
Vodiyliklar Bugun | Расмий канал
❗️
Миср ўзбекистонлик сайёҳлар учун янги кириш талабларини кечиктирди
Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун янги кириш талабларини жорий этиш муддати
2027 йил 1 мартга қадар кечиктирилди
.
Аввалроқ талаблар 2026 йил 1 ноябрдан кучга кириши маълум қилинганди. Унда виза олиш, ёшга қараб оила аъзолари билан сафар қилиш ҳамда муайян миқдорда нақд пулга эга бўлиш шартлари назарда тутилган.
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
⚡️
Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилади?
Амалдаги тартибга кўра, иситиш мавсуми бошланиши учун ҳарорат мезони — ўртача суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун давомида +8 °C дан паст бўлиши керак.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолининг бу борадаги хавотирлари ва мурожаатларининг муҳимлигини тушуниб турганини маълум қилди.
Ҳокимлик аввалги йиллардаги каби ҳақиқий об-ҳаво шароити ҳисобга олиниши ва ҳаво кескин совиб кетса, иситиш мавсумини бошлаш бўйича қарор қабул қилиш кечиктирилмаслигини қайд этди.
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
❗️
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.
Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
Сунъий интеллект инсоният учун ҳалокатли хавфлар туғдириши мумкин
Бу ҳақда Financial Times нашри Claude сунъий интеллекти яратувчиси Дарио Амодейнинг ҳисоботига таяниб хабар берди.
Амодей Anthropic компаниясини биржага чиқариш учун тайёрлаган махсус ҳисоботида илғор сунъий интеллект моделлари, жумладан, компаниянинг ўз ишланмалари ҳам инсоният учун улкан хавф туғдириши мумкинлигини қайд этган.
У эҳтимолий хавфлар қаторида нейротармоқларнинг маълумотларни яшириши, одамларни манипуляция қилиши ва шантажга қўл уриши кабиларни санаб ўтган.
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
ХАЙРЛИ ТОНГ!
🍂
🍂
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
❗️
“Сиз Президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди” — актёр Фарҳод Абдуллаев давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
⚡️
“ЗЎРТВ КАНАЛИДА 100 МЛН ДАН ОШИҚ ОЙЛИК ОЛАМАН“
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
#ДИҚҚАТ
✔️
Бошланғич синф ўқитувчилари иш ҳақига 15% устама олиши мумкин
🔼
Ўзбекистонда миллий сертификат олишни истаган бошланғич синф ўқитувчилари учун малака имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш бошланди.
Тегишли маълумотга эга ва Б+ ёки ундан юқори даражадаги сертификатни олган педагогларга лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Имтиҳон натижаларига кўра, А+, А, Б+, Б, C+ ёки C даражаларидан бири берилади. Сертификат уч йил давомида амал қилади.
Аризаларни мй.гов.уз портали орқали 5-ноябргача топшириш мумкин
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
#ДИҚҚАТ
⚡️
“IMAN INVEST” МАШМАШАСИ ! ИНВЕСТОРЛАР ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ !
“IMAN INVEST” МОЖАРОСИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА КУЗАТУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ТУРЛИ ХИЛ ТАЛҚИН ҚИЛИНМОҚДА ВА МУҲОКАМАЛАРГА САБАБ БЎЛМОҚДА
20 млн долларлик камомад! Энди нима бўлади ?
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun
#ТЕЗКОР
‼️
Ўрикзорда 26 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдириб, уйни ёқиб кетган қотилни қидириш ишлари давом этмоқда
Бизга қўшилинг
👇
➥
@Vodiyliklar_Bugun