршиди гардун чиқди.
Ушбу мисрада қуёш сўзининг бешта синоними келтирилган!
Араб тилини яхши билган киши аждодларимиз томонидан ёзилган асарларни, хоҳ у диний бўлсин, хоҳ бошқа соҳага оид, қийналмай ўқий олади. Жумладан, тарихий-бадиий асарларда келган арабча сўз ва атамаларни ҳам изоҳларсиз тушуна олади. Мисол учун Алишер Навоийнинг қуйидаги мисраларини олайлик:
...Олам ичра гар ёруғлуқ бўлса фош.
Йўқ ажаб, чунким араб алфозида,
Истилоҳ ичра муаннасдур қуёш.
Мазкур парча ўзининг баъзи жиҳатларидан араб
шоири Абу Тоййиб Мутанаббийнинг ушбу мисрасига ўхшаб кетади:
وَمَا التَّأْنِيثُ لِاسْمِ الشَّمْسِ عَيْبٌ.
وَلَا التَّذْكِيرُ فَخْرٌ لِلْهِلالِ.
Араб тили дунёнинг кўплаб тилларига таъсир кўрсатган. Халқаро статистик маълумотларга кўра, араб тилидан энг кўп сўз ўзлаштирган тиллар сифатида форс ва урду тиллари (35–40%) келтирилса ҳам, ўзбек тилида бу кўрсаткич анча юқори. Филология фанлари номзоди Фотиҳ Абдуллаев тадқиқотларига кўра, ўзбек тилидаги сўзларнинг 55%ини арабча сўзлар ташкил қилади! Тилимиз ҳали унчалик кўп ўрганилмагани ва яна баъзи ишлар боис бу халқаро даражадаги рақамларда акс этмаган. Она тилимизда ҳатто ўтган асрда ҳам ҳозиргидан кўра кўпроқ арабча сўзлар ишлатилгани сир эмас.
Араб тилидаги "بعض" (баъзи) сўзи бирликни ҳам ифодалайдими? (2-қисм)
...
Юқоридаги
мисолларда "بعض" сўзининг бирликни ифодалаши унга қайтувчи олмошлар орқали билинди. Гоҳида жумлада бу каби ёрдамчи воситалар учрамайди. Аммо мантиқан ўйлаб унинг бирликни ифодалаши ё ифодаламаслигини топиш мумкин. Буни янада яхшироқ тушуниш учун қуйида бир неча мисолларни кўриб чиқамиз:
1
.Абдураҳмон Жомий роҳимаҳуллоҳнинг
"Мулла Жомий"
китобларида шундай жумла келади:
"وقد عبر
بعض
الشعراء..."
Ушбу жумла кетидан ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуга нисбат бериладиган байт келтирилади. Яъни, шеър бир кишиники бўлиб, таржимада "баъзи шоирлар" демай "шоирлардан
бири
" дейиш тўғри бўлади;
2
.Имом Марғиноний роҳматуллоҳи алайҳнинг
"Ҳидоя"
асарларида:
"...وينقض المسح كل شيء ينقض الوضوء، لأنه
بعض
الوضوء."
дейилади. Ушбу жумлада таҳоратни бузувчи ҳар бир нарса маҳсига масҳ тортишни ҳам бузиши, чунки у таҳоратнинг
бир
қисми экани айтилмоқда. Албатта, масҳ тортиш таҳоратнинг баъзи қисми эмас, балки бир қисми холос. Шу боис "таҳоратнинг бир қисми" дейиш тўғри бўлади;
3
.Мазкур китобнинг шарҳларида бир ҳадис келтирилади:
"عن حذيفة بن اليمان أن النبي ﷺ لقيه في
بعض
طرق المدينة، فأهوى إليه..."
Ушбу ҳадисдаги "بعض طرق المدينة" қисмини "Мадинанинг баъзи кўчаларида" дейиш тўғри бўлмайди. Чунки ҳадисда Набий алайҳиссалом Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга Мадина кўчаларининг
бирида
йўлиқиб қолганликлари айтилмоқда. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир киши бошқа бир инсонга бир вақтнинг ўзида бир неча кўчада йўлиқиб қолиши имконсиз. Шу туфайли бу ўринда "بعض" сўзини "баъзи" деб таржима қилиш хато ҳисобланади;
4
.Саид Аҳмад Полонпурий роҳимаҳуллоҳнинг
"Мабодиул усул"
китобларида қуйидаги жумла зикр қилинган:
"...والمؤول لفظ ترجح
بعض
معانيه بغالب الرأي"
Маълумки, муштарак лафзнинг турли маъноларидан
бири
ғолиби гумон билан таржиҳ қилинса, у муаввалга айланади. Агар юқоридаги жумланинг "ترجح بعض معانيه" қисмини "маъноларининг баъзиси таржиҳ қилинади" десак, у муаввал бўлиб қолмайди, балки муштакарлигича тураверади. Чунки шундоқ ҳам муштарак лафз бир неча маъноларни англатади ва баъзи маъноларининг таржиҳ қилиниши уни муаввал қилиб қўймайди;
5
.Худди шу каби жумла бошқа усули фиқҳ китобларида ҳам, жумладан Низомиддин Шоший роҳимаҳуллоҳнинг
"Усули Шоший"
китобларида ҳам келади:
"...ثم إذا ترجح
بعض
وجوه المشترك بغالب الرأي، يصير مؤولا".
Бу мисол орқали юқорида айтиб ўтилган гап янада равшанлашади...
(Давоми бор)
ҲИМ талабаси
Ҳасанхўжа Назирхонов тайёрлади
http://t.me/muhaddisuz
#اليوم_العالمي_للترجمة
بمناسبة 30 سبتمبر - اليوم العالمي للترجمة  أُهنئ جميع المترجمين، خاصة مترجمي اللغة العربية، من أعماق قلبي. إن فن الترجمة جسر عظيم يرسخ أواصر الصداقة والتعاون الثقافي والتفاهم المتبادل بين الشعوب.
وبفضل جهودكم المخلصة يتمكن العالم من الاستفادة من التراث العلمي، والغنى الأدبي، والثقافة المتنوعة للأمم. إن اجتهاد كل مترجم ومهارته وصبره يسهم في تقوية التواصل الدولي ويقرب المسافات بين البشر.
أتمنى لكم دوام الصحة والعافية، والإلهام الإبداعي، والنجاح والتوفيق في مسيرتكم المهنية النبيلة!
Араб тилидаги "بعض" (баъзи) сўзи бирликни ҳам ифодалайдими? (1-қисм)
Маълумки, ўзбек тилида "баъзи" деган маънода ишлатадиганимиз "بعض" сўзи бизда, асосан, "бир қанча", "бир неча" каби маъноларда қўлланилади.
"Ўзбек тилининг изоҳли луғати"
китобида ушбу сўз ҳақида шундай дейилади:
"Баъзи" сўзи ёлғиз ҳолда ёки "бир" сўзи билан ишлатилиб, бир турдаги ёки ҳар хил нарса, кимса, воқеа-ҳодисалардан айримларини, бутундан бўлакни ажратиб кўрсатиш учун қўлланади".
Ибн Манзурнинг
"Лисанул ароб"
китобида мазкур "بعض" сўзи таърифида унинг бирлик учун қўлланиши борасида қуйидагилар зикр қилинган:
"...وقوله تعالى: "تلتقطه بعض السيارة" بالتأنيث في قراءة من قرأ به، فإنه أنث لأن
بعض
السيارة
سيارة
، كقولهم: "ذهبتْ بعض أصابعه"، لأن
بعض
الأصابع يكون
أُصبعا
وأصبعَين وأصابع".
Араб тилида "بعض" деб келган сўзни ҳар доим ҳам "баъзи" деб таржима қилиш тўғри бўлавермайди. Китобларда "قال بعض الشعراء" ёки "جاء بعضهم" келса, у "قال أحد الشعراء", "جاء أحدهم" маъносида бўлиши ҳам мумкин.
"Лисан"
соҳибига кўра ҳам, "بعض" сўзининг бир неча жуздан ташқари бир жузнинг ўзини ифодалашида ҳам ихтилоф йўқ. Ихтилоф - унинг куллни ифодалаши ё ифодамаслигидадир.
Баъзи ўринларда "بعض" сўзи нимани ифодалаши очиқ-ойдин бўлади. Биз гапга қараб, ундаги маълум бир ёрдамчи восита орқали унинг бирлик ё кўплик учун келганини аниқ билиб оламиз. Бу ҳолат, айниқса, китоб муқаддималарида жуда кўп учрайди. Мисол учун Имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳнинг
"Шарҳи маониюл осор"
китоблари муқаддимасида "بعض" сўзи бирликни ифодалаган:
"سألني
بعض
أصحابنا من أهل العلم أن أضعَ
له
كتابًا..."
Биз жумладаги "بعض" сўзи бирликни англатишини унга қайтувчи "له"даги бирлик олмошидан билиб олдик. Худди шу каби ҳолатни Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳнинг
"Нузҳатун назор"
китоблари муқаддимасида ҳам учратишимиз мумкин:
"فسألني
بعض
الإخوان أن ألخّص
له
المهم من ذلك..."
Юқорида айтиб ўтилган йўл билан "بعض" сўзи кўпликни, аниқроғи, ўзбек тилидаги "баъзи" сўзи маъносини беришини ҳам билиб оламиз. Бунга мисол тариқасида Имом Марғиноний роҳматуллоҳи алайҳнинг
"Ҳидоя"
асарлари муқаддимасини келтириш мумкин:
"ثم سألني
بعض
إخواني أن أمليَ
عليهم
المجموع الثاني..."
Бу ерда "баъзи биродарларим" деб таржима қилишимизга сабаб "عليهم"даги кўплик олмошидир. Шунингдек,
"Кашшоф"
соҳиби Маҳмуд Замахшарий ҳам ўз тафсирларида - сўзбошида қуйидаги гапни айтиб ўтадилар:
"فاجتمع إليّ
بعض
إخواننا
مقترحين
أن أمليَ
عليهم
الكشف عن حقائق التنزيل..."
Ушбу ўринда эса "بعض" сўзи кўпликни ифодалашини нафақат "عليهم"даги кўплик олмошидан, балки "مقترحين" деган ҳолнинг кўплик ҳолатида турганидан ҳам билиб олиш мумкин. "Баъзи" сўзи бирликни ифодалаганда эди, бу иккисининг ўрнига "عليه" ва "مقترحًا" сўзлари қўлланган бўларди.
"Баъзи" сўзини бирлик маъносида ишлатган муаллифлар уни "
أحد
إخواننا" деб эмас, балки "
بعض
إخواننا" шаклида қўллаганларига ҳам бир неча сабаблар мавжуд...
(Давоми бор)
ҲИМ талабаси
Ҳасанхўжа Назирхонов тайёрлади
http://t.me/muhaddisuz
#Таржима #Уламолар_ҳаётидан Аввалги уламолар наздида устозни лозим тутиш қандай бўлган? Фазилатли шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Ифриқиядан (ҳозирги Шимолий Африкадан) қора танли бир йигит илм талабида Мадинайи Мунавварага келиб, Имом Молик…