Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Хамширалар учун маълумотлар

xamshiralaruchun
Согликни саклаш тизимига оид урта тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оид буйруклар ва амалий куникмалар буйича маълумотлар Реклама хизмати: @Hamshira_admin Хамширалик тестлари @Hamshiralarga каналида бериб борилади.
Подписчики
83 298
24 часа
-54
30 дней
-887
Просмотры
10 406
ER
12,49%
Посты (30д)
74
Символов в посте
937
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Медицина
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
July 27, 16:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🖥
УЗИ текширувида гел, пахта сарф хисоби.
🚀
Таркатиб куйинг
👉
@Xamshiralaruchun
каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi

July 27, 14:07
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🚨
БЎҒИМ ОҒРИҒИГА ҚАРШИ ЕЧИМНИ БИЛИБ ОЛИН!
Маҳсулот ҳақида батафсил маълумот ва буюртма қолдириш учун қуйидаги ҳаволани босинг
👇
👇
👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/6
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/6

July 27, 03:36

Ўпка-юрак сунъий реанимацияси (СЛР) қачон қўлланади ва қачон қўлланмайди?
Қўллаш мумкин бўлган ҳолатлар
СЛР қуйидаги белгилари бўлган беморларда дарҳол бошланади:
Бемор ҳушсиз бўлса (чақирганда ва енгил силкитганда жавоб бермаса).
Нафас олмаса ёки нафаси жуда ноодатий (агонал нафас) бўлса.
Юрак фаолияти тўхтаган деб гумон қилинса (катталарда каротид артерияда пульс сезилмаса).
Бундай ҳолатларда тез ёрдам чақирилади ва СЛР бошланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қуйидаги вазиятларда СЛР қилинмайди:
Бемор тириклик белгиларига эга бўлса:
Нафас олаётган бўлса;
Пульси аниқ бўлса;
Ҳаракат қилаётган ёки ҳуши жойида бўлса.
Биологик ўлим белгилари аниқ бўлса:
Мурда доғлари (ўлим доғлари);
Мурда қотиши;
Ҳаёт билан мутлақо номутаносиб оғир жароҳатлар.
Шифокор томонидан реанимацияни ўтказмаслик ҳақида расмий қарор қабул қилинган ҳолатларда.
Катталарда асосий СЛР тартиби
Кўкрак қафасининг марказига босиш.
Тезлиги: дақиқасига 100–120 марта.
Чуқурлиги: 5–6 см.
Нисбат: 30 марта босиш : 2 марта сунъий нафас.
Муҳим
Агар бемор нафас олаётган бўлса, ҳатто ҳушсиз бўлса ҳам, кўкракни босиш мумкин эмас. Бундай ҳолда беморни ёнбош ҳолатга ётқизиб, нафас йўлларини назорат қилиш керак.
👉
@Xamshiralaruchun
каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi

July 25, 16:46

Патронаж ҳамширалар учун олий тоифа саволларидан олинди:
Болаларда инфекция ёки сурункали инфекция ўчоғи билан боғлиқ иситма кузатилганда патронаж ҳамширасининг ҳаракат алгоритми

🖊
1. Боланинг аҳволини баҳолаш
Тана ҳароратини аниқ ўлчаш ва қайд этиш.
Нафас олиш сони, юрак уриш тезлиги, умумий аҳволини баҳолаш.
Боланинг ҳуши, фаоллиги, иштаҳаси ва суюқлик қабул қилишини аниқлаш.
Иситма қанча вақтдан бери давом этаётганини сўраш.
💬
2. Инфекция манбасини аниқлашга ёрдам бериш
Томоқ, қулоқ, бурун соҳасида шикоятлар бор-йўқлигини сўраш.
Йўтал, нафас қисиши, ич кетиши, сийишда оғриқ каби белгиларни аниқлаш.
Сурункали инфекция ўчоқлари (тонзиллит, синусит, отит, кариес ва бошқалар) ҳақида маълумот йиғиш.
🦠
3. Хавфли белгиларни аниқлаш
Қуйидаги ҳолатларда болани зудлик билан шифокор кўригига ёки шошилинч ёрдамга йўналтириш лозим:
3 ойгача бўлган чақалоқда ҳар қандай иситма;
Тана ҳарорати 39–40°C ва ундан юқори бўлиши;
Тиришиш (судорога);
Нафас олиш қийинлашиши;
Ҳушнинг бузилиши;
Сувсизланиш белгилари;
Тошмалар пайдо бўлиши.
🌱
4. Парвариш бўйича тавсиялар
Болани енгил кийимда сақлаш.
Хонани мунтазам шамоллатиш.
Етарли миқдорда суюқлик бериш.
Шифокор тавсия қилган иситма туширувчи воситаларни ўз вақтида қабул қилишини назорат қилиш.
Ўзбошимчалик билан антибиотик бермаслик ҳақида тушунтириш.
📌
5. Диспансер кузатув ва ҳужжатлаштириш
Ҳарорат кўрсаткичларини қайд этиш.
Боланинг аҳволидаги ўзгаришларни кузатиб бориш.
Шифокор кўрсатмаларининг бажарилишини назорат қилиш.
Сурункали инфекция ўчоқларини санация қилиш бўйича тавсияларни тушунтириш.
📕
6. Санитария-маърифий ишлар
Ота-оналарга:
Қўл гигиенаси;
Тўғри овқатланиш;
Вакцинация аҳамияти;
Инфекция белгилари пайдо бўлганда эрта мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.
Хулоса: Патронаж ҳамширанинг асосий вазифаси — иситманинг оғирлик даражасини баҳолаш, хавфли белгиларни эрта аниқлаш, болани ўз вақтида шифокорга йўналтириш ва ота-оналарга тўғри парвариш бўйича тавсия беришдан иборат.
👉
@Xamshiralaruchun
каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi

July 25, 15:50

ДМЕД ТИЗИМИДА ИШЛАШНИНГ СОДДА ТАРТИБИ
1. ШИФОКОРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Беморни қабул қилиш ва кўрикдан ўтказиш.

ДМЕДда беморнинг шикоятлари, анамнези, объектив кўрик натижалари ва ташхисини киритиш.

Лаборатория ва инструментал текширувларга йўлланма бериш.

Даволаш режасини белгилаш ва электрон рецепт расмийлаштириш.

Диспансер назоратига олинадиган беморларни рўйхатга киритиш.

Патронаж, скрининг ёки қўшимча кўрикларга топшириқ бериш.

Ҳар бир қабул якунида электрон имзо билан тасдиқлаш.
2. ҲАМШИРАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Беморнинг антропометрик кўрсаткичларини киритиш:
- бўйи;
- вазни;
- қон босими;
- тана ҳарорати;
- пульс;
- сатурация (зарур ҳолларда).

Эмлашлар ҳақидаги маълумотларни киритиш.

Патронаж ташрифлари натижаларини киритиш.

Хавф гуруҳидаги беморлар бўйича мониторинг маълумотларини киритиш.

Шифокор томонидан берилган вазифаларнинг бажарилишини қайд этиш.

Диспансер беморларини чақириш ва кузатув натижаларини киритиш.
3. ИШЛАШ КЕТМА-КЕТЛИГИ
1-қадам. Бемор рўйхатдан ўтказилади.
2-қадам. Ҳамшира ҳаётий кўрсаткичларни ўлчаб ДМЕДга киритади.
3-қадам. Шифокор беморни қабул қилади.
4-қадам. Ташхис ва даволаш режаси киритилади.
5-қадам. Йўлланма, рецепт ёки патронаж топшириғи берилади.
6-қадам. Қабул электрон имзо билан якунланади.
4. ЭЪТИБОР БЕРИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
❗️
Маълумотлар қабул кунининг ўзида киритилиши шарт.
❗️
Бошқа ходим логини орқали ишлаш тақиқланади.
❗️
Агар қоғозга туширилган маълумотлар бўлса ДМЕДдаги маълумот бир хил бўлиши керак.
❗️
Ҳар бир патронаж, эмлаш ва диспансер кўриги ўз вақтида киритилиши шарт.
❗️
Электрон имзосиз қабул якунланган ҳисобланмайди.
👉
@Xamshiralaruchun
каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi

July 25, 13:42

😍
Ҳамма кутган 2 тоифа ,1 тоифа ва Олий тоифага тайёрлов учун тезкор гуруҳлар очилди.
👏🏻
Дарсликлар ҳеч қандай қийин атамаларсиз осон тилда деҳқонча тушунтирилади.

Ҳам илмий ҳам деҳқонча тушунасиз, Нутқий бойлигингиз тўлдирилади имтиҳонда қушдек сайрайсиз.
Нарҳлари:
2 тоифа - 120 минг,
1 тоифа - 160 минг
Олий тоифа 200 минг
Тест ва оғзакига тайёрлов ичида
Имтиҳондан ўтиб тоифа олмагунизча қоласиз гуруҳда
😍
қойвормаймиз тоифа олмасангиз.
Жойлар чегараланган. Ҳар бир гуруҳ учун
30 тадан ўқувчи
олинади.
Қабул учун :
@Hamshira_admin
га ёзинг

July 25, 04:59


Савол:
НАМЛАНГАН КИСЛОРОД БЕРИШ ТЕХНИКАСИ ВА БОБРОВ АППАРАТИГА ТАЪРИФ БЕРИНГ.

Жавоб:
Аввал намланган кислород бериш техникасига тўхталсак:
Намланган кислород нафас йўлларининг қуриб қолиши ва шиллиқ қаватнинг шикастланишини олдини олиш учун қўлланилади.
Жараён босқичлари:
1. Беморни тайёрлаш:
• Нафас йўлларида шиллиқ тўпланиши бўлса,
аспирация
ёки йўталтириш билан тозалаш.
• Кислород терапияси учун
индикасияларни текшириш
(Sp О₂, нафас олиш қийинлиги).
2. Намлагични тайёрлаш:

Стерил дистилланган сувни махсус белгиланган чизиқгача қуйинг
(максимал даражадан оширманг).

Бобров аппаратини кислород манбаига уланг.

Тизимнинг бутунлигини текширинг, ҳаво оқиб чиқаётган жойлар бўлмаслиги керак.
3. Кислород бериш усулини танлаш:

Назал катетер:
1-6 Л/мин (кам кислород керак бўлганда).

Ярим ниқоб (simple mask):
6-10 Л/мин.

Резервуарли ниқоб (non rebreathe):
10-15 Л/мин.

Вентури ниқоби:
Аниқ кислород концентратсияси керак бўлганда.
4. Кислород оқимини созлаш:
• Оқим ўлчагични (flowmeter) керакли даражага созланг.
• Кислород таъминоти ва беморнинг ҳолатини кузатинг (СпО₂ даражаси ва нафас олиш).
5. Назорат ва хавфсизлик:

Бемор лаблари ва бурун шиллиқ қавати қуриб қолмаслиги учун намловчи воситалар суртилиши мумкин.

Сув даражаси ва оқим узлуксизлигини текшириш керак.

Ўткир кислород токциклигининг олдини олиш учун юқори оқим билан узоқ вақт ишлатишдан сақланиш керак
Саволнинг 2-қисми
Бобров аппаратига таъриф:
Бобров аппарати
– кислородни ёки бошқа газларни намлаш
учун ишлатиладиган
махсус шиша идиш.
Тузилиши:

Маҳкам ёпиладиган қопқоқ
(сиқилиш олдини олиш учун).

Икки таъминот найчаси:

Узун найча:
Кислород сув остига етиб боради ва пуфакчаларга айланади.

Қисқа найча:
Намланган газ беморга узатилади.

Кислород босимини созлаш тизими
мавжуд.
Ишлаш принципи:
1. Кислород узун найча орқали сувга юборилади
ва пуфакчалар ҳосил қилиб намланади.
2. Намланган кислород қисқа найча орқали беморга етказилади.
3. Ҳаво стериллиги таъминланиши учун аппарат стерилизация қилинади.
Стерилизация усуллари:
• Автоклавда
120°С
ҳароратда стерилизация қилиш мумкин.
• Кимёвий стерилизация (масалан, перикс водород ёки антисептик эритмалар билан ювиш).
• Жихозларни қуритиш ва қуруқ жойда сақлаш.
1-тоифа, Ҳамширалик иши
👉
@Xamshiralaruchun
каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi

July 24, 18:27

2 ва 1 чи тоифага тезкор тайёрлов гурухлари учун чегирма кутиб юрганлар учун махсус гуруҳ
😍
- Саволларга жавобни Ҳеч қандай тиббий атамаларсиз оддий осон тилда тушуниб Тоифа имтиҳонида қушдек сайраб осон жавоб беришга нима дейсиз?
❗️
Саволларга жавобни…

July 24, 16:04

2 ва 1 чи тоифага тезкор тайёрлов гурухлари
учун чегирма кутиб юрганлар учун махсус гуруҳ
😍
- Саволларга жавобни Ҳеч қандай тиббий атамаларсиз оддий осон тилда тушуниб Тоифа имтиҳонида қушдек сайраб осон жавоб беришга нима дейсиз?
❗️
Саволларга жавобни ёдлаб эмас тушуниб ўрганасиз
Ҳамма кутган тоифага тайёрлов гуруҳимизни яна очилди. Фақат 1 марта учун.
Нарҳи: 2 чи тоифа учун
120 минг сўм

1 чи тоифа учун 160 минг сум

Дарсликлар сизда йил охиригача қолади ва Дарсимиз сизга ҳеч қандай ҳалақит бермайди оилангиз ва ишингизга ҳоҳлаган жойда тинглаб эшитиб тушуна оласиз
😍
Қабул учун:
@Hamshira_admin
га ёзинг
❗️
Фақатгина 20 та киши олинади жойлар чегараланган.
Ўқувчиларимиз Натижаси ва дарс жарайонидан лавҳалар
@Tibbiy_bilim
да бор

July 24, 13:35

Bugun 1 va 2 chi toifaga tezkor tayyorlov guruhlariga qabul ochiladi 20:00 da
30 ta dan olinadi odam faqat hamyonbop narhda
Juma tuhfasi sifatida beriladi
✔️