
O'zbekcha Telegram kanali
#Ана_ҳолос
⚡️
“Малика”да 23 ёшли йигит 6 миллиард сўмлик фирибгарлик қилди
.
Тошкент шаҳрида 2002 йилда туғилган йигит “Малика” савдо мажмуасидаги телефон дўконларининг 11 нафар сотувчисини 5,8 миллиард сўмга фирибгарлик йўли билан чув туширди. У
300 дан ортиқ iPhone ва Samsung телефонларини муддатли тўлов асосида олиб
, бошқа мижозларга сотиб юборган ва тушган пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.
Суд уни
Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди
бўйича айбли деб топиб,
8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлади. Шунингдек, жабрланганларга етказилган
5,8 миллиард сўм миқдоридаги зарарни ундириш
ҳақида қарор чиқарилди.
👇
Дугоналар группасини кассаси экан.
Бир йиғилганда янги «Жентра»ни пули йиғилар экан)
Ният қилган барча дугоналарга шунақа кассалар ўйнашлик насиб қилсин.
Яхши ниятда дугоналар группасига юбориб қўямиз.
Энди Ўзбекистонда дарахт экканларга пул тўланади.
Ўзбекистонда дарахт эккан камбағал фуқароларга субсидия бериш йўлга қўйилади. Субсидия 2025-йил 1-июльдан бошлаб ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг бир баравари миқдорида — 375 минг сўмдан берилади.
Энди Ўзбекистонда шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади.
Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди.
#ДАҲШАТ
“Пулни мусор идишга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан порани шу йўл билан олган
😳
Регистонга борган кореялик сайёҳ тарихий жойга кириш учун билет қаерда сотилишини Ички ишлар ходимларидан сўраган. Улар сайёҳдан 50 минг сўм сўраб, пулни девор орқасида турган ишлатилмаётган чиқинди қутилари ичига қўйишни айтган.
Ҳозирда шу ишни қилган иккала ходим ҳам ишдан ҳайдалган.
#Диққат
#Тарқатинг
Энди республикамизнинг барча худудларида махсус автобуслар кўчаларда ҳаракатланиб жарима қайд қилади ва қарздор ҳайдовчиларни аниқлайди.
Ҳайдовчи танишларга юбориб қўямиз.
Чойни севувчилар узоқ умр кўришади, уларда эрта ўлим хавфи 13% га кам - олимлар.
Кўпгина афзалликларга эга чой таркибида калория йўқ, антиоксидантларга бой, энергия беради ва ташвишларни камайтиради.
Стрессни кучайтирадиган қаҳва ва энергетик ичимликлардан фарқли ўлароқ, чой ёқимли ва фойдалироқ. Мутахассислар қаҳва ва энергетикларни севувчиларга ўз соғлиғи учун чойни танлашни маслаҳат беришмоқда.
"Права" олмоқчимисиз? Йўл-йўриғи-ю нарх-навосини билиб олинг.
Батафсил инфографикада кўринг.
#ЯХШИ_ХАБАР
Камбағал оилалар аъзоларига 3 ярим миллионгача субсидия ажратилади
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.
Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш, уй-жой қуриш ва реконструкция қилишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди
🏢
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига
Ўзбекистоннинг доим
ий аҳолиси
👨👩👧👦
37 543 167 кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январь ҳолатига
37 576 214 кишини ташкил этган.
Шундан:
🧍🏻♀️
АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши
🧍🏻♂️
ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши