Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

O'zLiDeP-Buxoro

uzlidepbuxoro
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati-O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Buxoro viloyat Kengashining rasmiy telegram sahifasi Buxoro sh;B.Naqshband k;257 📞 Murojaat uchun: (+998 55) 312 36 36 https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi
Подписчики
2 450
24 часа
10
30 дней
-220
Просмотры
26
ER
1,55%
Посты (30д)
283
Символов в посте
927
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
March 13, 15:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#
hafta_ichida
🗓
Xalq deputatlari Buxoro viloyati Kengashi hafta ichida
(10-13-mart)
🔸
10.03.2026
Fuqarolar bilan uchrashuv
🔸
10.03.2026
Aholiga bepul dori vositalari yetkazib berish
🔸
11.03.2026
Yangi O‘zbekistonning jadal islohotlari
🔸
11.03.2026
Ishchi guruhning dastlabki yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
🔸
11.03.2026
Bozorlarda narx-navo barqarorligini ta’minlash
🔸
10.03.2026
Deputatlar “Eko bozor” faoliyati bilan tanishdi
🔸
11.03.2026
Fermerlar faoliyati oʻrganildi
🔸
11.03.2026
KOMISSIYA YIGʻILISHI BOʻLIB OʻTDI
🔸
11.03.2026
Deputat bilan mahallada ijobiy oʻzgarishlar
🔸
12.03.2026
Yangi Oʻzbekistonning islohotlari
🔸
12.03.2026
Peshku tumanidagi sport maktab-internati faoliyati oʻrganildi
🔸
12.03.2026
Aholi bandligini taʻminlash
🔸
12.03.2026
Peshku limonchiligi rivoji va eksport salohiyati oʻrganildi
🔸
12.03.2026
Dehqon bozoridagi savdo jarayonlari oʻrganildi
🔸
12.03.2026
Deputat soʻrovi
🔸
12.03.2026
Muhim masalalar muhokama qilindi
Telegram
/
YouTube
/
Veb-sayt

March 13, 11:49
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

#депутат_ўрганишлари
#Шофиркон_тумани
Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Азиз Носиров томонидан 17-"Дўрман" сайлов округи ҳудудида жойлашган 26-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида депутатлик ўргануви ўтказилди. Унда муассасада болалар учун яратилган шароитлар, дам олиш хоналаридаги иссиқлик меъёрларига риоя қилиниши ҳамда болалар учун тайёрланаётган овқат маҳсулотларининг сифати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ўқув ва дам олиш хоналарида иссиқлик ҳолати белгиланган меъёрларда таъминлангани, хоналар замонавий электрон доскалар билан жиҳозлангани ҳамда болалар учун тайёрланаётган овқат маҳсулотлари сифатли ва талаб даражасида ташкил этилгани аниқланди.
Шунингдек, муассаса раҳбари томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида муассасани таъмирлаш учун маблағ ажратиш бўйича киритилган таклиф маъқулланиб, ҳозирда ушбу лойиҳа овоз бериш жараёнида экани маълум қилинди.

March 13, 08:38
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти-ЎзЛиДеП ишчи гуруҳи эътиборида
Ишчи гуруҳ “Тарнаут” МФЙдаги “Чўпон” фермер хўжалигида амалга оширилаётган билан ҳам яқиндан танишдилар. Мазкур фермер хўжалиги ҳудудда самарали фаолият юритиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги тасарруфидаги 46 гектар майдонда деҳқончилик ишлари билан бирга чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик йўналишларида ҳам самарали фаолият олиб борилмоқда.
Айни пайтда буғдой майдонларида олиб борилаётган тўғри агротехник тадбирлар ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Ишчи гуруҳ аъзолари фермер хўжалигида олиб борилаётган тизимли ишлар билан танишиб, ҳудудда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, келгусида ҳосилдорликдан юқори натижаларга эришиш ва аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

March 13, 08:09

ЎзЛиДеП ишчи гуруҳи: Ромитандаги илғор иссиқхона фаолияти ўрганилди
ЎзЛиДеП ишчи гуруҳи ўрганишларининг навбатдаги манзили Ромитан туманида бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда иссиқхона фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Дастлаб “Тарнаут” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркор Муҳаммад Саломовнинг фаолияти билан танишилди. М.Саломов ҳудудда иссиқхона хўжалигини ривожлантириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда самарали иш олиб бораётган пешқадам тадбиркорлардан биридир. Ҳозирда унинг тасарруфидаги 0,7 гектар майдонда ташкил этилган замонавий иссиқхонада асосан бодринг етиштирилмоқда.
Иссиқхонада етиштирилаётган сифатли маҳсулотлар нафақат ички бозор эҳтиёжларини қондиришга, балки экспортга ҳам йўналтирилмоқда. Бу эса тадбиркорнинг фаолияти маҳаллий иқтисодиёт ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшаётганини кўрсатади.
Иссиқхонада ҳудуддаги аҳоли вакилларидан 6 нафарининг доимий иш билан банд қилинганлиги, бу ерда муносиб меҳнат шароитлари яратилганлигидан далолат беради.
Ишчи гуруҳ аъзолари М.Саломов билан суҳбатда бўлиб, келгусида фаолиятини янада кенгайтириш, иссиқхона майдонини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасида ўз амалий тавсияларини бердилар.

March 13, 08:09
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

March 13, 07:37

Ҳисобот даврида БПТ аъзолари сони 123 нафарга ошди
O‘zLiDeP Қоракўл туман ташкилоти ҳисобида
73 та БПТ
бўлиб, улар ўз сафига
14010 нафар
аъзони бирлаштирган. Шу кунгача қуйи бўғинларнинг
40 тасида
навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.
Пешқадам БПТлардан бири
туман тиббиёт бирлашмаси ҳузурида ташкил этилган қуйи бўғин
дир. Ҳозирги пайтда бу ерда
475 нафар маслакдошлар
фаолият юритиб келмоқдалар.
Ўтган давр мобайнида O‘zLiDeP аъзолари ўз етакчилари Хуршида Саидова бошчилигида ушбу ҳудуддаги “Пахтакор”, “Зарафшон” шунингдек, туман Мурувват уйи, 1-сон МТТ, санитария-эпидемиология маркази, суд-тиббиёт экспертизаси каби ташкилот ва муассасаларида бўлиб, O‘zLiDeP нинг дастурий ғоя ва мақсадларини тарғиб этдилар. Ушбу йўналишдаги ишлар самараси туфайли БПТ аъзолари сони ҳисобот даврида
123 нафарга
кўпайди.
БПТда ўтказилган галдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида амалга оширилган ишлар бўйича қуйи бўғин етакчиси Х.Саидованинг ахбороти тингланди ва ушбу фаолият ижобий баҳоланди.
Х.Саидова қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.
БПТнинг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.
Йиғилишда сўз олган O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарати раҳбари Марҳабо Саидова ва бошқалар қуйи бўғин фаолиятини янада жонлантириш бўйича бажарилиши лозим бўлган энг муҳим вазифаларни тилга олиб ўтдилар. Партия сафларини электорат вакиллари, хусусан тадбиркор ва фермерлар ҳисобидан кенгайтириш, партия дастуридаги мақсад ва вазифаларни амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда фаол иш олиб боришлари лозимлиги таъкидланди.

March 13, 07:37
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

March 13, 07:09
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

“Ўзбекнефтгаз қудуқ таъмирлаш” аксиядорлик жамияти ҳузуридаги ЎзЛиДеП қуйи бўғинида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Унда партия Қоровулбозор туман аппарати раҳбари, туман Кенгаши депутати М. Ахмедов иштирок этди.
Дастлаб йиғилишда БПТ томонидан 2025 йил давомида амалга оширган ишлар сарҳисоб қилинди. Ҳисоботда ташкилот томонидан партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, жамоа аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ходимларнинг мурожаатлари ва таклифларини ўрганиш, шунингдек, турли ижтимоий-маънавий тадбирларни ташкил этиш борасида олиб борилган ишлар алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, йиғилишда БПТнинг 2026 йилга мулжалланган иш режаси тасдиқланди. БПТ раислигига П.Шабонов қайтса сайланди.
Йиғилишда сўзга чиққан М. Ахмедов
келгусида БПТлар томонидан ҳудудни ривожланишга оид ташаббусларни илгари суриш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

March 13, 06:23
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

😎
Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш долзарб масала
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва қатор ҳудудларда тадбиркорларга тегишли бўлган ташқи реклама воситалари, электромобилларни қувватлантириш қурилмалари ва бошқа енгил конструкцияли объектларни
мажбурий демонтаж қилиш ҳолатлари
кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қонун ҳужжатларига асосан
тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш ва хусусий мулк ҳуқуқини
бузиш
учун қатъий жавобгарлик белгиланган.
Бизнес фаолияти эркинлиги кафолатлари ва мулк ҳуқуқининг ҳимоясини таъминлаш масаласи
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг
доимий назоратида эканлигини маълум қиламиз.
🔍
Батафсил
#uzlidep
#rasmiy_munosabat
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг

March 13, 06:19
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

😎
Аёллар
ва болаларни ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда
#uzlidep
#fraksiya
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг