Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Uzbekistan Embassy in Israel 🇺🇿🇮🇱

uzelchixonaisroil
O‘zbekistonning Isroildagi Elchixonasining rasmiy Telegram kanali Официальный Telegram канал Посольства Узбекистана в Израиле 🌐 www.uzbembassy.org.il 📧 il.uzembassy@mfa.uz 📲 +972544851397 📲 +972544851658 📍 Ramat-Gan, Moshe Sharet 31
Подписчики
1 820
24 часа
30 дней
340
Просмотры
3 638
ER
175,27%
Посты (30д)
19
Символов в посте
1 305
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
March 11, 15:34

📣
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан маълум қиламизки, ҳалок бўлган 62 ёшли Рустам Гуломов Ўзбекистонда туғилиб вояга етган. У 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан бўлиб, сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва мазкур давлат фуқаролигини олган.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида Элчихонага хабар келиб тушмаган.
Айни пайтда Исроил ҳудудида вазият кескинлигича сақланиб қолаётганини инобатга олган ҳолда, Элчихона ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган барча ватандошларимизни ўз ҳаёти ва соғлиғини асраш мақсадида огоҳлантириш сигналларига жиддий муносабатда бўлишга ва хавфсизлик талаб ва қоидаларига қатъий риоя қилишга яна бир бор чақириб қолади.
🇺🇿
Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси

March 09, 11:53

📢
Ҳурматли Исроил Давлатидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
Сўнгги вақтларда Исроил Давлати ҳудуди бўйлаб ракета ҳужумлари натижасида ракета парчаларидан жароҳат олган фуқаролар сони ортиб бораётгани кузатилмоқда.
Шу муносабат билан, Элчихона барча Ўзбекистон фуқароларини
Исроил Фронт орти қўмонданлиги кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш
га яна бир бор чақиради.
Ҳавфсизлик мақсадида:
- Ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал берилганда ёки сирена эшитилганда дарҳол ҳимояланган жойга киринг.
- Фронт орти қўмондонлиги томонидан расмий рухсат берилмагунча ҳимояланган жойни тарк этманг.
- Расмий хабарлар ва фавқулодда кўрсатмаларни доимий равишда кузатиб боринг.
9 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида Элчихонага хабар келиб тушмаган.
Дипломатик ваколатхона барча фуқароларга хавфсизлик қоидаларига амал қилаётгани учун миннатдорлик билдиради ҳамда эҳтиёткорликни сақлашни сўрайди.
🇺🇿
Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси

March 08, 16:30

Oʻzbekistonning Koʻrfaz arab davlatlaridagi diplomatik vakolatxonalari murojaati
Yaqin Sharq mintaqasida yuzaga kelgan vaziyat munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ushbu hududdagi diplomatik vakolatxonalari tomonidan holat doimiy ravishda kuzatib borilmoqda.
Ushbu mamlakatlarda boʻlib turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolaridan vaziyatga nisbatan vazmin va xotirjam munosabatda boʻlish, asossiz xavotir va ortiqcha vahimaga berilmasliklarini soʻraymiz.
Hozirgi vaqtda qabul qiluvchi davlatlar tomonidan vaziyatni barqarorlashtirish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan tegishli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari tomonidan yurtdoshlarimizga har tomonlama konsullik koʻmak koʻrsatish masalalari doimiy nazoratga olingan.
Diplomatik vakolatxonalarimiz va tegishli konsullik xizmatlari 24/7 rejimida faoliyat yuritmoqda. Fuqarolarimizdan kelib tushayotgan murojaatlarni qabul qilish va tezkor koʻrib chiqish maqsadida maxsus
@tiv_yordam_bot
ishga tushirilgan boʻlib, barcha murojaatlar boʻyicha qisqa muddatlarda javob qaytarilmoqda.
Vaziyatdan kelib chiqqan holda yurtdoshlarimizni Vatanga qaytarish masalasi ham doimiy eʼtibor markazida turibdi. Diplomatik vakolatxonalarimiz tomonidan aviakompaniyalar va mahalliy vakolatli idoralar bilan hamkorlikda fuqarolarimizning xavfsiz tarzda Oʻzbekistonga qaytishini taʼminlash yuzasidan tegishli chora-tadbirlar koʻrilmoqda.
Oʻz navbatida, fuqarolarimizdan qabul qiluvchi davlatlarning amaldagi qonunchiligi va ichki tartib-qoidalariga qatʼiy rioya qilishlarini soʻraymiz.
Shuningdek, fuqarolarimizdan vaziyatga oid maʼlumotlarni faqat rasmiy manbalar orqali olish, turli tasdiqlanmagan xabar va mish-mishlarga ishonmasliklarini soʻraymiz.
@tivmatbuot

March 07, 14:48
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Toshkent shahridagi "Hasanxon qori" jome masjidi imom-xatibi Najmiddin Hasanov bilan "Hayo iymondandir"
mavzusida to'g'ridan-to'g'ri jonli suhbat o‘tkaziladi.
Muloqotda siz ham o‘z savollaringiz bilan ishtirok etishingiz mumkin!

Muloqot vaqti:
7 mart, Toshkent vaqti bilan soat 21:00.
✈️
Telegram
|
📱
Facebook
|
🌐
Instagram
📹
YouTube
|
🌐
Web-site

March 05, 11:08

📣
РАСМИЙ БАЁНОТ
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг иштирокидаги ҳолат юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. ракета ҳужуми ва сиреналар янграган пайтда "TikTok" ижтимоий тармоғида видео жойлаштирган. Ушбу видеода айтилган ножоиз сўзлар акс этган бўлиб, видеотасвирлар кейинчалик Исроил ижтимоий тармоқлар сегментида ҳам кенг тарқалган ва маҳаллий жамоатчилик орасида катта норозиликка сабаб бўлган.
Шундан сўнг Исроил фуқароси А.Х. мазкур ҳолат юзасидан полиция органларига мурожаат қилган.
Вазиятдан хабардор бўлиши биланоқ Элчихонанинг Консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароси Н.Х. билан тезкор тарзда боғланилиб, у билан тегишли суҳбат ўтказилди. Шунингдек, Исроил фуқароси А.Х. билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Н.Х. хавфсиз шароитда бўлиб ва мазкур масала Элчихонанинг Консуллик бўлими назоратида турибди.
Шу муносабат билан, Исроил Давлатида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан қуйидагиларни сўраб қоламиз:
- маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш;
- ўз хатти-ҳаракатларида эҳтиёткор бўлиш ҳамда турли провокациялардан тийилиш
;
- ракета ҳужумлари пайтида Исроил Фронт орти қўмондонлиги томонидан бериладиган барча хавфсизлик тавсияларини сўзсиз бажариш.
Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси

March 04, 07:31
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

2026 йил 4 март ҳолатига кўра, Исроил Давлати ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонасига мурожаатлар келиб тушмаган.
Элчихона вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Элчихона ходимлари Исроилнинг тегишли давлат органлари вакиллари билан доимий алоқада.
28 февралдан буён Элчихонанинг “Ишонч телефони” ҳамда электрон почтасига Исроил ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан турли консуллик масалалари ва маълумот олиш юзасидан қўнғироқ ва мурожаатлар келиб тушди.
Эслатиб ўтамиз, шошилинч мурожаатлар учун қуйидаги алоқа воситалари фаолият юритмоқда:
📞
03-672-2466 / 03-672-2371 / 03-758-5075 / 03-758-5076
📞
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54-4851397
📧
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Элчихонанинг расмий Telegram-канали ва гуруҳи — “
KONSULLIK XIZMATI
”.
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашганини инобатга олиб, Элчихона консуллик бўлимига жиддий ва зарур эҳтиёж бўлмаган ҳолларда келишдан тийилиб туришни қатъий тавсия қилади.
Юртдошларимизни яна бир бор хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета ҳужумлари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирамиз.

March 03, 13:24
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Aziz vatandoshlar!
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi Elchixonasi Isroil hududida vaqtincha yashab turgan fuqarolarimizga quyidagilarni e’lon qiladi.
Iltimos, diqqat bilan tinglang!!!

March 02, 15:43
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⛔️
⛔️
⛔️
⛔️
⛔️
⛔️
Срочное обращение к гражданам Узбекистана в Израиле
В связи с текущей ситуацией в сфере безопасности и введением «Чрезвычайного положения» (до 12 марта текущего года), гражданам настоятельно рекомендуется соблюдать строгие меры предосторожности.
Подробнее
O‘zb
|
Eng
|
Facebook
|
X
|
YouTube
|
Instagram

March 02, 15:42

‼️
Ҳурматли юртдошлар!
Ҳозирги хавфсизлик вазиятини ва жорий йил 12 мартига қадар мамлакатда “Фавқулодда ҳолат” жорий этилганлигини инобатгаолган ҳолда, шахсий хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида қуйидагиларга қатъий риоя қилишингизни сўраймиз:
1️⃣
Ҳаво ҳужуми ёки ракета хавфи ҳақида огоҳлантирувчи сиреналар янграганда, дарҳол яқин атрофдагибункер ёки бошпанага киринг. Ҳеч қандай ҳолатда сиреналарниэътиборсиз қолдирманг ва очиқ ҳудудда қолманг.
2️⃣
Фавқулодда ҳолатларда ЎзбекистонРеспубликасининг Исроилдаги Элчихонаси билан зудлик биланбоғланинг. Элчихона барча зарур консуллик ёрдаминикўрсатишга тайёр.
3️⃣
Исроилда бўлиб турган барча чет элликишчилари томонидан Исроил Ички ишлар вазирлигининг “Аҳоли ва иммиграция бошқармасининг” (PIBA) Колл марказига ҳар қандай савол ёки сўров бўйича мурожаат этилиши мумкинлигини маълум қиламиз. Колл-марказ телефон маълумоти: 1-700-707-889
4️⃣
Исроилнинг Фавқулодда рақамлар рўйҳатинителефон қурулмангизга сақлаб қўйишингиз тавсия этилади.
- Полиция рақами:
100.
- Тез ёрдам (Magen David Adom) рақами: 101.
- Ёнғин-қутқарув хизмати рақами:
102.
- Фронт орти қўмондонлиги рақами:
104.
5️⃣
Сиреналар янграётган вақтда ёки ракета тушган жойларни, видео ёки фото тасвирга олиш қатъиян ман этилади. Бундай ҳаракатлар хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин ва сизни ҳаётингизни хавф остига қўйиш эҳтимоли катта.
6️⃣
Диққат қилинг!!!
Номаълум жисмлар ёки ракета парчалари ёнида бўлиш ҳаёт учун хавфли. Эсда тутинг: агар сиз бирор синиқ-парчаланган ёки номаълум буюмни пайқасангиз - дарҳол хавфсиз масофага ўтинг ва дарҳол хавфсизлик хизматларига хабар беринг. Бу вақтда у ерда портламаган снарядлар ва ракета қисмлари бўлиши мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, бундай жисмларга яқинлашиш, айниқса, ҳар қандай тегиниш ҳаёт учун хавфли!
7️⃣
Исроилни тарк этиш хоҳишингиз бўлса ёки ватанга қайтишга зарурият туғилса, Исроил–Миср назорат-ўтказиш пункти "Таба/Бегин” орқали
(Тель-Авивдан Табагача360 км.)
ўтиш имкони мавжуд ва қуйидаги тартиб бўйича амалга ошириш мумкин: чегарани кесиб ўтишда амал қилувчи паспорт, ва бошқа зарур ҳужжатларингиз тўлиқ ва тартибда бўлиши шарт. Назорат-ўтказиш пунктларида Исроил ва Миср чегара хизматлари кўрсатмаларига қатъий амал қилинг. Чегарадан ўтиш имконияти ва тартиби вазиятга қараб ўзгариши мумкинлиги сабабли, олдиндан расмий манбалар орқали маълумотларни аниқлаб олишингизни тавсия этамиз. “Таба"дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд. Шарм аш-Шайх аэропортидан авиақатнов
(“Uzbekistan Airways”, “Centrum Air”, “Qanot Sharq”, “Air Samarkand” ҳамда маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар парвозлари)
орқали Ўзбекистонга етиб олиш мумкин.
Миср ҳудудига ўтишингизда муаммо ёки фавқулодда вазият кузатилса илтимос Ўзбекистон Республикасининг Исроил ҳамда Мисрдаги Элчихоналари билан боғланинг
.
📞
Мисрдаги билан боғланиш учун:
+ 20233364516
+ 201281444867
Азиз ватандошлар!
Сизнинг хавфсизлигингиз - бизнинг устувор вазифамиз. Илтимос, вазиятга жиддий ёндашинг, расмий ахборот манбаларига таянинг ва эҳтиёткор бўлинг.
Элчихонанинг расмий Telegram-каналини ва гуруҳни -

KONSULLIK XIZMATI

кузатиб боринг.
📞
Элчихона билан боғланиш учун:
▪️
03-672-2466
▪️
03-672-2371
▪️
03-758-5075
▪️
03-758-5076
📲
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397
📧
Электрон манзил: il.uzembassy@mfa.uz
Эътиборингиз учун раҳмат.
Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси
.

March 01, 14:15

🇺🇿
Ҳурматли фуқаролар!
‼️
28 февраль куни Исроил ва унинг атрофида хавфсизлик вазияти кескинлашгани муносабати билан, Элчихона Исроил ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хотиржамлик ва ҳушёрликни сақлашга чақиради.
Фуқаролардан Исроил расмий органлари томонидан берилаётган хавфсизлик бўйича кўрсатмаларга сўзсиз амал қилиш, махсус жиҳозланган ҳимояланган жойлар (бошпаналар) яқинида бўлиш ва маҳаллий ҳокимият органларининг қўшимча билдиришларига қадар уларни тарк этмаслик сўралади.
📢
Барча долзарб ва расмий маълумотлар Элчихонанинг расмий Telegram-канали орқали тезкор равишда эълон қилиб борилади.
📞
Элчихона билан боғланиш учун:
▪️
03-672-2466
▪️
03-672-2371
▪️
03-758-5075
▪️
03-758-5076
📲
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397
📧
Электрон манзил: il.uzembassy@mfa.uz

🚗
Фуқароларнинг Исроил ҳудудини вақтинча тарк этиш истаги бўлган тақдирда, Исроил томонидан олинган маълумотларга мувофиқ, Элчихона томонидан қуйидагилар таклиф этилади:
🔹
Исроил–Миср чегарасидаги «Бегин» («Таба») чегара пункти орқали
(24 соат давомида ишламоқда)
.
Амалдаги ҳужжатларга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун Синай яриморолига киришда виза талаб этилмайди.

Таба"дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд.
Шарм аш-Шайх аэропортидан авиақатнов орқали Ўзбекистонга етиб олиш мумкин.
💳
Чегара йиғимларини ортиқча кечикишларнинг олдини олиш мақсадида тўловни олдиндан онлайн тўлаш тавсия этилади.
🚧
Қолган қуруқликдаги чегара ўтиш пунктлари Сизнинг хавфсизлигиз учун тавсия этилмайди.

Исроил–Миср чегараларидаги пунктлар иш режимида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Сафарни режалаштиришдан олдин долзарб маълумотларни аниқлаш тавсия этилади.

📌
Шунингдек, Элчихонага мурожаат қилаётган фуқароларга яна бир бор эслатамиз:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги дипломатик ваколатхонасининг расмий веб-ресурсларида жойлаштирилаётган хабарларни мунтазам кузатиб бориш жуда муҳим.
Айниқса, Исроил расмий хизматлари томонидан интернет тармоғида эълон қилинаётган огоҳлантириш ва амалий тавсияларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
⚠️
Хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳаёт ва соғлиқни сақлашнинг муҳим кафолатидир.